Товаршунослик билимларни қўллаш соҳасида суд-тергов органларнинг ўсиб бораётган талаблари туфайли, озиқ-овқатларни комплекс равишда тадқиқ қилиш ва уларни баҳолашга ёндашиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Марказида ўтказилаётган суд-товаршунослик экспертизаларнинг экспертлик амалиётига жорий этиш зарурияти вужудга келди.
Товаршуносликда баён этилган назарий ва методик асослар, объектнинг истеъмоллик (товар) ҳусусиятларини ва фазилатларини аниқлаш мақсадида уни ҳолатини ўрганишни, шунингдек товар объектлари сақланган, уларнинг ҳусусиятлари атроф муҳит билан ўзаро алоқада бўлиши туфайли ўзгаришига олиб келган аниқ шароитларни тадқиқ қилишни назарда тутадилар.
Товаршунослик экспертизаси масаласини ечишнинг асосий шарти бу – объектнинг мақсадига мувофиқ маълум эҳтиёжни қондириш учун яроқлилигини шарт қиладиган ҳусусият ва фазилатларнинг мажмуини тадқиқ қилишдир.
Маҳсулотни идентификациялаш, маҳсулот тавсифларини унинг асосий белгиларига (ассортимент, сифат, миқдор, ва бошқалар) мослигини ҳамда уларни товарнинг объектив истеъмол қийматига бўлган таъсирини аниқлаш – экспертизанинг энг муҳим боскичидир.
Идентификациялаш, аниқ бир маҳсулотга ёки унинг маркировкада, ҳамроҳ ҳужжатида, етказиб бериш шартномаларда, стандартларда ва бошқаларда кўрсатилган таснифига мослигини тасдиқлаш учун етарли бўлган белгилар, кўрсаткичлар ва талаблар бўйича ўтказилади.
Хозирги кунда, озиқ-овқат товарларни баҳолашда учта ёндашув мавжуд. Хусусан, қиёсий ёндашуви, харажат ёндашуви ва даромад ёндашувлари.
Шунингдек, баҳолаш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:
- Баҳоланаётган объектларни ва техник ҳолатни умумий кўрикдан ўтказиш ва таърифлаш, ҳусусиятларини аниқлаш, шу билан бирга экспертизани тайинлаган шахс, қонунчиликка асосан, тадқиқот объектини кўригини ташкил қилиши ва иштирок этиши, экспертни объектларга киришни таъминлаши лозим. Баҳолаш объектларини кўрикдан ўтказилишининг мақсади – уларни идентификациялаш, жисмоний ҳолатини ўрганиш, тақдим этилган ҳамроҳ ҳужжатлар ва маркировкага мослиги/мос бўлмаганлигини аниқлаш.
- Тадқиқот объектларини ҳақиқий ҳолати ҳақида кўрик натижасида олинган натижаларни ўрганиш;
- Баҳолаш объектларни кўрикдан ўтказиш жараёни, уларни идентификациялаш, жисмоний ҳолатини аниқлаш, тақдим этилган бирламчи ҳужжатларга мос келмаслигини, ҳамда бирламчи ҳужжатларда кўрсатилмаган нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади;
- Баҳоланаётган товарларга ўхшаш товарлар бозорини ва улардаги нархларни тадқиқ қилиш:
4.1 Баҳолаш жараёни баҳолаш объекти ва/ёки унинг аналоглари ҳақидаги бозор маълумотларидан фойдаланишни талаб килган тақдирда, эксперт баҳолаш объекти бозорини таҳлил қилади ва ўхшаш объектларнинг (бир хил, ёки тахминий аналоглар) нархлари (таклифлари) ҳақидаги маълумотларни йиғиб олади.
4.2 Маълумотлар йигилганида, аналог объектлар ҳақидаги маълумот устунликка эга бўлади. Шу билан бирга шундай шартларга риоя қилиш лозимки, импорт товарига бўлган юкланган ҳаражатларни (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, транспорт ҳаражатлари, бошқа ҳаражатлар) ҳисоблашга бўлган объектив ёндашиш мақсадида баҳолаш объекти ва аналоглар ўзини ишлаб чиқарувчи мамлакати бўйича бир бирига мос бўлиши лозим.
4.3 Агарда объектларнинг бошқа параметрлари ва таснифлари баҳолаш объекти учун нархни яратувчи омиллари бўлган тақдирда, объектларнинг бундай параметрларини ва таснифларини ўрганиш мажбурийдир.
4.4 Баҳолаш объектининг аналоглари ҳақидаги маълумотларни аналогларни танлаш элементларининг талабларини инобатга олган ҳолда йиғиш лозим.
4.5 Баҳолаш объекти аниқ бир савдо белгиси остидаги ишлаб чиқариш товари бўлган тақдирда, ўхшаш объектни танлашда эксперт эътиборини баҳолаш объектининг савдо белгисига қаратиши лозим.
4.6 Маълумотларни йиғиш ва уларни таҳлил қилиш жараёни билан бирга баҳолаш идентификация қилинади, ва бу нарса эксперт хулосасида акс эттирилади.
Товарларни баҳолашда шуни инобатга олиш лозимки, уларнинг нархлари бозор конъюнктураси, талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда эркин шакллантирилаётган нархлардан келиб чикиб яратилади.
Бозор нархи бу – ихтиёрий ҳаридор ва ихтиёрий сотувчи ўртасида тузилган тижорат битим натижасида баҳолаш кунига бўлган мулкни йўлдан йўлга тахмин қилинаётган ўтиш учун тўланадиган пул маблағларидир. Бозор нархи баҳолаш тамойилларининг базаси асосида аниқланади, яъни талаб, таклиф, ўрнини босиш, мос келишидир. Яъни, бозор нархи, бозорда амалда бўлган кучларнинг нисбатини ҳамда ушбу нисбатни ўзгаришининг кутилаётган тенденциясини акс эттиради.
Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертиза маркази
Товаршунослик экспертизаси бўлими
эксперти С.У.Жураев