Бош прокуратураси Академиясининг тингловчилари учун сайёр машғулот

2019 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг тингловчилари ва ходимлари учун Республика суд экспертизаси марказида сайёр машғулот ўтказилди. Машғулотда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Меҳмонларни қизиқтирган саволларга малакали экспертлар томонидан жавоблар берилди.