Тошкент давлат юридик университетида Адлия вазирлигининг юридик коллежларига кириш имтиҳонлари жараёнларини ташкиллаштириш, уларни шаффоф ўтказилишини таъминлаш, шунингдек абитуриентлар ҳамда ота-оналар ўртасида турли тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида юридик коллеж қабул комиссиялари масъул котиблари ва операторларига семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Марказ ходимлари иштирок этишди.