Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена”сининг очилиш маросими ҳақида маъруза

     Ушбу мавзу бўйича ДНК лабораторияси  катта эксперти  Н.Саитова сўзга чиқди. У «Ҳумо Арена» – бу Ўзбекистон Республикасидаги биринчи ўта замонавий кўп функцияли муз мажмуаси бўлиб, деярли шаҳарнинг қоқ марказида, Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувида, метронинг Ўзбекистон станциясидан 3 дақиқалик масофада жойлашганлигини, “Ҳумо Арена”сининг қанчалик даражада чиройли ва ҳайбатлилигини, шунингдек, халқимиз учун бугунги кунда зарур бўлган иншоот барпо этилганлигини фахр билан айтиб ўтди.

      У муз мажмуаси меъморчилик ва дизайн соҳасидаги энг замонавий ва илғор технологияларни миллий маданият элементлари билан уйғунлаштирган ҳолда барпо этилганлигини, объектнинг меъморий ғоясини яратишда меъморлар миллатимиз учун муҳаббат, бахт ва озодлик тимсоли бўлган Ҳумо Қушидан илҳомланганликларини айтиб ўтди. У муз мажмуасининг инфратузилмаси томошабинлар уч қаватда ўтирадиган 12500 ўринлик катта муз аренаси, 200 томошабинга мўлжалланган машқлар муз аренаси, азиз меҳмонлар учун ўта қулай 3 та ВВИП-ложа, 14 дан 22 тагача томошабинга мўлжалланган 34 та ВИП-ложа, деразалари машқлар муз аренасига қараган премиум тофадаги ресторан ва қаҳвахона, замонавий талабларга мос жиҳозланган спортчилар учун 17 та кийиниш хонаси, 3 та спорт зали, артистлар учун 5 та грим хонаси, матбуот маркази, конференсиялар зали, спорт анжомлари дўкони, фитнес ва болалар учун ўқув-кўнгилочар зонадан иборатлигини, мажмуа атрофидаги ҳудудда кўп қаватли паркинг, оила бўлиб дам олиш учун рекреатсия зонаси ташкил этилганлигини, бу эса ўз навбатида дам олувчилар учун қулай шароит эканлигини айтди.  У лойиҳанинг энг муҳим жиҳати, бу хизматлардан ҳатто имконияти чекланган инсонлар ҳам фойдаланишлари мумкинлигини айтди. Бошқача айтганда, янги мультфункционал муз мажмуаси – Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа ва бугунги кунда азим шаҳарнинг энг аъло спорт-маданият маркази деган номга даъвогар ва сазовор бўлмоқда.

       Шунинг билан, маърузачи 1 ҳафта мобайнида мамлакатимизда содир бўлган янгиликлар билан ҳам ходимларни таништирди.

       Маъруза юзасидан савол жавоблар бўлди ва шунинг билан навбатдаги семинар машғулоти соати якунланди.

             Маърузачи:                                                 ДНК лабораторияси
катта эксперти  Н.Саитова

 

Skip to content