Трасология –Криминалистиканинг бир обьектнинг бошқасида қолдирган изларни ўрганадиган бўлимидир. Трасологик тадқиқотларнинг обьекти бўлиб турли обьектлар ташқи тузилишининг акс излари ҳисобланади.
Трасологик экспертизанинг экспертиза вазифаларини ҳал этиш учун маълумот ва ахборотлар манбалари бўлиб одам, бузиш қуроллари, механизмлар, транспорт воситалари, ҳайвонлар излари, ҳодиса содир бўлган жойнинг кўздан кечириш баённомаси ҳамда фотосуратларда қайд этилган моддий шароитлари ҳисобланади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: