Китоб савдо ярмаркаси

Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Республика хукумати томонидан Ватанимиз мустақиллигининг асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятимиз, анъана ва урф одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад, халқимизда ёт ғояларга қарши кучли маънавий иммунитет ҳосил қилишдан иборат бўлиб, бу йўлда китобхонлик маданиятини ошириш муҳим ўрин касб этади.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жорий йил март ойида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус бунга ёрқин мисол бўлади.

Ушбу масаланинг ниҳоятда долзарб эканини инобатга олиб, жорий йилнинг 15 август куни Марказда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ билан ҳамкорликда, ходимларни огоҳликка даъват этувчи, уларнинг онгу шуурига миллий мустақиллик ғояларни сингдирувчи, маънавий онгини, дунёқарашини ўстиришга хизмат қилувчи, баддий адабиётлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар адабиётидан иборат “Китоб савдо ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур “Китоб савдо ярмаркасида” баддий адабиётлардан ташқари, 2019/2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Мактаб бозори” ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир Марказ ходимлари орасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилишда хизмат қилди.