photo_2020-07-02_14-56-25
Бизнинг нашрлар

Марказнинг бўлим ва лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ҳусусида

    Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, суд экспертизасининг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳани замонавий, юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш орқали одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Суд экспертлик фаолиятини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Экспертизанинг рақамли технологиялар кўмагида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш, ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқи қийматини баҳолаш, ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси, суд-экологик, суд-филологик экспертизалар каби янги турлари амалиётга жорий этилди.

Суд экспертизаси муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, улар томонидан суд экспертизаси бўйича  ўтказилаётган тадқиқотлар сифат ва самарадорлигини ошириш бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

2019 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази учун тарихий йил бўлди.

 2019 йилнинг 17 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4125-сон қарорига мувофиқ Марказ олдига моддий техник базани мустаҳкамлаш каби муҳим вазифалар қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 338-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Марказнинг моддий-техника базани модернизация қилиш ва замонавий лаборатор ускуналар билан жихозлаш учун 3 млн. 326 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.

Шу билан бирга Марказ тузилмасига бугунги кун талабларидан келиб чиққан холда ўзгартишлар киритилиб, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар, Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш, Сифат менежменти каби бир қатор янги бўлимлар ташкил этилиб, ходимлар штат бирлиги сезиларли даражада ошди.

Жумладан, Марказнинг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини 2019 йилда 45 турдаги 182 та асбоб ва ускуналар, 47 турдаги 443 та махсус мебеллар, реагент ва сарф материаллари билан таъминлаш учун 2 674 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Марказ томонидан, асбоб ва ускуналар ҳамда мебель жиҳозларини дастлабки нархини аниқлаш бўйича маркетинг олиб борилиб, зарур бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар ва импорт шартномаларни комплекс экспертиза қилиш марказига тақдим қилиниб ижобий хулоса олин.

Хулосадаги нархлар яна қўшимча равишда ўрганилиб, пасайтирилган нархда тендер савдоларига 2 568 663 АҚШ доллари миқдорида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларига эълон берилди.

On-line тарзда бўлиб ўтган тендер савдолари якунига кўра 1 919 454 АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланиб, ажратилган маблағларга нисбатан 754 546 АҚШ доллари миқдорида бюджет маблағлари иқтисод қилинди.

Жумладан, бугунги кунда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси учун озиқ –овқат маҳсулотлари экспертизасини ўтказиш учун учквадрополли хромато-масс-спектрометр ва АТ 7500 ICP-MS (индкуцион плазмали масс-спектрометр) ускунасининг янги модели тендер асосида сотиб олинди. Ушбу ускуна орқали “Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси” тури бўйича ўндан ортиқ экспертиза хулосалари берилган бўлиб, бажарилган экспертизалар бўйича тадқиқот объектлари ичимлик суви, сут, қуюлтирилган сут, салқин ичимликлар, кофе, шоколад пастаси, ўсимлик мойлари каби намуналар АТ 7500 ICP-MS (индкуцион плазмали масс-спектрометр) ускунасида токсик элементлар ва оғир металлар тузларининг бор ёки йўқлиги аниқланиб тадқиқотлар ўтказилмоқда.

Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси учун экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун Malvern Panalytikal B.V заводида ишлаб чиқарилган Empyrean моделига тегишли Рентген дифрактометр ускунаси харид қилинди.

Бундан ташқари, 2019 йилга режалаштирилган Дастурга асосан Марказнинг айрим ҳудудий бўлимларининг бинолари ҳам таъмирлаб берилди.

Энг муҳими, қайд этиб ўтилган йўналишнинг амалий натижаси сифатида ўтган йил апрел ойида Марказнинг янги, замонавий талабларга жавоб берадиган ихтисослашган биносида иш фаолияти бошланди.

Мазкур бино 4 блокдан иборат бўлиб, унда суд экспертизанинг барча турларини ўтказиш имконияти, 3-та ўқув зал, 1 тадан катта анжуманлар ва давра суҳбатлар зали ҳамда тўлиқ жиҳозланган эксперт ҳоналари мавжуд.

Хулоса қилиб айтганда, суд экспертлик фаолиятининг ривожида суд экспертиза тадқиқотларини юқори техник ва технологик таъминоти, жахон стандартларига жавоб берадиган ускуналар билан жихозлаш илмий-тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини янада ривожлантирмоқда.

Орзиев Толибжон Назарович
Инновациялар, молия хўжалик ва тижорат
масалалари бўйича директор ўринбосари

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .