Суд экспертлик фаолиятида ахборот технологиялари ва ахборот дастурлари: самарадорлик ва натижадорлик

Суд экспертизаси амалий фаолият соҳаси сифатида турли хил элементларнинг, шу жумладан муаммоларни тартибга солиш, манфаатдор томонларнинг ҳолати ва функцияларини, техник воситалар тизими ва илмий асосларнинг мураккаб тизимидир. Шунинг учун бундай мураккаб тизим техник воситалардан фойдаланмасдан мавжуд бўлмайди ва ривожланмайди. Бугунги кунда улар орасида ахборот технологиялари алоҳида ўрин эгаллайди.

Суд экспертизаси деганда, илм-фан, технология, амалий фанлар бўйича махсус билим талаб қилинадиган ва эксперт, суд, суд-тергов органи, суриштирувчи шахс томонидан экспертиза ўтказиладиган масалалар бўйича тадқиқот ўтказиш ва эксперт хулосасини беришдан иборат бўлган, терговчи томонидан муайян бир ишда исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлаш учун протсессуал ҳаракат тушунилади.

Замонавий амалиётда жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш жараёнида турли хил математик ва ҳисоблаш ускуналари жумладан замонавий ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланилади.

Кўплаб тадқиқотларда кўп қиррали кибернетик усуллардан кенг фойдаланилади ва ушбу усуллар ўзининг универсаллиги билан ажралиб туради.

Суд экспертизаси соҳасида, ҳусуан, суд-автотехника экспертизаси учун автотранспорт тезлигини, пиёдани уришининг олдини олишнинг техник имкониятини ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал қилишга имкон берадиган бир нечта дастурлар ишлаб чиқилган. Ҳар бир саволга жавоб сифатида терговчи воқеа жойини ва унда иштирок этган автоуловларни текширганда олган дастлабки маълумотлар асос ҳисобланади. Олинган маълумотлар тегишли дастурга мувофиқ уларни таҳлил қилади ва муайян шаклида ўзининг хулосасини беради, эксперт уни баҳолайди ва ўз имзоси билан тасдиқлайди. Бу ишлаб чиқариш экспертизасининг тезлигини сезиларли даражада оширади, унинг натижаларини янада ишончли қилади.

Суд экспертизасида компьютерлар ва ахборот технологияларини қўллашнинг учта асосий гуруҳи мавжуд:

1) эксперт тадқиқотларининг индивидуал йўналишларини математик моделлаштириш;

2) тадқиқот далилларини тўлиқ автоматлаштириш;

3) интерфаол тизимларни яратиш.

Биринчи ўрганилаётган объектларни ажратиш учун қўл ёзуви бўйича мутахассислар компьютерлардан фаол фойдаланишни бошлади. Суд вокалография, суд фонография ва электроакустик суд экспертизаси тажрибаларида компьютерлар нутқ сигналларини ўрганиш ва карнай ёки ёзиб олиш мосламаларини аниқлаш учун ишлатилади. Суд-баллистик экспертизасида улар ўқ отар қуролларни таниб олишга ёрдам беради ва трасологик текширувда улар қуролни унинг изидан аниқлайдилар. Моддалар ва материалларни суд экспертизасида компьютерлар рентген, спектрал ва лазерли таҳлил натижаларини восита қопламаларининг зарраларини ўрганишда ва бошқа кўплаб тадқиқотларни ўтказиш учун кенг қўлланилади.

Ҳар йили дунё бўйича эксперт тадқиқотларини компьютерлаштириш кўлами муттасил кенгайиб бормоқда. Шундай қилиб, суд экспертизасининг таҳлил вақтини сезиларли даражада камайтириш, уларнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш мумкин.

Мутахассис эксперт олдига қўйилган вазифаларини автоматлаштирилган усулда ҳал қилиш учун бир қанча дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган.

Бундай компьютер тизимлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Совуқ қуролларни ўрганишда “Кортик”;
  • Ёнғин ва техник экспертизада “Эврика “;
  • Баллистикада “Балэкс”;
  • Гиёҳвандлик воситаларини ўрганишда “Наркоэкс” ва бошқалар.

Хорижда “АИЖ (Суд экспертининг автоматлаштирилган иш жойи – аппарат ва дастурларнинг индивидуал тўплами) Суд-хатшунослик экспертизаси” ва “АИЖ Суд-автотехника экспертлари” дастурий маҳсулотлари ишлаб чиқилган ва амалда жорий қилинган. Компьютерлар, уларнинг тармоқлари, ахборот таркибининг ўзи жиноий тажовузларнинг нишонига айланганлиги сабабли, янги ахборот технологияларидан фойдаланмасдан бундай ишларни текшириш мумкин эмас.

Компьютерлардан фойдаланишга асосланган ҳеч қандай усул мутахассис вазифасини ҳал қилишнинг бутун жараёнини қамраб олмайди. Улардан фойдаланиш, қоида тариқасида, билиш жараёнининг ўзи ва олинган натижаларни баҳолаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ягона операцияга хизмат қилади. Компьютер тизимлари фақатгина башорат қилиши, маълум миқдорда жараёнларни автомат ҳисоблаши мумкин ва шу ҳусуияти билан экспертларга ёрдам бера олади.

Шуни ёдда тутган ҳолда, суд экспертизаси фаолияти соҳасида компьютерлар, янги ахборот технологияларидан фойдаланишнинг чегаралари, вазифалари ва шартларини белгилаш муаммосининг аҳамияти ошиб бормоқда.

Ахборот технологиялари ва инновацияларни
жорий қилиш бўлими бошлиғи в.б.                                                                                       М.Ғ.Ёқубов

Skip to content