Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг бош эксперти Бахтиярова Фания Асфандияровна вафот этди.
Фания Асфандияровна ҳақида фақат илиқ фикрлар ва ўчмас хотиралар қолди.
1974 йили Тошкент давлат университетини тамомлаши биланоқ Марказда фаолиятини бошлаган Фания Асфандияровна, ўз соҳасининг устаси бўлиб етишди ва умрининг оҳиригача экспертлик касбига содиқ қолди.
У талайгина шогирдлар тайёрлаб, бир неча илмий ишлар соҳибидир. Фания Асфандияровна фаолияти давомида мураккаб ҳисобланган жиноятларни фош этишда иштирок этиб, халқ хизматида бўлди.
Марказ раҳбарияти ва жамоаси Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг бош эксперти Бахтиярова Фания Асфандияровнанинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Унинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу яшайди.