Суд-товашунослик экспертизаси мутахассисларнинг (суд экспертлари) эксперт хулосаси деб аталадиган ҳисобот ҳужжатларни тайёрлаш билан юз берадиган муайян йўналишдаги махсус тадқиқотларидан ибратдир. Ҳозирги кунда суд-бахолаш экспертизаларининг бир неча хил турлари мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Кўпчилик суд-товаршунослик экспертизасини ўтказиш зарурати ва муддати ҳақида эшитган, аммо бу ҳақда аниқ тасавурга эга эмас.
Амалдаги қонунчиликнинг асосий қоидаларига мувофиқ суд-товаршунослик экспертизаларни ўтказиш фаолиятининг тартибга солиниши. Бу турдаги фаолият Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда тасарруфида давлат суд экспертиза муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ҳамда идораларнинг ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади. Юқорида таъкидланган ҳужжатларда бошқа суд экспертизалари каби суд-товашунослик экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишнинг барча хусусиятларини белгилаб берилган.
Суд-товаршунослик экспертизасининг ўзига хос хусусиятлари. Суд-товаршунослик экспертизаси – бу суд-товаршунос экспертининг маҳсулотнинг хусусиятлари ва табиатини аниқлаш, унинг нархини ўрганиш ва мумкин бўлган камчиликларни аниқлашга қаратилган фаолияти ҳисобланади.
Ушбу турдаги суд экспертизаларини ўтказувчи суд эксперти касбий малака ва кўникмаларга, ушбу соҳада тегишли махсус билимлар ва тажрибага эга бўлиши керак. Бундан ташқари, соҳага оид қонунчиликнинг кўплаб меъёрий ҳужжатлари ва қоидалари мавжуд бўлиб, уларни билмасдан керакли натижага эришиб бўлмайди.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ушбу турдаги фаолият билан шуғулланадиган мутахассисларга махсус талаблар қўйилмаган. Бироқ, суд-товаршунослик экспертизасини сифатли ва белгиланган муддатларда ўтказиш учун ўз ишининг устаси бўлган, экспертиза тадқиқотларини максимал даражада сифатли бажара оладиган, синовдан ўтган мутахассисларга мурожаат қилиш яхши самара беради. Албатта бугунги кунда бу турдаги экспертизаларни нафақат давлат муассасалари, балки тегишли сертификатга эга бўлган нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ҳам ўтказиши мумкин.
Одатда, бу турдаги суд экспертизаларини ўтказиш томонлар ўртасида тақдим этилган товар моддий бойликларнинг холати ва баҳоси бўйича зиддият юзага келган ҳолларда тайинланади ва ўтказилади. Суд-товаршунослик экспертизалари терговчи (терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи прокурор)нинг қарори, суднинг ажрими билан тайинланилади ёки томонлардан бирининг ёзма мурожаатига кўра шартнома асосида мутахассис фикри тайинланиши мумкин. Кўпинча ноозиқ-овқат маҳсулотлари суд-товаршунослик экспертизасидан ўтказилади.
Суд-товаршунослик экспертизаларининг турларини уларнинг тадқиқот объектларидан келиб чиқиб кўриб чиқайлик:
Авто-товаршунослик экспертизаси – одатда бу турдаги суд-товаршунослик экспертизасининг тадқиқот объекти бўлиб транспорт воситалари ҳисобланади. Бундай тадқиқотлар тадқиқот объектининг бозор нархини ва ликвид хусусиятларини аниқлаш учун ўтказилиши мумкин. Кўпинча бундай экспертиза йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг етказилган зарарнинг хусусиятини аниқлаш учун амалга оширилади. РСЭМда бу турдаги экспертиза автотехникавий экспертизалар доирасида ўтказилади.
Мебел-товаршунослик экспертизаси – одатда, мебел – бу жуда узоқ вақт давомида ишлатиладиган буюм. Бироқ, амалда, сотиб олинган мебелнинг хусусиятлари ва сифати талаб даражасида бўлмади. Бундай ҳолда, харидорлар (ёки буюртмачилар) мебел-товаршунослик экспертизасини ўтказишга мажбур бўладилар.
Тўқимачилик маҳсулотлари товаршунослик экспертизаси – бу турдаги экспертизаларнинг тадқиқот объектларига асоси тўқимачилик маҳсулотлари бўлган барча маҳсулотлар киради. Бу турдаги тадқиқотлар маҳсулотларнинг хусусиятлари ва сифатини ишлаб чиқарувчи (сотувчи, етказиб берувчи) томонидан маълум қилинганига мувофиқлигини аниқлаш учун ўтказилади. Бу турдаги экспертиза тегишли ҳужжатларда кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Бошқа турдаги суд-товаршунослик экспертизалари – таъкидлаш жоизки, бу турдаги экспертизалар суд-товаршунослик экспертизасининг барча турлари эмас, балки уларнинг энг кўп тайинладиган ва ўтказиладиган турларидир. Шу боис, ушбу экспертизаларни ўтказишни мутахассисларга топшириш яхшидир, фақат шундагина ўтказилган тадқиқотларнинг сифати ва ишончлилигига шубҳа қилиш шарт бўлмайди.
Суд-товаршунослик экспертиза тадқиқотларининг асосий мақсадлари.
Суд-товаршунослик экспертизаси қуйидаги турли мақсадларга мувофиқ амалга оширилиши мумкин:
– товарлардаги нуқсон ва камчилкиларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этишни бошлаш учун;
– товарнинг хусусиятларини ёмонашишига саба бўлган (олиб келган) асосий сабабларни аниқлаш учун;
– тадқиқотга тақдим этилган товарни аниқ бир гуруҳга мнсублигини аниқлаш учун;
– тақдим қилинган товарларнинг хусусиятларини кузатув ҳужжатларида кўрсатилганларга мувофиқлигини аниқлаш учун;
– товарлар учун белгиланган барча талабларга тўлиқ рия этилганлигига ишонч ҳосил қилиш учун;
Суд-товаршунослик экспертизасини ўтказиш товарнинг нафақат бозор нархини, балки етказилган зарар қийматни ҳам аниқлашга имкон беради.
Суд-товаршунослик экспертизасининг вазифалари:
Суд-товаршунослик экспертизасини ўтказиш доирасида хал этиладиган вазифаларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) Таснифловчи:
– халқ истеъмоли молларининг намуналар, шартномалар ва бошқа товарни етказиб бериш ҳужжатлари билан тасдиқланган техник талабларга мувофиқлигини (номувофиқлигини) аниқлаш;
– товарнинг турга хослигини, миқдорини, ҳажмини, тўплам таркибини, истеъмол хоссаларини, нархини, товар белгиси мавжудлигини, кузатув ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаш;
– маҳсулотларнинг сифат тавсифи намуна сифатида келтирилган бошқа маҳсулотларнинг аналогик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлаш.
2). Диагностик:
– товардаги сифат ўзгаришини сабаблари аниқлаш ва нуқсонларнинг пайдо бўлиш хусусиятларини (улар ишлаб чиқариш билан боғлиқми ёки фойдаланиш жараёнида пайдо бўлганми, товарлар бузилиши) аниқлаш;
– (нархини эскириш) товарнинг тутилиши, зарарланиш, нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда товар нархини аниқлаш;
– етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш.
Суд-товаршунослик экспертизасининг асосий объектлари. Таъкидлаш жоизки Республика суд экспертиза марказининг суд-товаршунослик экспертизасининг тадқиқот объектини белгилайди. Бошқа томондан эса истеъмолчига сотиладиган ҳар қандай маҳсулот бу экспертизанинг тадқиқот объекти бўлиши мумкин. Жуда кўп ҳолларда, қуйидаги элементлар суд-товаршунослик экспертизасининг тадқиқот объекти сифатида майдонга чиқади:
– турли мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган мебель жиҳозлари ва интерьер буюмлари;
– текстиль, тикув, трикотаж маҳсулотлари (кийим, шу жумладан мўйнали, поябзал, бош кийимлар);
– бижутерия (қимматбаҳо бўлмаган металлардан, пластмасса, рангли шиша ва ш.к.лардан тайёрланган узуклар, зираклар, билакузуклар, кулонлар, мунчоқлар, захллагичлар, брошлар ва ҳ.к.);
– атторлик, парфюмерия ва косметика товарлари;
– маиший товарлар (электр асбоблар ва анжомлар);
– хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган товарлар;
– радио-, видео- ва телеаппаратура;
– оргтехника (офис техникаси) ва комплектни ташкил этувчи буюмлар;
– алоқа воситалари (стационар ва уяли алоқа телефонлари);
– тикув, тўқув, ёзув ва ҳисоблаш машиналари, телефон аппаратлари;
– мусиқа асбоблари;
– фото- кино- видео аппаратура, оптики предметлари, соатлар;
– хўжалик ва уй-жой ашёлари, хўжалик ва спорт инвентари;
– стол ўйинлари: бильярд, шахмат, шашка, фикрлашни ўстириш учун таълим ўйинлар, домино, бадминтон, стол тенниси, нарда ва ҳ.к..
– болалар ва катталар ўйинчоқлари;
– канцелярия товарлари ва ёзув анжомлари;
– сифат ва миқдор кўрсаткичлари қайд этилган ҳужжатлар ва техник паспортлар, фотосуратлар, чизмалар, божхона декларацияси ва товарга оид ҳужжатлар;
– турли мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган жиҳозлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари;
– ишлаб чиқариш ва технология тармоқлари;
Тадқиқот усуллари. Бу турдаги экспертизаларни ўтказишда турлича тадқиқот усуллардан фойдаланилади. Одатда, у ёки бу тадқиқот усулини қўллаш тадқиқот объектига боғлиқ бўлади. Суд-товаршунослик экспертизасининг ўзига хослиги шундаки, айрим ҳолларда тадқиқот объектлари сифаида суд мухокамасида ишлатилган материаллар ҳам майдонга чиқиши мумкин.
Ҳозирги кунда тадқиқот жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган икки гуруҳ усуллари мавжуд:
Биринчи гуруҳ усуллар мутахассисга товарларни тақдим этилган ҳолларда (ўрганиш учун) қўлланилади. Бу гуруҳ қуйидаги усулларни ўз ичига олади:
- Тадқиқ қилинаётган объектнинг таққослаш учун тақдим этилган намуна билан ўхшашлигини аниқлаш;
- Товар хусусиятларини ишлаб чиқарувчи (сотувчи етказиб берувчи) томонидан маълум қилинган хусусиятларга ўхшашлигини аниқлаш;
- Рўйхатга олувчи режа усули. Ушбу усул тақдим этилган товарларни сифатини тавсифловчи барча кўрсаткичларни аниқлашга имкон беради;
- Ҳисоблаш ва экспериментал усуллар.
Товарлар мутахассисга тадқиқот ўтказиш учун тақдим этилмаган ҳолларда, суд эксперти товарларнинг хусусиятларини мавжуд ҳужжатлар асосида ўрганишга киришади. Бу ҳолда, ўтказилган тадқиқотларнинг хусусиятига таъсир қилиши мумкин бўлган ишончсиз маълумотлар тақдим этилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Суд-товаршунослик экспертизаларини тайинлаш. Бу турдаги экспертизалар турли шароитларда тайинланади. Суд-экспертлик фаолиятига оид маълумотларга асосланиб айтиш мумкинки, бундай экспертизанинг ташаббускори суд ҳисобланади. Бошқа томондан, амалда ҳар қандай томон тегишли ариза бериб, ташаббускор сифатида ҳаракат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд.
Бу турдаги экспертиза тадқиқотларини ўтказишни сўраб, нафақат суд инстанцияси, балки жисмоний шахс ҳам мурожаат қилиши мумкин. Жисмоний ёки юридик шахсдан ёрдам сўраб мурожаат қилганда, белгиланган шаклда тегишли келишув тузилиши керак ҳамда ушбу ҳужжат асосида экспертиза ёки тадқиқотлар ўтказилади. Суд эксперти томонидан тузилган хулосадан келгусида суд жараёнида фойдаланиш мумкин.
Суд суд-товаршунослик экспертизасини тайинлаш ташаббускори бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, суд эксперти ўтказилган экспертиза сифати учун масъул бўлган махсус субъект сифатида майдонга чиқади. Суд ажрими (қарори) маълум бир объектга нисбатан тадқиқот ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Суд бундай экспертизани шахсан ёки тарафлардан бирининг ёзма аризаси асосида тайинлаши мумкин.
Суд-товаршунослик экспертизаларини ўтказиш алгоритми. Бу турдаги экспертизаларни ўтказиш жараёни юқори сифатли натижага эришишга имкон берадиган ҳамда қатъий белгиланган кетма-кетликка мувофиқ амалга оширилади. Одатда, ушбу жараённинг сифати учун тегишли маълумотга эга суд экспертлари жавобгардир. Акс ҳолда, экспертизани ўтказиш жараёнини маълум тавсияларга мувофиқ бажариш мумкин бўлмайди.
Суд эксперти тадқиқот жараёнида ўзи қўллайдиган усулларни танлаш имкониятига эга. Кўп холларда тадқиқот объектининг хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир томон суд экспертиза тадқиқотларини ўтказида иштирок этиш имкониятига эга. Асосийси, уларнинг иштироки суд экспертининг ҳаракатларига ҳамда тадқиқот натижасида олинган маълумотларга халақит бермаслиги керак. Ҳар бир томон суд экспертига, ишни судда мухокама қилишда ёрдам бериши мумкин бўлган ёрдам берадиган саволлар бериш ҳуқуқига эга. Баъзи ҳолларда суд, экспертизага оид тафсилотларини аниқлаштириш учун эксперт хулосасини берган мутахассиснинг суд мухокамасига чақириши мумкин мумкин.
Суд-товаршунослик экспертизаларининг натижалари. бу турдаги суд экспертизасини ўтказишнинг якуний натижаси суд эксперти томонидан бериладиган эксперт хулосаси ҳисобланади. Эксперт хулосаси ҳужжат белгиланган тартибда ёзма шаклда расмийлаштирилади ва мутахассис томонидан имзоланиши керак. Ушбу ҳужжат расмий характерга эга бўлиб, суд жараёнида ишлатилиши мумкин. Эксперт хулосаси процессуал ҳисобот ҳужжати ҳисобланади.
Суд экспертизаларини қайта ўтказиш талаб қилинадиган ҳолатлар мавжуд. Бу тафсилотларни, турли фикрларни аниқлаштириш, тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун керак бўлади. Бундай ҳолда, бошқа эксперт хулосаси тузилади.
РСЭМ давлат суд эксперти Ш.З.Мансурова