ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларига асосан Марказнинг Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Саидходжаев Саидиллаходжа Хусанович Марказ директорининг матбуот котиби–ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланди.

С.Саидходжаев меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Марказ директорининг ўринбосарига тенглаштирилди.

Марказ жамоаси С.Саидходжаевнинг келгуси ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайди.

Skip to content