Эксперт хулосаларини халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилишининг аҳамияти

Эксперт хулосаларининг халқаро миқёсда тан олиниши ва қўлланилиши экспертиза муассасаларининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда, эксперт тадқиқотлари   энг сўнгги замонавий инновацион технологиялар ва жаҳон талабларига жавоб берадиган халқаро стандарт меъёрлари асосида ўтказилиши халқаро миқёсда тан олинишига туртки бўлади. Бу борада, Суд экспертиза соҳасида суд экспертлик фаолияти, хусусан  ўтказилаётган тадқиқотларни халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаш ва аккредитациядан ўтказиш суд экспертиза муассасалари фаолияти сифатини оширишда муҳим ўрин тутади. Суд экспертлик фаолиятини олиб борувчи ташкилотнинг халқаро аккредитациядан ўтганлиги экспертиза тайинлайдиган орган (шахс)га  суд экспертиза лабораториясини танлашда асосли қарор қабул қилишига имкон беради, чунки аккредитация ташкилот томонидан бериладиган хизмат турлари ва тадқиқотларининг сифати, ваколати, холислиги ва кенг имкониятларини намойиш этади.

Аккредитация сўзи лотинча “accredo” сўзидан олинган бўлиб,  «ишониш» маъносини англатаади, яъни,  фаолият стандартнинг белгиланган кўрсатгич, мезон ва талабларига мос келишини расман тасдиқланиш жараёни бўлиб ҳисобланади.

Фаолиятни акрредитациядан ўтказиш мижознинг синов, ўлчов ёки тадқиқотларни ўтказиш соҳасидаги талабини қондириш, шунингдек, тадқиқот ва ўлчовларни айрим турларини ўтказишда унинг техник қобилиятини расман тан олиниши бўлиб ҳисобланади ҳамда ўтказилаётган экспертиза тадқиқотларининг сифати ва ваколатлилигига бўлган ишончини таъминлаш механизми бўлиб ҳисобланади.

Фаолиятни халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот бу ИСО (инг. International Organization for Standardization, ISO)-стандартлар ишлаб чиқарувчи халқаро ташкилот бўлиб ҳисобланади. Стандартизация бўйича халқаро ташкилот 1946 йилда ISA (International Federation of the National Standardizing Associations, 1926 йил Нью-Йорк) ва UNSCC (United Nations Standards Coordinating Committee, 1944 йил) ташкилотлари негизида 25 та стандартизация бўйича миллий ташкилотлар томонидан ташкил этилган.

Эксперт хулосаларини халқаро миқёсда тан олинишида ISO/IEC 17025 (ингл. «General requirements for the competence of testing and calibration laboratories»,  «Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган талаблар») стандарти алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Стандартнинг инглиз тилидаги версияси дастлаб 1999 йилда қабул қилинган. Синов ва калибрлаш лабораториялари техник ваколатланган ва техник жиҳатдан асосли натижаларни олишга қодир эканлигини кўрсатишни истаса, Стандарт бунинг учун бажарилиши керак бўлган бир қатор талабларни белгилайди. Мазкур стандартнинг қўлланилиши лабораториялар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг ўрнатилишига, хусусан, тадқиқот натижалари  ва калибрлаш ишларининг турли мамлакатлар томонидан тан олинишига олиб келади. ISO/IEC 17025 стандарти метрологик ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ISO 9001 сифат менеджменти моделига асосланади.  Хусусан, ISO/IEC 17025 стандарти ISO 9001 стандартида миллий аккредитация органлари томонидан лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш ва лабораториянинг техник ваколатлари сифатида мавжуд бўлмаган тушунчалар билан ишлайди.

Лабораторияларни аккредитациядан ўтказишда техник ваколатлиликни баҳолаш учун махсус ишлаб чиқилган мезон ва тартиблардан фойдаланилади.

Лаборатория фаолиятининг ISO/IEC 17025 стандарти талабларига мувофиқлиги унинг аккредитациядан ўтишига имкон беради. Стандарт икки қисмдан иборат: лаборатория менеджменти билан боғлиқ бўлган қисм ва синов ёки ўлчаш усулларига техник талабларни ўз ичига олган техник қисм.

