Марказ “даврий нашрлар”да

Нодавлат суд экспертларини тайёрлаш – соғлом рақобат гаровидир!

Мамлакатимизда инсон тақдири, унинг манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилгани суд экспертиза ташкилотлари ўтказаётган ҳар қандай тадқиқот натижанинг юртдошларимиз тақдирига дахилдорлигини янада оширди.
Шу боис, бу муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, улар томонидан ўтказилаётган тадқиқотлар сифати ва самарадорлигини таъминлаш айни пайтда долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4125-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишга рухсат берилиши ва уларга суд экспертизаларининг айрим турларини ўтказиш ҳуқуқини берилиши ушбу масаланинг нақадар аҳамиятли эканлигининг яққол далилидир.

Изчил ислоҳотларнинг давоми сифатида, суд экспертизаси соҳасига нодавлат сектор фаолиятига рухсат бериш ишларини жадаллаштириш ҳамда бу билан боғлиқ жараённи ҳуқуқий тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 24 мартдаги қарорига асосан, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги ва Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳукуматнинг ушбу қарорига кўра, нафақат нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, балки уларни малакали кадрлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, қарор билан тасдиқланган Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, бундай муассасалрнинг  суд экспертларини қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш тартиби белгиланди.

Низом талабларига кўра, мамлакатимизда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ички ишлар академияси, Фанлар академиясининг  Зоология институти, Ботаника институти ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган экспертиза турлари бўйича, суд экспертларининг ҳуқуқий билимини ошириш эса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Суд экспертларини қайта тайёрлашнинг асосий мақсади суд экспертизаларининг муайян тури бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакани шакллантириш, талабгорни нодавлат суд-экспертиза ташкилотида суд эксперти сифатида ишлашга тайёрлашдир.

Бу эса ўз навбатида суд экспертизаси соҳасига нодавлат сектор ролини ошириш, янги иш ўринларини яратилишига, соғлом рақабот юзага келтиришга хизмат қилади. Асосийси фуқароларда суд экспертизаси ёки мутахассис маслаҳатини олишга зарурат туғилганда, танлаш ҳуқуқи мавжуд бўлади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун шартномага мувофиқ, пулли асосда ташкил этилади.

Давлат суд экспертиза муассасаларида узлуксиз 10 йил давомида суд-экспертлик фаолиятини амалга оширган мутахассислар ўз ихтисослиги бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқимасдан, тўғридан – тўғри якуний имтиҳон топшириши мумкин.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, суд экспертлари сифатида қайта тайёрлаш, ушбу нодавлат хизмат турининг амалиётга киритилиши, биринчи навбатда юртдошларимизга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, улар учун танлаш имкониятни яратиишга хизмат қилади.

Ўзбектсон Респудликаси Адлия вазирлиги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд
экспертизаси маркази Суд экспертларининг
малкасини ошириш ўқув маркази мудири
Улуғмурод Эрназаров

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ГАЗЕТАСИ 03 04 20

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .