Учрашув

    Куни кеча Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси эксперти Б.Ахмедов Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази “Диагностика лабораториясида” биологик  қариндошликни белгилашда қўлланиладиган услублар ҳақида  маъруза ва давра суҳбати ўтказди. Учрашув давомида ДНК тадқиқоти  учун олинадиган материаллар тури, тадқиқот босқичларини қисқартириш усуллари, боболик ва бувиликни генетик тахлили учун фойдаланиладиган адабиёт ва услублари каби мавзуларда фикр алмашинилди.
Шунингдек, генетик тадқиқотлар давомида натижага таъсир қилувчи баъзи омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кетма-кетлиги муҳокама қилинди.

Skip to content