Ўқув йиғини жараёни

Х.Сулаймонова номидаги Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув марказида 2019 йилнинг 17-22 июнь кунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика давлат суд экспертиза муасасалари, жумладан: Ўзбекистон Республикаси ИИв Эксперт-криминалистика хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва Х.сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида ташкил этилди.

Машғулотларни илмий даража ва унвонга ҳамда бой амалий тажрибага эга профессор-ўқитувчиларни жалб қилинди, ўқитувчиларнинг машғулотларга ўз вақтида келишлари, дарсларни замонавий талаблар даражасида, инновацион-педагогик технологиялар асосида ўтишлари назоратга олинди.

Ўқув йиғини якунида ўқув дастурини ўзлаштирган тингловчиларга Ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган намунадги сертификатлар топширилди.

Суд экспертларининг малакасини ошириш

ўқув маркази методисти                                                                Ш.Абдуқодирова

Skip to content