Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари учун ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказиладиган экспертизалар билан таништириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Маърузадан сўнг, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари ўзларининг амалиётида дуч келадиган муаммолар юзасидан кўпгина саволларига малакали экспертлар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

                                                     

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .