Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Суд экспертиза: кеча ва бугун” Форуми

✅Жорий йилнинг 30 июнь куни Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан “Суд экспертиза: кеча ва бугун” Форуми ташкил этилди.

✅Тадбир доирасида ОАВ вакиллари учун Марказ фаолияти билан таништириш мақсадида Медиа-тур ва матбуот анжумани ўтказилди ҳамда “Суд экспертиза: кеча ва бугун” мавзусидаги илмий-амалий конференция
ва мастер класслар ташкил этилди.

✅Ушбу форумда ОАВ вакиллар, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, UNODCнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакиллари, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва бошқа бир қатор давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Онлайн шаклда бўлиб ўтган форумда Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Россия суд экспертизаси федерал маркази директори С.Смирнова, Украина Адлия вазирлиги ҳузуридаги хизмат кўрсатган профессор М.С.Бокариус номидаги Харков суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти миллий-илмий маркази директори ўринбосари Э.Симакова, Арманистон Республикаси Фанлар академиясининг Миллий бюроси директори А.Овсепян, Молдова Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош полиция инспекцияси Суд экспертизаси ва технологияси марказининг бошлиғи полиция полковниги Н.Бодруг ва бошқа бир қатор халқаро ҳамкорларимиз ўзларининг табрик сўзлари билан иштирок этишди.

✅Барча форум иштирокчиларига Марказнинг лабораториялари таништирилиб, уларни қизиқтирган барча саволларига мутахассисли экспертлар томонидан жавоблар берилди.

Font Resize