Портловчи моддалар экспертизаси

Портловчи моддалар  экспертизаси кўп жиҳатлари бўйича суд-ёнғин-техникавий экспертиза билан турдошдир. Уларнинг илмий асосини ўт олиш ва ёниш назарияси ва мухандислик соҳасидаги билимлар ташкил қилади. Лекин портлаш экспертизаси ўзининг хусуятларига ҳам эга. Жумладан унинг муҳим асосини ёнишни детонацияга айланиш, детонация ва физикавий портлашлар назарияси ташкил қилади.
Портлашга алоқадор бўлган нарсалар ҳамда шароитлар портловчи моддалар экспертизасининг тадқиқот объектлари бўлиши мумкин. Буларга бризант портловчи моддалар (нитроглицерин, октаген, гексоген ва ҳ.к.) ва олтингугўрт, селитра, тутунли ва тутунсиз порохлар, алюмин кукуни ва бошқалар киради. Шунингдек, портлатувчи мосламалар (детонаторлар) ҳам портловчи моддалар экспертизасининг объектлари қаторига киради.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .