Ушбу мавзу бўйича ўқув марказ мудири Ш.Хасанов сўзга чиқди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24-26 март кунлари Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён таклифига биноан расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлганлиги ҳусусида маълумот берди. У ташриф давомида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинганлигини, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилганлигини айтиб ўтди.
У Ўзбекистонда БАА инвестициялари иштирокида 107та корхона фаолият юритиб келаётганлигини, ушбу мамлакат фирма ва компанияларининг 28та ваколатхонаси очилганлигини, улар асосан тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мева консервалари, полиграфия, улгуржи савдо, умумий овқатланиш тармоқлари, хизмат кўрсатиш йўналишларида иш олиб бораётганликларини, 2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қарийб 400 миллион долларни ташкил этганини эслатиб ўтди.
У расмий ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнотни қабул қилиш, мамлакатлар ўртасидаги молия, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика ва қайта тикланадиган энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, божхона маъмуриятчилиги, меҳнат ресурслари, маданият ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланганлигини фахр билан айтиб ўтди.
У 26 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келганлигини айтди.
Маърузачи: ўқув марказ мудири Ш.Хасанов