Эксперт – малака комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2020 йил 4 февраль куни Эксперт – малака комиссияси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

📌Эксперт – малака комиссияси мажлис давомида давлат суд эксперти сифатида экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан аттестациядан ўтказиш учун тақдим этган ходимларнинг ҳужжатлари ўрганилди ва улар билан суд-экспертлик фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари ва амалий масалалари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб бериш орқали уларнинг махсус билимлари даражаси баҳоланди.
Эксперт – малака комиссиясида бирламчи ва қўшимча мутахассисликлар бўйича 7 та ходим 12 та турдаги экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи билан давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилдилар ва комиссия қарорига асосан Ё.Адашев, М.Каримов, А.Сабуров, С.Абудқаххоровларга Давлат суд эксперти гувоҳномалари хамда Н.Халилова, А.Боисхўжаева, Э.Шайкулов, Адашев, М.Каримов, А.Сабуров, С.Абудқаххоровларга қўшимча мутахассисликлар бўйича экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилди.