Маънавият соати – “Аёл борки , олам мунаввар”

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида жорий йилнинг 7 март куни навбатдаги маънавият соати ташкил этилди. Мазкур тадбир 8 март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланди. Тадбирда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махмуд Исмоилов иштирок  этди. У ўз чиқишида Марказнинг барча хотин-қизларини ҳалқаро хотин-қизлар байрами билан муборакбод  этиб, гўзал аёлларимизга бағишланган  шъерлардан ўқиб берди.

Шунингдек, тадбир давомида самарали меҳнат қилаётган, ўз олдига қўйилган вазифаларга виждонан ёндошиб келаётган хотин қизларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар раҳбарият томонидан топширилди.

Skip to content