ҲАМКОРЛИК НАТИЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Судьялар олий мактаби судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш соҳасида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази билан Судьялар мактаби ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан Республика суд экспертизаси марказида, Судьялар олий мактабининг иқтисодий йўналишдаги магистрлари билан 2020 йил 11 февраль куни навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув марказининг мудири У.Эрназаров ва Марказнинг Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саиходжаев иштирок этиб, магистрларни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг ташкил топиши, ривожланиши ва ҳозирги даврдаги имкониятлари, халқаро ҳамкорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, учрашувда Марказнинг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг мудири Н.Солиева Ҳужжатлар криминалистик экспертизасининг аҳамияти мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Учрашув сўнгида магистрларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.