Ҳукумат қарори (704-сон, 22.11.2021 й.) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.
✅ Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.
📊 Шунингдек, Институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.
📌 Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш Институт томонидан амалга оширилади.
💼 Институт директори адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.