Мамлакатимизда жадал суратларда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳаётимизнинг кўпгина соҳаларида, шу жумладан суд экспертизаси соҳасида катта ўзгаришларга замин яратмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 17 январь кунидаги ПҚ-4125-сонли қарорига асосан мамалакатимизда нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этиш ҳамда уларга суд экспертизаларнинг айрим турлари, шу жумладан ДНК экспертизасини ўтказиш ҳуқуқи бериш кўрсатилган.
Нодавлат суд экспертиза институти хорижда кўп йиллик тажрибага эга. Бир неча бор чет элга ўзим ҳамда касбдошларим қилган хизмат сафарлари якунлари бўйича йиғилган материаллар тахлилини ўтказиб, хориждаги давлат ва нодавлат
ДНК экспертизасиҳақидагимаълумотларни қоғозга тушириб, мамлакатимизда ДНК экспертизасини ривожлантиришда хорижтажрибасиниэътиборга лойиқ жиҳатлар ҳақида тўхтаб ўтишга қарор қилдим.
Шахс генетик идентификацияси ва биологик қон-қариндошликни аниқлаш масалаларини самарали ечишда айнан ДНК экспертизасининг ўрни беқиёсдир. Чунки ДНК бошқа экспертиза турларидан фарқли равишда нафақат одам шахсини, балки одамларнинг ўзаро яқин қариндошлик алоқаси бор-йўқлигини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Яқин йилларгача ҳам фуқаролик судлари томонидан низоли оталик масалаларини ҳал этиш учун гувоҳларнинг кўрсатмалари, турли ҳужжатлар, тавсифномалар ва ҳакозоларни тақдим этиш талаб қилинсада, буларнинг барчаси одил судловни тўлиқ таъминлай олмас эди. Кўпгина ҳолларда масала судлашаётган томонларнинг бир-бирига нисбатан бўхтонлар тарқатишга ҳам тақалар эди. Бунинг оқибатида эса, баъзан суд ажримларига биноан бепушт эркаклар боланинг биологик отаси деб тан олинар эди. ДНК экспертизаси шу турдаги хатоликларни бутунлай бартараф этиш имконияти берди десак, муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда ДНК экспертизаси 2000 йилдан бошлаб фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Адлия Вазирлиги ҳузурида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказилиб келинади. ДНК экспертизаси лабораторияларини ташкил этиш масаласи долзарб бўлишига қарамасдан ҳал бўлмаслигига энг аввало йирик сармоянинг зарурлиги билан тушунтирилади. Хусусан, 2000 йилда Марказнинг ДНК лабораториясини ташкил этиш учунВазирлар Маҳкамасининг “Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида суд-генетик тадқиқотларни олиб боришни ташкил этиш тўғрисида”ги 1997 йил 10 декабрь кунидаги 25/45-98-сонли топшириғига асосан бир миллион АҚШ доллари давлат бюджетидан ажратилган. Ўз навбатида лаборатория фаолиятини узлуксизлигини таъминлаш учунҳукуматқарорига асосан ҳар йили реагент ва сарф матекриалларни хариди учун икки юз минг доллардан ошиқ маблағ ажратилиши белгилаб қўйилган эди.
ДНК экспертизаси суд ажрими, тергов органи қарори, шунингдек шахсий сирларни тарқатмасликка риоя қилган ҳолда шахсларнинг мурожаати асосида ўтказилади.ДНК экспертизаси иш учун аҳамиятли илмий асосланган ва ишончли далилларни олиш имкониятига эгалиги боис, тергов органлари ҳамда судлар томонидан тайинланишидаги эҳтиёж йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2010 йилда лабораторияда 388 та, 2015 йилда 1119 та, 2018 йилда эса 1834та экспертиза бажарилган. Бу кўрсатгичлар бу соҳани ривожлантириш, мамлакатимизнинг бошқа худудларида ҳам ДНК экспертизаси лабораторияларини очиш зарурияти долзарблигини кўрсатади.
Маълумки, ДНК экспертизасини ўтказиш учун қўлланиладиган ускуналар, реагентлар ва сарф материаллар мунтазам равишда янги русумлари ишлаб чиқарилиб, эскиларимаълум муддатдан сўнг ишлаб чиқаришдан олиб ташланиб,бир неча йилдан кейин буткул технологик сервиси тўхтатилади. Шунинг учун, ДНК лабораторияси моддий техник базасиниҳар беш-ўнйилда модернизациясини ўтказиш зарур бўлади. Марказнинг ДНК лабораторияси ташкил этилган даврданбошлаблаборатория модернизацияси икки марта ўтказилган.
Яқинда Марказ Одам ДНКси суд биологик лабораториясининг жаҳон стандарти талабларига кўра биноси ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг2019 йил 20 апрелдаги338-сон қароригаасосан ДНК лабораторияси техник базасини замон талаблари асосида жиҳозлаш ва халқаро аккредитациядан ўтказиш мақсадида давлат бюджетидан бир миллионданортиқ АҚШ доллари ажратилди. Ҳозирги кунда Марказ томонидан энг замонавий ишончли натижалар олиш имкониятини берадиган ускуналар хариди бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунга келиб хорижда ДНК экспертизаси энг оммавий тахлил турларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Дунё бўйича 400дан ортиқ ДНК лабораториялар томонидан on-line режимда ДНК тестларини ўтказиб бериш бўйича хизмат кўрсатилиши, ДНК экспертизаси натижалари бўйича турли хил телевизион кўрсатувлар намойиш этилиши фикримизнинг исботидир. Европа мамлакатларида олиб борилган ўрганишлар орқали 7-8 фоиз эркаклар бошқа отадан туғилган болаларни тарбия қилиши қайд этилган. Масалан, Швецариянинг ўзида 14та хусусий нодавлат
ДНК лабораториялари генетик тестларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Россияда эса, бир йилда биологик оталикнианиқлаш бўйича ўртача 6000дан 8000 гача ДНК тадқиқотлари ўтказилади.
Хорижий мамлакатларда жиноят ишлари бўйича ДНК экспертизаси асосан маҳсус ҳизматлар ва полиция идораларининг криминалистика марказларида ўтказилади. Таниб бўлмас ҳолатга келган мурда қолдиқлари, техноген фожеалар ва ҳ.з бўйича молекуляр генетик идентификация тадқиқотлари суд-тиббиёт экспертиза бюроларида ўтказилади. Қариндошликни аниқлаш бўйича оталик тестларининг деярлитўқсон фоизи нодавлат суд экспертиза муассасалари ўтказилади. Бундан ташқари нодавлат суд экспертиза муассасалари ва тижорат лабораторияларда ҳозирги кунда оммалашгангенеологик тадқиқотлар (дунё бўйича қариндошларни қидируви, ота ва она авлод бўйича шажара тузиш), ирсий касалликларга ҳамда спорт турларига мойилликни аниқлашўтказилиб келинмоқда. Бундай тақсимланиш ДНК тахлилини янги йўналишларини ривожлантиришга имкон яратди десак муболаға бўлмайди. Хусусан, ҳозирги кунда хорижда ДНК экспертизаси ёрдамида уй ҳайвонлар зотини аниқлаш, улар ДНК маълумотлар базасини яратиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Бундан ташқари баъзи мамлакатларда “Қизил қитобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар” ДНК маълумотлар базалари яратиш бўйича тадқиқотлар халқаро табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар хомийлигида олиб борилмоқда. Ўзбекистонда ҳам йўқолган зотдор от, қорамол ва бошқа уй ҳайвонларини ДНК тахлилини ўтказишда эҳтиёж мавжуд.
ДНК экспертизасида соҳасига инновацияларни тадбиқ этиш орқали шахсни ташқи қиёфаси –фенотипик белгилариҳақида маълумотларни олиш имкониятини берадиган янги авлод сиквенси услуби ҳамда воқеа содир этган жойнинг ўзида ДНК экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган мобил лабораториялар ишлаб чиқилди. Ушбу соҳадаги янгиликларни мамлакатимиз ДНК экспертизаси амалиётига тадбиқ этиш учун хусусий капитални жалб этиш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади.
Хорижда жисмоний ва юридик шахслар аризалари ҳамда адвокатлар сўровига асосан мустақил ДНК экспертизаси ёки тергов олди экспертизасини ўтказиш амалиёти қўлланилади.Асосан болани туғруқхонада алмашиб қолганлигига шубҳа туғилганда ёки турмуш ўртоғини ҳиёнат қилганлигида гумон қилиш ҳолати ва бошқалар бўйича тергов олди ДНК тадқиқотини ўтказиш орқали шубҳага ойдинлик киритиш мумкин.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ДНК экспертизаси йўналишида мавжуд муаммоларни ҳал қилишда нодавлат суд экспертиза институтини шакллантириш ёрдам бериди. Аввалам бор, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари “иккинчи фикр” олиш имкониятини беради. Масалан, баъзи ҳолатларда томонларда ўтказилган экспертиза хулосаси тўғрилигига шубҳа қилиб, бирламчи экспертиза хулосасидан норози бўлади. Мамлакатимизда бошқа ДНК экспертизаси лабораторияси бўлмаганлиги боис, қайта ёки қўшимча экспертиза Марказнингўзида бошқа экспертлар томонидан бажарилади.
Мамлакатимизда ДНК экспертизасини ўтказиш учун реагентлар саноқли миқдорда харид этилиши боис, уларнинг нархи жуда хам юқори. Маълумки, ДНК экспертизасини ўтказишдаюқори ишончли натижалар билан таъминлашга имкон берадиган“Суд тиббий экспертиза мақсадлари учун биологик материални йиғиш, сақлаш ва уни тахлил жараёнида ДНК билан кирланиш хавфини минимизациялаш” ISO 18385:2016 халқаро стандарига жавоб берадиганмахсус ускуна ва реагентлар қўлланиши тавсия этилади. Ҳозирги кунда дунёнинг фақатгина учта корпорацияси, хусусан, АҚШнинг “Termo Fisher” ва “Promega Corporation” ҳамда Германиянинг“QUAGEN” фирмаси маҳсулотигина жавоб беради.Ўзбекистонда ҳам ДНК экспертизасини ўтказишАҚШнинг “Termo Fisher” корпорацияси реагент ва сарф материаллар ишлатилади. Республикамизад ДНК экспертизаси лабораторияларини очилиши бу ҳолатни ижобий томонга ўзгаришига ёрдам бериши мумкин. ДНК экспертизаси нархи экспертиза давомида текширилган объектлар ва тадқиқотлар сонига боғлиқ бўлиб, тадқиқотлар давомида сарф этилган реагент, сарф материалларнинг умумий миқдорига боғлиқ.Шунинг учун кўпгина давлат суд экспертиза муассасалари ДНК экспертизаси харажатларини камайтириш мақсадида бирламчи тадқиқотлар учун нисбатан арзон реагентларни қўллаш амалиёти йўлга қўйилган. Бунинг учун аввал натижалар тўғрилигини тасдиқловчи усул валидацияси ўтказилиши лозим бўлади. Масалан Саксония полициясининг ДНК лабораторияларида бирламчи тадқиқотлар учун “Gordis” (Россия) фирмасининг реагентлари ишлатилади. Бунинг хисобига биологик материаллар мавжудлигини аниқлаш билан боғлиқ серологик тадқиқотларни четлаб ўтишга эришилган. Бирламчи тадқиқотларда олинган натижаларни қатъийлигини таъминлаш учун халқаро стандартга жавоб берадиган қиммат реагентлар билан қайтадан натижа олиниб эксперт хулосаси берилади.
Кўпгина хорижий мамлакатларда биологик оталик тестини ўтказиш учун юқорида қайд этилган фирмалар маҳсулоти билан бир қаторда Европа мамлакатлари, Россия ва Хитой фирмалари томонидан ишлаб чиқилган реагентлар қўллаш амалиётини кузатиш мумкин. Бунинг ҳисобига оталик тести нархини камайтиришга эришилган. Ўртача олганда ҳозирги кунда оталик тести нархи 150-600 АҚШ долларини ташкил этади. Ҳозирги кунда оддий ДНК эспертизаси харажати 2083707 сумни ташкил этади.
Хориж амалиётида ДНК эксперизасини ўтказишда яна бир эътиборли томонларидан бири сифатида давлат суд экспертиза муассасаларда экспертизалартўлов асосида ўтказилишидир. Масалан, Германия федерал полиция идораларида ўтказиладиган барча экспертизалар, шу жумладан ДНК экспертизаси учун ҳисоб-фактура юритилиб барча экспертиза учун барча сарф харажатлар киритилган холда экспертиза хулосаси билан биргаликда экспертиза тайинлаган судга ёки прокуратурага юборилади. Экспертиза харажатлари айблов эълон қилингандан кейин айбланувчидан ундириб олинади. Бу амалиёт мамлакатда жиноятни олдини олиб турувчи омиллардан бири бўлиб, криминоген вазиятга ижобий таъсир этиб келмоқда.
ДНК экспертизасини ўтказишда нотўғри хулоса бериш ҳамда сифатсиз хизмат кўрсатишни олдини олиш мақсадида чет элда ДНК экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига бўлган давлат ҳамда нодавлат суд экспертиза муассасалари ISO 17025 халқаростандарти бўйича аккредитациядан ўтган ва махсус лицензияга эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган. Чет эл судлари ишларни кўриб чиқиш жараёнида ДНК экспертизаси хулосасига баҳо беришда биринчи навбатда лаборатория аккредитациядан ўтган ёки ўтмаганлигига аҳамият қаратади. Агарда ДНК лабораторияси аккредитацияга ёки лицензияга эга бўлмаса,улар томондан берилган хулоса инобатга олинмайди.
Хорижда нодавлат суд экспертиза ташкилотларида ишлайдиган экспертлар даромади уларнинг профессионал салоҳияти, билим ва малака даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шу боис, давлат ва нодавлат суд экспертлари малака ошириш курсларидан ташқари, доимий равишда соҳага оид мақолалар ҳамда маърузалар билан халқаро конференцияларда иштрок этадилар. Экспертлар ишлаб чиқарувчи фирмалар етакчи мутахассислари томонидан ўтказиладиган семинар, трейтинг ва мустақил профессионал тестларда қатнашиб, Европа ва халқаро ДНК экспертлари ишчи гуруҳларидаги рейтинглари юқоридаражада бўлишлигиучун доимо изланишда бўладилар.
Шунингдек, хорижда нодавлат суд экспертиза ташкилотлари буюрмачига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жойларга чиқиб намуна олиш, қисқа муддат ичида тадқиқотларни ўтказиб бериш ва натижаларни қисқа муддатларда етказиб бериш каби йўллар билан ўзига бўлган ишончни янада оширишга эришадилар.
Юқоридагилар қайд этилган ДНК экспертизаси соҳасидаги хориж тажрибасида маълумотлармамлакатимизда бу соҳани янада ривожлантиришга, қимматли регент ва сарф материаллар молиявий сарф харажатини қисқартириш бўйича тадбирларни амалга оширишга, нодавлат суд экспертиза ташкилотларида ДНК экспертизасини ташкил этиш эса “иккинчи фикр” олиш орқали бирламчи ўтказилган тадқиқотлар тўғрилиги ҳақидаги шубҳаларни бартараф этишга ва шу орқали халқимиз розилигини олишга хизмат қилади.
Д.Ахмедова
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси мудири