СУД ЭЛЕКТРОТЕХНИКАВИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ ИМККОНИЯТЛАРИ

       Электр жиҳозларининг ёнғин хавфлилиги ва авария ҳолатлари

Кириш

Суд электротехникавий экспертизаси — ёнғин, портлаш ёки бошқа техноген ҳодисалар натижасида электр ускуналарининг ишдан чиқиши ёки уларнинг ёниб кетиши сабабларини аниқлашга қаратилган илмий-техникавий тадқиқот туридир.
Таҳлиллар кўрсатадики, электр жиҳозлари билан боғлиқ ёнғинлар умумий ёнғинлар сонининг 30–40 % ни ташкил этади. Бу кўрсаткич суд-электротехникавий экспертизаларда электр тизимларининг хавф даражасига жиддий эътибор қаратишни талаб қилади.

Ёнғин манбалари электр энергиясининг иссиқлик таъсири натижасида пайдо бўлади, бу эса изоляциянинг бузилиши, ортиқча юкланиш, қисқа туташув ёки конструктив носозликлар билан боғлиқ.

 

  1. Электр тизимларида ёнғинга сабаб бўлувчи асосий авария ҳолатлари

1) Қисқа туташув
2) Ортиқча юкланиш
3) Юқори ўтувчи қаршилик
4) Ортиқча кучланиш
5) Конструкцияда кўзда тутилмаган иш шароити

 

1.1. Қисқа туташув

Қисқа туташув (ҚТ) — электр занжирида ўтказгичлар ўртасида номиналдан кичик қаршиликли ноқонуний алоқа юзага келиши ҳолатидир.
Формула: Q = I² R t
бу ерда Q — ажралиб чиққан иссиқлик миқдори (Дж), I — қисқа туташув токи (А), R — қаршилик (Ом), t — вақт (с).
ҚТ пайтида ток қиймати номинал токдан юзлаб марта ортиқ бўлиши мумкин: Iқт = U / Zқт

1.2. Ортиқча юкланиш

Ортиқча юкланиш — занжир ёки ускуна орқали узоқ вақт давомида номиналдан ортиқ ток ўтиши натижасида иссиқлик чиқиши билан боғлиқ ҳолат.
Жоул-Ленц қонуни: Q = I² R t
Изоляциянинг термик бузилиши формуласи: τ = τ₀ exp[(Ea/Rg)(1/T₀ − 1/T)]

1.3. Юқори ўтувчи қаршилик

Контакт нуқталарида қаршиликнинг ортиши натижасида иссиқлик чиқиши кузатилади.
Иссиқлик чиқиши формуласи: P = I² Rўтиш
Ҳарорат ошиши: ΔT = (I² Rўтиш)/α

1.4. Ортиқча кучланиш

Ортиқча кучланиш — электр тармоғида номинал қийматдан катта кучланиш пайдо бўлиши ҳолати.
Энергетик таъсир: W = C * (U² / 2)
Бу ҳолатда изоляция тешилиши ва электрон ускуналар ишдан чиқиши мумкин.

1.5. Конструкцияда кўзда тутилмаган иш шароити

Маиший электр жиҳозлари конструкцияда кўзда тутилмаган ҳолатда ишлаганда, уларда иссиқлик тарқалиши бузилади.

Ҳарорат формуласи: T = T₀ + (P / hA)
Сувсиз ишлаётган электр чойнакларда ТЕН ҳарорати 700–800°C гача етиши мумкин.

  1. Суд электротехникавий экспертизасида аниқланадиган асосий масалалар

–     Қисқа туташув ёки ортиқча юкланиш излари бор-йўқлиги;

–     Изоляция ва контактларнинг термик ёки механик шикастланиши;
–     Авария вақтидаги ток ва ҳарорат ҳисоб-китоби;
–     Электр ёйининг локал нуқталарини аниқлаш;
–     Металлургик ўзгаришларни таҳлил қилиш.

  1. Хулоса

Электр жиҳозларидан келиб чиққан ёнғинларнинг олдини олиш ва уларнинг сабабларини аниқлаш учун:

– контакт қаршиликларини назорат қилиш;
– ҳимоя воситаларини тўғри танлаш;
– изоляция ҳолатини мунтазам текшириш;
– алюминий симларнинг бирикмаларини қайта сиқиш;
– маиший ускуналарни фақат тўғри шароитда ишлатиш зарур.