“On-line” мулоқот бўлиб ўтди

Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда кўчмас мулк, яшаш ва ишлаб чиқариш бинолари каби капитал қурилиш объектларининг сони янада кўпайди. Шу муносабат билан объектларнинг қурилиши ва фойдаланиши билан боғлиқ бўлган муаммолар ва келиб чиқадиган  низоларнинг сони ҳам ошди.

Ушбу низоларни ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг  2 октябрь куни  Адлия вазирлиги  ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими ходимлари иштирокида Адлия вазирлиги биносида   “Суд қурилиш техникавий экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида  “On-line” мулоқот  бўлиб ўтди.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олди:

  1. Суд қурилиш техникавий экспертизасини ўтказиш тартиби.
  2. Суд қурилиш техникавий экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Мулоқотда Марказ директорининг экспертлик ва илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Узаков ва Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими катта эксперти Э.Каюмов  ва эксперт Ж.Дўсматовлар иштирок этишди.

Фуқаролар cуд қурилиш техникавий экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтасига йўллаб, марказ экспертлари томонидан жавоблар олишди.

Skip to content