Техник баҳолаш бўйича мутахассислар лабораторияларда синов ва калибрлаш вақтида маълумот йиғишга таъсир қилувчи барча омилларни комплекс таҳлилини ўтказадилар. Ушбу мезонлар ISO / IEC 17025 халқаро стандартига (бутун дунё бўйлаб лабораторияларни баҳолаш учун фойдаланилади), шунингдек дастур учун тартибга солувчи ва спецификация органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган бошқа техник талабларга асосланади.

ISO/IEC 17025 тестдан ўтказиш, намуна олиш ёки калибровкалаш билан шуғулланувчи ва ишончли натижалар олишни истаган ҳар қандай ташкилотда қўллаш учун мўлжалланган. Стандарт давлат, ишлаб чиқарувчи фирма ёки бошқа ташкилотга таалуқли бўлган ҳар қандай турдаги лабораторияларда қўлланилиши мумкин. Шунингдек, мазкур Стандарт  университет, илмий-тадқиқот марказлари, синовдан ўтказиш, намуналар олиш ёки калибрлаш зарур бўлган ҳукуматлар, инспекция органлари, маҳсулотни сертификатлаш ташкилотлари ва бошқа мувофиқликни аниқлаш органларида ҳам қўлланилиши мумкин.

Лабораторияни аккредитациядан ўтказувчи ташкилотлар ISO/IEC 17025 стандартидан лабораторияни синов ва калибрлаш вақтида аниқ маълумотларни тақдим этиш қобилиятига таъсир этувчи омилларини баҳолаш учун фойдаланадалар. Яъни, ходимларнинг техник малакаси, синов усулларининг ишончлилиги ва мақсадга мувофиқлиги, ўлчов ва калибровкаларнинг миллий стандартларга мувофиқлиги, синов ускуналарининг яроқлилиги, калибрланиши ва техник хизмат кўрсатилиши, синов ва калибрлаш вақтида маълумотлар сифатини таъминлаш, синов ва тадқиқот учун намуналарни танлаш, улардан фойдаланиш ва ташиш учун шароитлар яратиш кабиларни ўз ичига олади.

Эксперт хулосаларининг халқаро миқёсда тан олинишида  сифат менежменти тизимини жорий этиш муҳим рол ўйнайди.

Сифат менеджменти тизими буюртмачи (мижоз) нинг талабларига биноан амалга  оширилади. Буюртмачилар характеристикалари уларнинг эҳтиёжлари ва умидларини қондирадиган маҳсулотларга (хизматларга) муҳтож. Буюртмачиларнинг талаб ва истаклари домий равишда ўзгариб туради, шунинг учун ташкилотлар рақобат муҳити (бозор) ва технологик тараққиёт томонидан яратилган босимни бошдан кечирмоқда.Буюртмачи (мижоз) нинг доимий қониқишини таъминлаш мақсадида ташкилот ўз маҳсулотларини ва уларнинг жараёнларини домий равишда яхшилаб бориши керак. Ташкилотнинг сифат менеджмент тизими, бошқариш воситаларидан бири сифатида, ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарияти ва унинг истеъмолчиларига, ташкилот талабларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотларни етказиб беришга қодир эканлигига ишонч уйғотади (белгиланган маблағ ҳисобига аниқ вақт ичида зарур бўлган миқдорда сифатли маҳсулотни етказиб беради).

Сифат менеджменти тизими сифат менеджментининг 8 та тамойилига асосланган бўлиб улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

-Истеъмолчига (буюртмачи) эътибор қилган ҳолда иш тутиш;

– Бошқарувнинг ўрни;

– Ходимларни жалб этиш;

– Тизимли ёндашув;

-Доимий яхшиланиш;

– Маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш;

-Таъминотчилар билан ўзаро манфаатли муносабатлар

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни хулоса қилиш мумкинки, сифат менежменти тизимини тўғри йўлга қўйиш келгусидаги экспертлик фаолиятига ижобий туртки бўлиб хизмат қилади.

 

Сифат менежменти бўлими

       мутахассиси   А.Бўриев

 

Skip to content