photo_2020-03-09_11-03-53

PR: нима? Маълумот олиш эркинлигининг қонуний асослари.

Жорий йилнинг  2-3 март кунлари Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ташкил этилган “Пресс-хизматлар фаолиятидаги PR-стратегиялар: қандай қилиб ҳуқуқий маконда фаолият юритиш керак ” мавзусида икки кунлик тренингда иштирок этишди.
Тренингда:
PR: нимани англатади ва пресс-хизматга нима учун керак?

  • Маълумот олиш эркинлиги: қонунчилик асослари, пресс-хизматлар вазифалари
  • Бизлар ким: swot-таҳлил ташкилот имиджи, жамиятдаги ўрни.
  • Ташқи алоқалар: қандай қилиб ҳуқуқий макондан чиқмасдан ОАВ/блогерлар /фикрлар етакчилари билан алоқа қилиш керак.
  • Инқироз ҳолатидаги PR:услублар, воситалар, самаралилик каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

Семинарнинг иккинчи куни “Пресс хизматлар фаолиятидаги PR стратегиялар: қандай қилиб ҳуқуқий маконда фаолият юритиш керак” мавзусида эксклюзив тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда эълон қилинган материаллар ёки фаолиятлар юзасидан инқироз ҳолатлар, танқидий муносабатлар, ундан қандай чиқиш мумкинлиги, ечимлар ва муаммолар ўрганилмоқда. PR ходими ОАВни қандай жалб қилиш мумкинлиги, уларга маълумот тақдим қилишда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги, муносабат билдиришда ўзига хос ёндашувлар борасидаги муҳим тенденциялар ўрганилди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .