Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё вилоят прокуратурасида “Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича воқеа жойини кўздан кечиришга қўйиладиган процессуал талаблар” мавзусида семинар-тренинги ўтказилди.
Унда Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Сирдарё вилояти бўлими экспертлари ҳамда туман-шаҳар прокуратураларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва терговчилар иштирок этишди.
Семинар-тренингида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Б.Аҳмедов томонидан “Ўтказиладиган экспертиза турлари, экспертиза тайинлашда ва ашёвий далилларни тақдим қилишда эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар” мавзусида ҳамда етакчи эксперт О.Нўъмонов томонидан “Иўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойни кўздан кечириш ва ушбу жараёнда аниқланиши шарт бўлган техник параметрлар” мавзусидаги маърузалари тингланиб, туман-шаҳар прокуратураларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва терговчилар амалиётда фойдаланишлари учун ўзларини кизиқтиришган саволларига жавоблар олишди.