Суд экспертлик фаолиятининг замонавий имкониятлари

Қонун устуворлигини таъминлаб, турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни тергов қилишда, айбдор шахсларнинг қилмишларини асосли малакалаш учун суд экспертиза имкониятларидан фойдаланиш муҳим рол ўйнайди.

Таъкидлаш керакки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида фан ва техниканинг сўнги ютуқларидан, миллий ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш – одил судлов жараёнининг муҳим гарови бўлиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз тасдиғини топган амалиёт саналади. Мазкур вазифани амалга оширишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази хизматининг ўрни беқиёс саналади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фан ва техниканинг изчил тараққиётига хос равишда суд экспертизасининг барқарор ривожланиши, экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий илмий даражада ўтказилиши учун етарли шароитлар яратилган.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 январдаги «Суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 4125-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга мувофиқ:

2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»  тасдиқланиб, ушбу «Йўл харитаси»нинг тегишли бандларига асосан;

– Суд-экспертлик фаолияти бўйича хорижий тажрибани ўрганиш учун зарур дастурий маҳсулотлар (маълумотлар базалари), хусусан «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро маълумот-ҳуқуқий тизимларини харид қилиш.

– Ахборот-ресурс маркази фондини ихтисослаштирилган ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан суд экспертизаси соҳасидаги хорижий ахборот-таҳлилий даврий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

РСЭМни «Электрон таълим» миллий тармоғи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фонди ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш.

Шу билан бирга мазкўр қарорнинг 5 бандига мувофиқ:

Давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари 2022 йил 1 январга қадар фаолиятни таъминлаш учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, реактивлар ва сарфлаш материаллари учун «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинди.

Қонун ва унинг ижросига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бу соҳани ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий масалаларини демократик принциплар асосида ҳал этади.

Суд экспертизасини ривожлантириш, илғор хорижий технологияларни амалиётга жорий қилиш борасида халқаро тажриба алмашиш муҳим омил бўлиб, бунда етакчи давлатлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар алоҳида аҳамият касб этади.  Албатта, бу ишларнинг барчасида Марказ ходимларининг фидокорона меҳнатлари натижаси ўз аксини топган.

Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноятларни фош қилишда фан ва техниканинг замонавий ютуқларига асосланган эксперт хулосалари алоҳида ўрин тутади.

Эксперт хулосалари одил судловни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, муаммоли жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳукм ва ҳал қилув қарорларини қабул қилишда холисона ва илмий асосланган эксперт хулосалари муҳим далил вазифасини ўтайди.

Замонавий экспертиза турлари, айниқса биотехнологияларни ривожланиши, айниқса Низоли оталикни белгилашда эса ДНК экспертизасининг аҳимияти беқиёс.

Ҳужжатшунослик соҳасидаги янги ютуқлар низоли мулк ва меърос билан боғлиқ ишларни кўриш, қурилиш техникавий экспертизасининг имкониятлари эса, уй-жойларни баҳолаш ва бўлиш масаласида судларга муаммоларни ҳал этишда алоҳида ёрдам бермоқда.

Ушбу экспертизалар, айниқса қотиллик, жинсий эркинликка тажовузларни исботлашда, очилмай қолаётган аксарият босқинчилик, талончилик ва ўғрилик жиноятларини тергов қилишда ижобий самара бераяпти. Йўл транспорти ҳодисалари бўйича ашёвий далилларни замонавий тахлилий усуллар билан текшириш, иш бўйича муҳим ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлмоқда.

Бугунги давр янги экспертиза турларининг самарали усулларидан фойдаланишни талаб этмоқда.

Ушбу экспертиза турлари қаторига Суд-экологик экспертиза, Суд сиёсатшунослик-лингвистик экспертиза, Суд филологик экспертизалари, рақамли технологиялар асосида аудио ва видео манбаълар, шунингдек алектроакустик монтаж белгиларини текшириш, ташқи савдо алоқаларини суд – иқтисодий экспертизаси, ер участкаларига эгалик ҳуқуқининг қийматини эксперт баҳолаш экспертизаларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Бир сўз билан айтганда бугунги кунда Марказ нафақат Ўзбекистонда, балки энг ривожланган нуфузли чет эл муассасалари орасида танилган илмий-амалий муассасага айланди. Албатта Марказнинг бу даражага етиши давлатимизда суд экспертиза соҳасига берилаётган эътиборнинг ижобий махсулидир.

Навоий вилоят бўлими мудири в.в.б
Ф.А.Очилов

Skip to content