Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида одамни босиб ёки уриб кетиш, тунаш, ўғирлик ва транспорт воситаларининг бир-бири билан ўзаро тўқнашиши каби кўпгина жиноятларни текширишда лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг ашёвий далил сифатидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Бу каби ишлар бўйича тайинланадиган лоқ-бўёк материаллари криминалистик экспертизанинг вазифаси иш ҳолатлари билан белгиланади. Тергов органларини кўпинча буюмларнинг бир-бири билан ўзаро алоқада бўлгани қизиқтиради, чунки бу жиноят вазиятларини аниқлашга ёрдам беради. Масалан, йўловчини автомобил уриб кетиш билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари бўйича гумонланган транспорт воситасидан лоқ-бўёқ зарралари жабрланувчининг кийимида аниқланиши ушбу транспорт воситаси ҳодисага алоқадорлигини тасдиқловчи муҳим далил бўлади.
Лок-бўёқ маҳсулотлари ва қопламалари криминалистик тадқиқоти материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси доирасида ўтказилади. Бунда комплекс услублар ўрнини босувчи ёки бир-бирини тўлдирувчи усуллар кўлланилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: