photo_2020-06-30_17-45-57
Бизнинг нашрлар

Нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари

                                                             У.Х. Узаков

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
хузуридаги Х. Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази
директорининг экспертлик фаолияти
ва илмий ишлар бўйича ўринбосари

        Суд экспертиза адолатни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя қилишни таъминлашга қўмаклашувчи муҳим восита хисобланади. Шу боис, ушбу фаолиятга давлат ва жамият томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Республамизда суд экспертиза институтини хар томонлама ривожлантириш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири хисобланади. Бунинг ёрқин мисоли тариқаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019  йил 17 январ куни қабул қилинган ПҚ-4125-сон қарорини келтиришимиз мумкин.

          Республикамизда суд-экспертизасининг бугунги кундаги ислоҳ этиш босқичида унинг ривожланиши ва такомиллаштрилишининг муҳим шарти бўлиб бу соҳада соғлом рақобат мухитини яратиш хисобланади. Суд экспертизалар асосан Давлат суд экспертиза муассасалари томонидан ўтказилиши  шароитида бундай мухитни яратилиши муаммоли хисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига асосан суд эксперти сифатида давлат суд эксперти, бошқа ташкилот ходими ёки жисмоний шахс жалб этилиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, бошқа ташкилот ходими ва жисмоний шахсларнинг асосий фаолияти суд экспертизаларини ўтказиш билан боғлиқ эмас улар асосан комплекс, комиссиявий экспертизаларни, шунингдек Давлат суд экспертиза муасасаларида ўтказилиши назарда тутилмаган суд экспертизаларини ўтказилишига жалб этилади. Бундай холат, Давлат суд экспертиза муассасалари томонидан ўтказиладиган экспертизалар юкламасини камайтиришга ва рақобат мухитини яратишга имкон бермайди. Шу сабабли, ушбу масалани хал этишнинг йўлларидан бири бўлиб суд-экспертизаларни ўтказишга ихтисослашган нодавлат суд–экспертиза ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш хисобланади.

      Бугунги кунда аксарият хорижий давлатларда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва юриш боросида кўп йиллик самарали тажриба мавжуд. Жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва бир қатор бошқа давлатларда ушбу ташкилотлар фаолиятини юритиш борасида катта тажриба орттирилган. Келинглар ушбу фаолият холатини, бугунги кунда нодавлат суд-экспертиза институту кенг тарқалган ва тараққий топган Россия Федерацияси тажрибаси мисолида кўриб чиқамиз. Россия Федерациясида нодавлат суд-экспертизаси ўтган асрнинг 90-йиллар бошларида ташкил топган ва бугунги кунгача ривожланиш борасида катта йўлини босиб ўтган. Хозирга келиб нодавлат суд экспертларининг сони давлат суд эксперларига нисбатан 10 баробар кўплигини таъкишлаш мумкин. Шунингдек, охирги йиллардаги суд ва тергов амалиётига кўра нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида катта хажмдаги суд экспертизалар ўтказилиши кузатилмоқда.

        Мавжуд тажрибага кўра нодавлат суд экспертиза ташкилотларини ташкил этиш ва фаолият юритишининг афзаллик тарафлари қуйидагилардан иборат.

         Биринчидан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ёки давлат органларидан мустақиллиги. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган Давлат суд экспертиза муасасалари ташкилий жихатдар бирон бир органганга буйсунида. Албатта, бундай холатда экспертиза муассаса ушбу орган манфаатлари йўлида ҳаракат қилиши мумкинлигини тўлиқ инкор қилиб бўлмайди ва натижада экспертиза муассасасига бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади. Нодавлат-суд экспертиза ташкилотларда бундай ишончсизликдан холи бўлсада, молиявий жихатдан мустақиллигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши талаб этилади.

         Иккинчидан, Давлат суд экспертиза муасасалари билан биргаликда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан фаолият юрилиши жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий процесс иштирокчиларининг тенглигини таъминлашга имкон яратади. Суд экспертизасини ўтказиш борасидаги бундай тенглик, аввалам бор процесс иштирокчиларига экспертиза ўтказиш учун муайян муассасини таклиф қилиш имкониятини яратади. Бундан ташқари, ўтказилган бирламчи экспертиза хулосасидан норози бўлган холатда альтернатив тариқасида нодавлат суд-эксперлик ташкилотига тайинлашни талаб қилиш ёки бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Бахсли вазиятларда судлар томонидан уларни қизиқтираётган масала юзасидан хар хил экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказилган бир нечта экспертиза хулосаларини олиш имконияти вужудга келади.

         Учинчидан, давлат суд экспертиза муасасаларида асосан кўп талаб  этиладиган экспертиза турлари ўтказилиши ташкил этилган бўлсада, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари томонидан ноёб ва кам холларда тайинланадиган экспертизаларни ўтказиш имконияти мавжудлиги. Бугунги кунда Давлат суд экспертиза муассаларида бир қатор экспертизалар ўтказилиши  йўлга қўйилмаган. Ушбу экспертизалар қаторида дендрологик, ландшаф дизайни, электротехникавий, геодезик ва бошқа бир қатор турларни келтириш мумкин. Бунинг асосий сабаби бўлиб ушбу экспертизаларни мунтазам равишда ўтказишига талаб мавжуд эмаслигидир. Шунинг учун Давлат суд экспертиза муассасасида бундай мутахассисликка эга бўлган ходимларни доимий равишда ишга жалб қилиш мақсадга мувофиқ эмас.Нодавлат экспертиза ташкилотлари эса бундай мутахассисларни штатига киритмаган холда улар билан бир марталик шартнома асосида ишни ташкил қилиш имкониятига эга бўлишади.

          Тўртинчидан, суд ва тергов амалиётини тахлили шуни кўрсатмоқдаги кўп холларда Давлат суд экспертиза муассалари томонидан ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига тайинланмоқда. Бунинг асосий сабаби бўлиб Давлат суд экспертиза муассасаларида эксперт штат бирликларининг етарли даражада ташкил этиш имкониятлари чекланганлиги ҳисобланади. Шунинг учун, эхътиёжи катта бўлган суд-қурилиш, суд-автотехника, суд-товаршунослик каби экспертиза турлари бўйича суд экспертизаларни ўтказилиши нодавлат суд экспертиза ташкилотларига юкланади. Чунки, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари вазиятдан келиб чиққан холда қисқа фурсатда штатларини кенгайтириш имкониятига эга. Бундан, ташқари нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан уларнинг экспертлик  юкламаси катта бўлмаганлиги боис суд экспертизаларини қисқа муддатда амалга ошириш имкониятини беради.

       Бешинчидан, экспертлик фаолиятининг кўп йиллик тажрибасига биноан, айрим холларда, айниқса мураккаб вазиятларда, судьялар, терговчилар ва  айрим вазиятларда процесс иштирокчилари томонидан суд экспертизаси ўтказилишини муайян нодавлат суд экспертизаси ташкилотига топшириш истаги билдирилади. Бунга мазкур нодавлат экспертиза ташкилотида алохида билим соҳасидаги малакали мутахассис фаолият кўрсатаётганлиги ёки замонавий асбоб-ускуналар мавжудлиги асосий сабаб бўлади.

      Олтинчидан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг малакавий тайёргарлик даражаси  хар хил бўлишига қарамай, уларнинг аксариятида юқори малакали экспертлар фаолият кўрсатишади. Улар суд-экспертизаларни ўтказиш учун гувоҳномаларга ёки олий суд-эксперлик маълумотига эга бўлган шахслардир. Уларниг штатидаги экспертлар жамоаси унча катта бўлмасада, уларнинг хар бирида суд экспертлар картотекаси мавжуд бўлиб, мураккаб экспертлик масалаларни ечишда картотадги экспертларни таклиф этиш имконияти мавуд. Шунда таклиф этилиши мумкин бўлган экспертларнинг махсус билимлари доираси Давлат суд экспертиза муассасалари экспертларникига нисбат анча кенг бўлиб, улар  турли экспертизалрни ўтказиш имкониятига эга, жумладан кенг учрайдиган ва ноёб экспертизаларни.

