Коррупция – жамиятнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишининг асосий тўсиғидир

Ушбу мавзу бўйича Юристлар малакасини  ошириш институти кафедра мудири Ғ.Алимов таклиф қилинди. У коррупцияга қарши кураш,  жамиятдаги ижтимоий иқтисодий ривожланишга кўрсатаётган таьсири тўғрисида фикр билдирди. У 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги, 34 моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупция атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупцияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилганлиги хусусида фикр билдирди.

У кўпчилик коррупция сўзини тор маънода, яъни, мансабдор шахсларнинг ўз мансаб мавқеидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиб содир этишадиган порахўрлик билан боғлиқ қилмишларини тушунишади, бироқ бу тушунчанинг моҳиятини тўлақонли англаш имконини бермаслигини, кенг маънода коррупция деганда бу мансабдор шахс ёки давлат хизматчиларининг нафақат порахўрлик жиноятларига оид қилмишлари, балки, ўзларининг мансаб ёхуд хизмат мавқеини суистеъмол қилиб шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида сиёсий ҳомийлик, маҳаллийчилик, “таниш-билиш”чилик, уруғ-аймоқчиликка йўл қўйишлари ҳам назарда тутилишини айтиб ўтди. У бунга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда 2008 йилда БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги “Коррупцияга қарши” Конвенцияси ратификация қилинганлигини, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагича эканлигини тушунтириб ўтди:

Бош прокуратура;

Давлат хавфсизлик хизмати;

Ички ишлар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

           Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш    департаменти.

У 2015 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида”ги
2745-сон буйруғи қабул қилинганлиги, ушбу буйруқда қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг тартиби белгилаб берилганлиги ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиёти баён қилинганлигини айтиб ўтди.

У коррупция ривожланган жамиятларда коррупциянинг қуйидаги турлари тез-тез учрашини айтиб ўтди:

Маиший коррупция, асосан мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларининг кундалик иш фаолиятида фуқаролар билан муносабатларида манфаатлар тўқнашади;

Ишбилармонлик коррупцияси, бу ҳокимият вакилларининг тадбиркорлик субъект (бизнесмен)лари билан муносабатларида учрайди;

Олий ҳокимият органлари коррупцияси, бу демократик жамиятларда сиёсий ҳукмрон доиралар ҳамда одил судлов тизими фаолиятида кўзга ташланади.

       Маъруза юзасидан қизиқарли савол жавоблар бўлди

Маърузачи:                                              Юристлар малакасини ошириш институти кафедра мудири
Ғ.Алимов

Skip to content