Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 338-сон қарорига кўра Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг тузилмаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра 5 нафар ходимдан иборат Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими ташкил этилган.
Марказда иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг 2021 йил 30 апрелдаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида “Иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисида”ги Йўриқнома талаблари асосида фаолият юритади.
Марказ директорининг 2019 йил 20 декабрдаги 112-ум-сон “Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг таркибий бўлимлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи билан тасдиқланган “Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими тўғрисидаги Низомга кўра Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими Марказда иш юритиш фаолиятига, шунингдек Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимларининг девонхона, архив, назорат-таҳлил ва ҳуқуқий статистика фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади.
Марказ директорининг 2019 йил 12 августдаги 68-ум-сон “Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимларининг Мансаб йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига кўра Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Марказ иш режалари, унинг фаолияти юзасидан йиғма ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли тузилиши, ижро муддатларига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириши, Марказ директори топшириқлари, буйруқлари ва кўрсатмаларинининг ходимлар томонидан бажарилишини текширади, ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини назорат қилади.
Марказда электрон ҳужжат алмашинуви 2019 йилнинг июль ойидан бошлаб, av.ijro.uz электрон дастури орқали амалга оширилмоқда. Бу эса Марказга келиб тушаётган хат-ҳужжатлар ва мурожаатларнинг ўз вақтида кирим қилиниб, белгиланган муддатларда ижросини назорат қилиш имконини бермоқда.
Шунингдек, Марказ директорининг 2020 йил 30 ноябрдаги 80-ум-сон “Суд экспертизаси ҳисоби ахборот тизими”ни жорий этиш ҳақидаги буйруғи қабул қилиниб, унда электрон тизим билан ишлаш учун масъул ходимлар бириктирилган ва барча ходимлар томонидан электрон дастурга ҳужжатларни ўз вақтида ва тўлиқ киритилишини таъминлаб бориш вазифаси юклатилган. Ушбу дастур орқали Марказ ва унинг вилоят бўлимларига келиб тушган экспертизаларни ўз вақтида кирим қилиниб, қонунчиликда белгиланган муддатларда ижросини таъминланиши назорат қилиб келинмоқда.
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими томонидан ҳужжатлар ижроси назоратини олиб борилиши билан бир қаторда Марказ фаолиятига оид соҳа ва йўналишлар бўйича амалиёт ҳам таҳлил қилиб борилмоқда. Жумладан, ҳар чорак якуни бўйича Марказда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи, ижросиз қайтарилган ишлар бўйича ҳамда пуллик экспертизалар фаолияти борасидаги таҳлилларни амалга оширилиши ушбу йўналишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда келгусида уларга йўл қўймаслик чораларини ҳам белгилаб бермоқда.
Шунингдек, Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими вазифасига Адлия вазирлигига ҳар чорак якуни бўйича статистик ҳисоботларни, таҳлилий маълумотларни тақдим этиш ташкиллаштириш ва назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга кўра фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат эканлиги белгиланганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан процессуал ҳужжатлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан экспертиза тайинлаш ҳақидаги аризаларнинг салмоғини ошиб бораётганлигини кўриш мумкин.
Жумладан, 2018 йилда жами 37 317 та экспертизалар тайинланиб, шундан, 31 851 таси бўйича экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилган, 4 164 та тайинланган экспертизалар ижросиз қайтарилган, 1 302 та экспертизалар кейинги йилга қолдиқ бўлиб ўтган.
2019 йилда 36 406 та экспертизалар тайинланиб, шундан, 30 464 та экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилган, 4 258 та тайинланган экспертизалар ижросиз қайтарилган, 1 684 та экспертизалар юзасидан тадқиқотлар ўтказиш кейинги йилга қолдиқ бўлиб ўтган.
2020 йилда 33 767 та экспертизалар тайинланиб, шундан, 28 678 та экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилган, 3 398 та тайинланган экспертизалар ижросиз қайтарилган, 1 691 та экспертизалар 2021 йилга қолдиқ бўлиб ўтган.
2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида эса 16 830 та тайинланиб, шундан, 12 424 та экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилган, 1 607 та тайинланган экспертизалар ижросиз қайтарилган, 2 799 та экспертизалар кейинги ойга қолдиқ бўлиб ўтган.
Ҳар бир давлат идорасида ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, таҳлил қилиш ва статистик ҳисоботларни тўғри юритилиши муҳим аҳамият касб этиш билан бирга иш юритишдаги фаолиятни тартибга солишга, уни такомиллаштиришга ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
А.Маматов
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бош мутахассиси