Тошкент вилоят прокуратурасида “Экспертизалар тайинлаш борасида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимини топиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 январь куни Тошкент вилоят прокуратураси биносида жиноят ишларини тергов ва терговга қадар текширув ўтказиш мобайнида “Экспертизалар тайинлаш борасида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимини топиш” мавзусида ташкил қилинган ўқув амалий семинар машғулотида Марказнинг “Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси” ва “Одам ДНКси суд-биология экспертизаси” лабораторияларининг етакчи экспертлари М.Камилова ва Н.Саитовалар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Семинарда, суд экспертлари ва тергов органлари ходимлари нафақат криминалистик техника соҳасида чуқур билимга эга бўлиши, балки криминалистик масалаларни ҳал этишда назарий билимларни тўғри қўллай олиши, ашёвий далилларни тўплаш ва текшириш маҳоратини эгаллаган бўлиши лозимлиги тўғрисида маърузалар билан чиқишлар қилинди ва бир неча мисоллар келтирилди.

Материаллар, ашёлар ва буюмлар
криминалистик экспертизаси
лабораторияси етакчи эксперти
М.Х.Камилова

Skip to content