Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академиясида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳамкорлигида “Озиқ-овқат маҳсулотлари экспертизасининг имкониятлари, уларни тайинлаш ва ўтказиш учун дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.
Унда Бош прокуратура раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курси тингловчилари, туман прокурорлари ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Вебинарда Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг эксперти Д.Лукашева ва Е.Мезенцева ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси Ф.Каюмовалар маъруза билан чиқиш қилдилар.
Вебинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.