       Еттинчидан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан нафақат суд экспертизалари, балки юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида турли тадқиқотлар ўтказилиши мумкин. Шунингдек, фуқароларга экспертиза соҳаси билан боғлиқ бўлган турли мсаллр бўйича тушунтиришлар ва маслахатлар бериш имконияти ҳам мавжуд.

      Саккизинчидан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг малакавий лаёқати даражаси бўйича ортиқча шубҳа пайдо бўлмаслиги учун, уларнинг малакаси ўрнатилган тартибда эхтиёрий равишда бериладиган лаёқат сертификати билан тасдиқланади. Бундан ташқари, суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланиш учун мазкур ташкилотлар суд экспертиза соҳасидаги халқаро сифат стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказилиши лозимлиги белгиланган. Суд экспертизаларни халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш учун эса ГОСТ 529602008 «Аккредитация судебно-экспертных лабораторий. Руководство по применению «ГОСТ Р ИСО/МЭК 17025» асосида аккредитациядан ўтиши белгиланган. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини аккредитациядан ўтказиши суд экспертлик фаолиятининг сифати ҳамда ички ва халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини кўтариш, шунингдек илмий-техник воситалар ва усуллардан фойдаланиш самарадорлини оширишга қаратилган. Шунингдек, нодавлат суд экспертлари ўзининг касбий лаёқатлигини олий маълумотга эгалигини, ихтисослигини, муайян экспертлик мутахассислиги бўйича тайёргарлик ўтганлигини, малака оширганлиги ва юқорида айтилганидек, суд эксперлик мутахассислиги бўйича ихтиёрий сертификациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқлаши лозим.

        Шу сабабли, юкоридаги масалар ечимини таъминлаш мақсадида республикамизда Давлат суд экспертиза муассасалари билан бир қаторда нодавлат суд экспертиза ташкилотларининг фаолият юритилишига рухсат бериш қарорига келинган эди ва бу холат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 4125 қорорида ўз ифодасини топди.

        Президент қарори билан нодавлат суд экспертиза ташкилотларига 44-та экспертиза турлари бўйича фаолият олиб борилишига рухсат берилди.  Айнун ушбу турдаги экспертизаларни ўтказишга рухсат берилиши аввалам бор хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва судлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар томонидан бундай турдаги экспертиза тадқиқотларига бўлган катта эхтиёжи сабаб бўлди. Бугунги кунда катта эхтиёж сезилаётган экспертиза турлари қаторида суд-қурилиш техник ва ер экспертизасини, суд-транспорт бахолаш экспертизасини, товаршунослик ва одам ДНКси суд-биологик экспертизасини мисол тариқасида келтириш мумкин. Шунингдек, етарлича эхтиёж хатшунослик ва хужжатларни техник экспертилари, иқтисодий экспертизалар бўйича ҳам мавжуд. Шу билан биргаликда, айрим мавжуд экспертиза турлари бўйича катта эхтиёж бўлишига қарамасдан  нодавлат экспертиза муассасаларига тадқиқотлар ўтказилишига рухсат берилмади. Жумладан, суд-тиббий, суд ёнғин-техникавий, суд-автотехника, суд-психологик экспертизалар бўйича. Ушбу холат мазкур экспертизалар ўтказиш орқали асосан оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилиш жараёнида тайинланиши билан изоҳланади. Аксарият холларда уларнинг ўтказилиши одамларнинг хаёти ва соғлиғига зиён етказилиши холатлари билан боғлиқдир. Шу сабабли, мазкур экспертиза турларининг ўтказилиши фақат Давлат суд экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилади.

         Юқоридагиларга кўра, бугунги кунда республикамизда нодавлат суд экспертизаси институтини ташкил этиш бўйича барча шарт-шароитлар яратилган десак муболаға бўлмайди. Ушбу институтни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш натижасида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишига, экспертиза тадқиқотларини ўтказиш муддатларини қисқартирилишига, ҳамда экспертиза соҳасида соғлом рақобатни шакллантирилишга имкон яратилади.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .