Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган тахминий саволлар рўйхати
1. ТЕСТ САВОЛЛАР (мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилиятини аниқлаш юзасидан).
- Сентябрь ойининг кунларини узунлиги қайси ойники билан бир хил?
- «Шавқатсиз» сўзига қарама-қарши маъноси:
- Беш яримта чўпда нечта томон бор?
- Аксарият ойларда 30 ва 31 кун. Қайси ойда 28 сана бор?
- Қуйидаги шарадани жавобини топинг:
Ўрмон дараxтида сакраб юраман.
Оxирги бўғинда таxт эгасиман.
Биринчи иккинчи бўғинни қўшсанг,
Дараxтнинг ҳосили бўлиб қоламан.
- Мантиқни яратувчиси:
- Эман дарахтида 7 та шоҳ, ҳар бир шоҳида 3 тадан ғудда. Эманда нечта ғудда?
- Сиз 11 та шаъм ёқдингиз. 3таси шу захоти ўчди. Қанча шаъм қолди?
- Она ва болага биргаликда 28 ёш.Она боладан 22 ёшга катта. Она ва бола неча ёшда?
10.”Тезкор” сўзига қарама-қарши сўзни кўрсатинг:
- 1л бензиннинг нархи 2.800 сўм турса, 2,5л бензин неча сўм туради?
- Қўйидаги келтирилган сўзларда ортиқча сўзни аниқланг
- Келтирилган расмларни ичида бошқалардан ажралиб турган шаклни аниқланг.
- 2та овчи 36 ўрдак овлашди. Биринчи овчи иккинчисига қараганда 8 марта кўпроқ ўрдак овлади. Иккинчи овчи нечта ўрдак овлаган?
- 4 та шакллардан кераклигисини танланг.
- Сўроқ белгиси ўрнига керакли сонни танланг: 73 66 59 52 45 38 ?
- Қуйидагилардан мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Қуйидаги ҳарфлар бирикмаларида ҳайвонлар номи яширинган, уларни аниқланг ва мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Қуйидагилардан мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Мақол қандай якунланади? Иш иштаҳа очар….
- “Чрииқч” ҳарфларни жойини ўзгартирсангиз нима ҳосил бўлади:
- Мақол қандай якунланади? Кўз қўрқоқ….
- Мазмунига кўра қуйидаги икки сўзга мос келадиган сўзни аниқланг?
авария/ фалокат
- Қуйидагилардан мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Қуйидаги сўзларнинг қайси бири юқоридагиларга қўшилганда мазмун касб этади? Сино–, психо–, астро–,
- Қавс ичига мазмунига кўра қолган икки сўзга мос сўзни қўйинг?
Ресторан (….) кафе
- Қуйидаги сўзларнинг қайс бири бериган икки сўз билан бир хил мазмунга эга?
Ҳайдовчи, шофёр
- Қуйидаги қайси сўз билан берилган биринчи сўз якунланади ва иккинчи сўз бошланади? Пи (…) ос
- Берилган сўзлар ичида қуйидаги сўзларнинг яна қайси бири бўлиши керак? Қорамол, товуқ, тухум, ..
- Қавс ичига берилган биринчи сўз якунланадиган ва иккинчи сўз бошланадиган ҳарфларни қўйинг?
Теле (…) ограмма
- Қуйидагилардан мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Ёмғир пайтида қарға қайси дарахтга ўтиради?
- Агарда уни номини этсангиз у шу он йўқ бўлиб қолади. Бу нима?
- Берилган учта сўзга қуйидаги сўзларнинг қайси бири мазмун жиҳатдан мос келади? Дарс, доска, эшик
- Қуйидаги исмларнинг қайси бири бошқаларига мос эмас?
- Мақол қандай якунланади? Бировга чоҳ қазисанг….
- Мақол қандай якунланади? Отага тик боқсанг….
- Қуйидаги ҳарфлар бирикмасидан ҳосил бўлган сўз шаҳар номини билдиради ва улардан қайси бири Ўзбекистон ҳудудида жойлашган?
- Қуйидагилардан мазмунига кўра бошқаларга мос келмайдиган сўзни ажратинг.
- Қуйидаги рўйхатда қандай сўз етишмаяпти?
Пиджак, кўйлак, шим, галстук, ботинка
- Қавс ичига мазмунига кўра қолган икки сўзга мос сўзни қўйинг?
Пар (….) ар
- Қайси банда олдида хаттоки президент бош кийимини ечади?
- Қуйидаги фикрларнинг қайси бири кимнингдир нуқтаи назарини билдиради?
- Инсонлар қаерда улардан олиб қўйиладиган нарса учун пул тўлашади?
- Эркак киши ўзининг бевасининг синглисига уйлана оладими?
- «Тез» сўзи қайси жавобга қарама-қарши ҳисобланади?
- Харитада этиксимон мамлакат қайси?
- Қуйидаги шарадани жавобини топинг:
Бу сўз замирида кулги яширин,
Бошланғич тўрт ҳарфи лаззатли, ширин.
Биринчи бўғинни олиб ташласанг,
У ерда қолганда шамоллаш тайин.
48.Тушириб қолдирилган рақамни қўйинг: 143 (56) 255 218 (..) 114
- Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
50.Тушириб қолдирилган рақамни қўйинг: 4 1 2
2 6 3
3 2 ?
51.Бўш ўринга мос рақамни қўйинг:
52.Тушириб қолдирилган рақамни қўйинг:
196 175 154 133 112 91 … 49 28 7
53.Бўш ўринларга керакли ҳарфларни қўйинг:
54.Рақамларни давом эттиринг: 8 10 18 28 46 …
55.Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
56.Бўш катакларга рақамларни қўйинг:
57.Мос рақамни қўйинг:
- Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
- Тушириб қолдирилган рақамни қўйинг: 16 (96) 12
10 (…) 15
- Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
- Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
- Рақамланган шакллар ичидан кераклисини танланг:
63.Агар Белоруссия майдони Россия майдонини 4% ташкилқилса, у холда Россия майдони Белоруссия майдонини неча фоизини ташкил қилади?
- Cиз марафонда иштирок этмоқдасиз. Иккинчи бўлиб кетаётган марафончини қувиб ўтдингиз. Энди сиз нечанчи ўриндасиз?
- 14 январь АҚШ да борми?
66.Столда 3та сабзи ва 4та олма бор эди. Болакай столдан битта сабзини олди.Столда нечта мева қолди?
- Маҳсулот аввал 10%га қимматлашди, кейин 10%га арзонлашди. Ҳозирги таннархи бошланғич нархни неча фоизини ташкил қилади?
- 68. Она ва қизнинг биргаликдаги ёши 28га тенг. Она қиздан 22 ёш катта.Уларнинг ҳар бирини ёшини топинг.
- Эркак киши ўзининг бевасини синглисига уйланиши мумкинми?
- Симёғочда 12та чумчуқ ўтирганди. 11тасидан ташқари ҳаммаси учиб кетди симёғочда нечта чумчуқ қолди?
- Панжари остида 6 жуфт от оёқлари кўринмоқда. У ерда нечта от бор?
- Сизнинг соатингиз 15та кам 12ни кўрсатмоқда. Агар соат милларини тескарисига ўзгартирсак соат неча бўлади?
73.Кўзни юмиб нима кўрилади?
- Дарахт шохида ўтирган қарғани қўрқитиб юбормасдан, уни арралаб олиш учун нима қилиш керак?
- Тарвузнинг ярим палласи нимага ўхшайди?
- Жала қуяётганда каптар қайси дарахтга ўтиради?
- Ит ўрмон ичига қанчалик югуриб кириши мумкин?
- Қайси саволга ижобий “Ҳа” деб жавоб берилмайди?
- Йилнинг қайси ойи энг қисқа?
- Қайси идишдан овқат еб бўлмайди?
- УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари ҳақида айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари мавжуд?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш тартиби ҳақида айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартибини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда Қонунчилик палатасини аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?
- Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?
- Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай ташкилотлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади?
- Ўзбекистон Республикаси қайси минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзо?
- Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари. Мурожаатларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби.
- “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг қўлланилиш соҳаси.
- Мурожаатларга қўйиладиган талаблар.
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари нималардан иборат.
- Ариза, шикоят ва таклифларни бериш муддатлари.
- Мурожаатлар бўйича иш юритиш тартибини.
- Мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари.
- Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш асослари.
- Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтинг.
- Коррупцияга таъриф беринг.
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
- Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи деганда нимани тушунасиз? Ушбу принципнинг мазмун-моҳиятига тўхталинг.
- Конституция ва қонунларнинг устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Мисоллар билан фикрингизни асосланг.
- Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари деганда нималарни тушунасиз? Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қандай халқаро ҳужжатлар билан танишмисиз?
- Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга нималар киради. Уларнинг қандай кўринишлари мавжуд.
- Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради.
- Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади?
- Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади?
- Мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф қилиш, мулкдан маҳрум қилиш деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикасида сайлов органлари, уларнинг тизими ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.
- Сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар нималардан иборат эди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркибий тузилмалари.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият йўналишлари нималардан иборат.
- 47. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
- 48. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
- 49. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?
- 50. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?
- 51. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
- 52. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?
- 53. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
- 54. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?
- 55. Рақамли иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?
- 56. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таълим соҳасига оид қандай ташаббуслар илгари сурилди.
- ЭКСПЕРТЛИК ФАОЛИЯТИГА ДОИР САВОЛЛАР
3.1. Одам ДНКси суд биологик экспертизасига оид саволлар
- Одам ДНКси суд биологик экспертизаси предмети ва объектлари.
- Одам ДНКси суд биологик экспертизасида қўлланиладиган услублар.
- «Молекуляр-генетик экспертиза» тушунчаси ва турлари.
- ДНК экспертизасининг криминалистиканинг мустақил бўлими сифатида шаклланиши қандай бўлган.
- «Биологик излар» тушунчаси ва таснифи.
- Молекуляр-генетик экспертиза идентификациясининг назарий асослари ва методик тамойиллар.
- Молекуляр-генетик экспертизаларни ўтказишдаги хатолар.
- Молекуляр-генетик диагностик ва классификацион таҳлилларнинг илмий ва методик асослари.
- ДНК нинг тузилиши ва хусусиятлари.
- Криминалистика амалиётида қўлланиладиган геномнинг махсус қисмлари ядровий (хромосома) ДНК, У-хромосома ва бошқа турдаги генетик маркерлар.
- Молекуляр-генетик экспертизасини ўтказиш босқичлари ва уларда қўлланиладиган методикалар.
- ДНК таҳлил усуллари: ажратиш усуллари, сифат миқдор ва тур мансублигини аниқлаш, полимеразали занжир реакцияси, капилляр электрофорез, эҳтимоллик статистик баҳолаш.
- Одам қон ва сўлак излари бўлган ашёвий далилларларининг криминалистик аҳамияти.
- Қон ва сўлак изларини аниқлаш ва бирламчи баҳо бериш.
- Қон ва сўлак изларидан ДНК ажратиб олиш методикалари.
- Эритмалар тушунчаси.
- Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясида реактивларни тайёрлашдаги ўзига хос тартиб қоидалари.
- Мушак, тоғай, пайларнинг криминалистик аҳамияти ва молекуляр генетик тадқиқотларининг ўзига ҳос аҳамияти.
- Суякдан ДНК ажратиб олиш методикалари ва ўзига хос хусусиятлари.
- Маний ҳамда маний ва бошқа турдаги биоматериал аралашувидан келиб чиққан ашёвий далилларининг криминалистик аҳамияти.
- Маний ҳамда маний ва бошқа турдаги биоматериал аралашувидан келиб чиққан излардан ДНК ажратиб олиш методикалари.
- Маний изларини аниқлаш ва бирламчи баҳо бериш.
- Микроскопнинг тузилиши.
- Микроскопик тадқиқотнинг аҳамияти.
- Соч толаларининг криминалистик аҳамияти.
- Соч толаларининг молекуляр генетик тадқиқотларининг ўзига ҳос ўзига ҳос жиҳатлари.
- Сочдан ДНК ажратиб олиш методикалари.
- Тирноқ ости биоматериалларининг криминалистик аҳамияти ва молекуляр генетик тадқиқотларининг ўзига ҳос жиҳатлари.
- Тирноқ ости биоматериалларидан ДНК ажратиб олиш методикалари.
- Тер-ёғ ажратмаларининг криминалистик аҳамияти ва молекуляр генетик тадқиқотларининг ўзига ҳос аҳамияти.
- Тирноқ ости биоматериалларидан ДНК ажратиб олиш методикалари.
- Ажратиб олинган ДНК препаратларининг миқдор ва сифат реакцияси аҳамияти ва ўзига ҳослиги.
- “Quantifiler® Duo”, “Quantifiler® Trio” тадқиқот системаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва бир биридан фарқлари.
- ПЗР-полимераза занжир реакциясининг пайдо бўлиш тарихи.
- ПЗР-полимераза занжир реакциясининг криминалистик аҳамияти ва молекуляр генетик тадқиқотларининг ўзига ҳос хусусиятлари.
- ПЗР-полимераза занжир реакцияси бўйича лабораторияда қўлланиладиган методикалари.
- Электрофорез жараёни. Капилляр электрофорез жараёнининг авзаллиги.
- 3130xl Genetic Analyser, 3100 Genetic Analyser ва 3500 Genetic Analyser аппарат-дастурий комплексларда ишлаш принциплари.
- Gene Mapper® ID-X дастури ҳақида маълумот. Gene Mapper® ID-X дастурида ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
- “Too match”, “ладдер эффект” тушунчалари ва уларга баҳо бериш.
- Контаминация тушунчаси.
- Контаминация юзага келиш сабаблари. Контаминация ДНК экспертизасидаги аҳамияти.
- Одам ДНКси суд-биологик экспертизасинин “ДНК маълумотлар базаси”.
- “ДНК маълумотлар базаси”даги маълумотлар билан ишлаш.
- Эҳтимоллик-статистик таҳлил.
- Идентификация масалаларини ҳал қилишда эҳтимоллик-статистик таҳлилини ўтказиш.
- Диагностика масалаларини ҳал қилишда эҳтимоллик-статистик таҳлилини ўтказиш.
- Экспертиза хулосасини расмийлаштиришнинг ҳуқуқий асоси.
- ДНК экспертиза хулосасини расмийлаштиришда эътибор берадиган жижатлари.
- Одам ДНКси суд-экспертизаси амалиётида учрайдиган камчиликлар.
3.2. Товаршунослик экспертизасига оид саволлар
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси доирасида қандай тадқиқотлар ўтказилади.
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси предмети нима?
- Ташқи савдо шартномалари деганда қандай келишувлар тушунилади?
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси объектлари нималардан иборат?
- Қандай шартномалар Импорт шартномаси деб юритилади?
- Қандай шартномалар Экспорт шартномаси деб юритилади?
- Суд-режали- иқтисодий экспертизасининг предмети нима?
- Суд-режали иқтисодий экспертизасининг объектига нималар киради?
- Қандай ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб юритилади?
- Бухгалтерия ҳисоби регистрлари нималардан иборат?
- Молиявий ҳисобот деганда нималарни тушунасиз?
- Инвентарлаш деганда нимани тушунасиз?
- Суд- бухгалтерия экспертизаси қандай ҳолларда тайинланади?
- Суд- бухгалтерия экспертизаси предмети нима?
- Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари нимадан иборат?
- Жамланма бухгалтерия ҳужжатлари нима?
- Инвентарлаш материаллари нимадан иборат?
- Суд-бухгалтерия экспертизаси ҳал этадиган асосий вазифалар нима?
- Ҳисобни тиклаш – нима?
- Суд-бухгалтерия экспертизасининг тадқиқот услублари қайсилар?
- Ҳужжатли текшириш усули нима?
- Ҳужжатли текшириш усулининг қандай услублари мавжуд?
- Ҳар бир ҳужжатнинг мажбурий реквизитларини санаб беринг.
- Ҳужжатни тузилиш шакл бўйича текшириш услуби қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатни меъёрий текширув услуби қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатни арифметик текширув услуби қандай амалга оширилади?
- Жамланма бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларида қиймат кўрсаткичларининг тўғрилиги қайси услуб билан текширилади?
- Сифатсиз ҳужжатнинг белгиларини тафсифланг.
- Ҳужжатларни таққослаш усули қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатларни қарама-қарши текшириш усули қандай амалга оширилади?
- Назорат солиштириш усули нимадан иборат?
- Суд-иқтисодий-статистик экспертиза предмети нима?
- Суд-иқтисодий-статистик экспертиза объектлари нима?
- Жамоа шартномаси қандай ҳужжат?
- Меҳнат шартномаси қандай ҳужжат?
- Пенсия қандай ҳолларда тўланади?
- Суд-меҳнат иқтисоди экспертизасининг предмети нима?
- Суд – меҳнат иқтисоди экспертизаси объектлари нима?
- Суд – меҳнат иқтисоди экспертизаси ҳал этадиган асосий масалалари доирасини айтинг.
- Иккиёқлама ёзув услуби қандай ҳолларда қўлланилади?
- Молиявий ҳисобот шаклларини санаб беринг?
- Рақобат нима?
- Ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат нима?
- Актив счетга таъриф беринг.
- Ишончнома қандай ҳужжат?
- Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағини юритиш тартиби қайси идора томонидан белгиланади?
- Ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти нима?
- Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қайси ставка бўйича тўланади?
- Солиқ ҳисоботи қандай ҳужжатлардан иборат?
- Камерал назорат қандай тартибда ўтказилади?
3.3. Ёнғин-техник экспертизасига оид саволлар
- Ёнғин ходисаси нима?
- Электр тармоғидаги қандай авария холатларни биласиз?
- Теров ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда терговга қадар текширув ўтказувчи мансабдор шахс, суриштирувчига, терговчига, прокурорга мутахассис нима учун чақирилади?
- Ёнғиннинг физика-кимёвий белгилари қандай?
- Ёнғин техник мутахассиси терговга қадар текширув ўтказувчи мансабдор шахс, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши шартми?
- Адлия вазрлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номли РСЭМда суд ёнғин-техникавий экспертизаси (СЁТЭ)га ким асос солган?
- Ёнғин техник эксперти ўзбошимча хужжатларни йиғишга ҳақлими?
- Электр симларидаги қисқа туташув қандай ускуналарда аниқланади?
- Мутахассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайси ҳужжатда ёритилган?
- Ток кучини ўлчов бирлиги қандай?
- Ёнғин-техник мутахассисини жиноят процессида иштирок этишдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортиш мумкинми?
- Кучланишнинг ўлчов бирлиги қандай?
- ДЁН инспектори жиноят иши бўйича мутахассис сифатида иштирок этиши мумкинми?
- Электр энергиянинг иссиқлик энергиясига айланиш қонуни?
- ДЁН инспектори битта жиноят иши бўйича ҳам мутахассис ва ҳам эксперт сифатида иштирок этиши мумкинми?
- Электрланишни узатувчи жисмлар нима?
- Ёнғин бўлган жойни ким тадқиқот қилиши керак?
- Электр хақидаги таълимот физиканинг қайси бўлимида ўрганилади?
- Зарядларнинг ўзаро таъсир қонуни яъни электростатиканинг асосий қонуни ким томонидан биринчи топилган?
- Ёнғин бўлган жойнни тадқиқот қилиш сутканинг қайси пайтида амалга оширилади?
- Қуйидагилардан қайси бири ёнғин бўлган жойни тадқиқот қилишнинг мақсадларида бири бўлиши мумкин?
- Адлия вазрлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номли РСЭМда Суд ёнғин-техникавий экспертиза (СЁТЭ)си нечанчи йили ташкил топган?
- Суюқликнинг ёнғин хавфсизлиги даражаси қандай аниқланади?
- Жоуль-Ленц қонуни. Электр энергиянинг иссиклик энергиясига айланиш қонуни қандай?
- Ёнғин ўчоғини аниқлаш учун нима қилиш керак?
- Ёнғин-техникавий экспертизаси (СЁТЭ)нинг объектлари нима?
- Ёнғин техникавий экспертизаси қайси синф экспертизалари турига киради?
- Суд ёнғин техникавий экспертизаси қандай масаларни ечади?
- Суд ёнғин техникавий экспертизаси қандай диагностик масаларни хал этади?
- Суд ёнғин техникавий экспертизаси қандай классификацион масаларни хал этади?
- Электр симларидаги қисқа туташувнинг аниқлашнинг қандай услубларини биласиз?
- Электр симларида қисқа туташув (электр портлаш) жараёнида ажралиб чиққан металл парчаларида харорат неча градус бўлиши мумкин?
- Электр тармоқларида қандай авария холатларини биласиз?
- Ўз-ўзидан ёниш ходисаси қандай ходиса?
- Ўз-ўзидан ёниш ходисасининг қандай турларини биласиз?
- Қисқа туташув авария холати нима?
- Электр тармоғида қандай холатлар юқори ўтувчи қаршиликни келтириб чиқаради?
- Электр энергиясининг айланма қонуниятини айтинг?
- Ёнғин содир бўлиши учун нима керак бўлади?
- СЁТЭни бажариш жараёнида ёнғиннинг сабабини аниқлашда қайси услубий қўлланмаларга асосланилади?
3.4. Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизасига оид саволлар
- Толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасининг предмети нима?
- Толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасининг объектларига нималар киради?
- Толали материаллар ва улардан тайерланган буюмлар экспертизаси хал қиладиган масалаларни айтинг?
- Толаларнинг қўлланилишига мисол келтиринг ?
- Толалар қандай синфларга бўлинади?
- Табиий ва кимёвий толаларнинг олиниши хақида маълумот беринг?
- Табиий толалар неча турга бўлинади?
- Кимёвий толалар неча турга бўлинади?
- Толали материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси қандай фанларнинг ютуқларидан фойдаланади?
- Табиий толаларнинг криминалистик тадқиқоти босқичлари хақида маълумот беринг?
- Кимёвий толаларнинг криминалистик тадқиқоти усуллари қандай?
- Рангли толалар буёкларининг кимёвий синфини аниқлаш усуллари хақида маълумот беринг?
- Тақдим қилинган ашёвий далилдан топилган толаларни микроскоп остида толаларни гуруҳларга ажратиш жараёнини сўзлаб беринг?
- Толали таркиби ва бўёқ синфини аниқлаш жараёни қандай?
- Ўралган буюмлар-арқонлар ҳақида маълумот беринг?
- Ўралган буюмлар-арқонларнинг технологик кўрсаткичлари хақида гапириб беринг?
- Кимёвий толаларнинг полимер синфини аниқлаш усуллари қандай?
- Толали материаллар ва улардан тайерланган буюмлар экспертизаси қандай вазифаларни хал қилади?
- Диагностик вазифаларга нималар киради?
- Классификацион вазифаларга нималар киради?
- Полимер материаллар (пластмассалар, резина, елимли материаллар) ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасига умумий тушунча бериг?
- Полимер материаллар (пластмассалар, резина, елимли материаллар) ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси қоидаларига нималар киради?
- Полимер материаллар (пластмассалар, резина, елимли материаллар) ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси предмети деб нимага айтилади?
- Полимер материаллар (пластмассалар, резина, елимли материаллар) ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси объектларига нималар киради?
- Полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси ҳал қиладиган масалаларга нималар киради?
- Полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизаси ечадиган саволларни санаб беринг?
- Полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасининг тадқиқотлари турлари ҳақида маълумот беринг?
- Полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар экспертизасини расмийлаштириш қандай тартибда олиб борилади?
- Полимер материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар турлари ва хусусиятлари.
- Шиша синиқлари экспертизасига умумий тушунча беринг?
- Шиша синиқлари экспертизаси қоидаларига нималар киради?
- Шиша синиқлари экспертизаси предмети деб нимага айтилади?
- Шиша синиқлари экспертизаси объектларига нималар киради?
- Шиша синиклари экспертизаси ҳал қиладиган масалаларига нималар киради?
- Шиша синиклари экспертизаси ечадиган саволларини санаб беринг.
- Шиша синиклари экспертизасининг тадқиқотлари турлари ҳақида маълумот беринг.
- Шиша синиклари экспертизасини расмийлаштириш қандай тартибда олиб борилади?
- Шиша синиклари экспертизаси турлари ва хусусиятлари.
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизасига умумий тушунча беринг.
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси қоидаларига нималар киради?
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси предмети деб нимага айтилади?
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси объектларига нималар киради?
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси ҳал қиладиган масалаларига нималар киради?
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси ечадиган саволларини санаб беринг.
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизасининг тадқиқот турлари ҳақида маълумот беринг.
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизасини расмийлаштириш қандай тартибда олиб борилади?
- Табиати ноаниқ бўлган моддалар экспертизаси ҳал қиладиган масалалари, ечадиган саволларини санаб беринг.
- Махсус кукунлар ва маркерлар (қаламлар)экспертизасининг предметини тарифлаб беринг?
- Махсус кукунлар ва маркерлар (қаламлар) экспертизасида текшириш учун қандай ашёвий далиллар тақдим этилади?
- Махсус кукунлар ва маркерлар (қаламлар) экспертизасида қандай масалалар ҳал қилинади?
- Махсус кукунларнинг қандай турлари мавжуд ва уларнинг хусусиятлари нималардан иборат?
- Махсус маркерлар (қаламлар) нинг қандай турлари мавжуд?
- Махсус кукунлар ва маркерлар (қаламлар) экспертизасида қандай саволлар ҳал этилади?
- Махсус кукунлар экспертизаси объектларига мисол келтиринг?
- Махсус кукунлар ва маркерлар (қаламлар) экспертизасида қандай жиноий ишларда тайинланади?
- Махсус кукунлар экспертизасининг тадқиқотлари турлари хақида маълумот беринг?
- Тақдим этилган буюмнинг сиртида (бегона) ЛБМ ёки ЛБҚнинг заррачалари (қолдиқлари) мавжудми?
- Аниқланган заррачалар ЛБМ ёки ЛБҚга мансубми?
- Буюмни бўяш усули қандай?
- Буюмни бўяшда қандай лок-бўёқ материаллари ишлатилган?
- Буюм бўялганми ёки қайта бўялганми? Агар бўялган (қайта бўялган) бўлса, унинг дастлабки ранги қандай?
- Бўялган буюмнинг сиртидан ЛБҚнинг заррачаларини ажратиш механизми қандай?
- Текширилаётган объектдаги ЛБМ-ЛБҚ изларининг ҳосил бўлиш механизми қандай?
- Текширилаётган объектдаги ЛБМ-ЛБҚ изларини айнан кўрилаётган ҳодисага боғлиқ ҳолда ҳосил бўлганми?
- ЛБҚиниг заррачалари транпсорт воситаси ёки бошқа бўялган буюмнинг бўёқ қопламасига тегишлими? Агар, шундай бўлса – айнан қандай?
- Агар аниқланган заррачалар транспорт воситаси ЛБҚнинг қолдиқлари бўлса, ушбу транпсорт воситасининг тури ва русумини аниқлаш мумкинми?
- Аниқланган ЛБҚ заррачалари (қолдиқлари) ажралиб кетган автомобиль бўялганми ёки қайта бўялганми? Агар бўялган (қайта бўялган) бўлса қандай усулда ва қандай шароитларда? Бу жараёнда қандай лок-бўёқ материаллари ишлатилган?
- Тадқиқот учун тақдим этилган объектда ЛБМнинг қатлам-излари ёки микроззарчалари ёхуд ЛБҚнинг қолдиқлари мавжудми?
- Аниқланган (шу жумладан, тадқиқот объекти сиртидаги) моддалар ЛБМ ёки ЛБҚга мансубми (умуман ёки муайян бир турига)?
- Ўзаро солиштирилаётган ЛБМ ва ЛБҚ гуруҳий мансубликка эгами; агар бир гуруҳга мансуб бўлса, айнан қайндай гуруҳга?
- ЛБМ текширилаётган қисмлари илгари бир бутунни (ҳажмини) ташкил қилганми?
- Ҳодиса содир бўлган жойдан (жабрланувчининг кийими, бузиш қуроли ва ҳ.к.) аниқланган заррачалар, муайян бир буюм ЛБҚсининг бир қисмини ташкил қиладими?
- Ўзаро солиштирилаётган объектлар (сирти бўялган буюм ёки ЛБМ қолдиқлари) ЛБМнинг тайёрлаш технологияси (усули), ЛБҚнинг суртиш усули ва ҳ.к.лар бўйича ягона келиб чиқишга эгами? ЛБМнинг қатлам-излари ёки ЛБҚнинг заррачаларининг ҳосил бўлиш механизми қандай?
- Тақдим қилинган буюмлар ўзаро таъсирлашишда бўялганми?
- ЛБҚнинг тақдим қилинган буюмга суртиш усули қандай; буюм сиртини қисман ёки тўлиқ қайта бўяш ҳолати мавжудми?
- ЛБҚнинг заррачалари тақдим этилган бўялган буюмнинг бир қисмини ташкил қиладими?
- ЛБМнинг тақдим қилинган намунаси аниқ бир лок-бўёқ материалининг бир қисмини ташкил қиладими?
- Муайян бир бўялган буюмни бўяш учун аниқ бир идишдаги ЛБМ ишлатилганми?
- Тақдим қилинган ҳар икки буюм ўзаро таъсирлашганми?
- Бузиш қуролларининг излари акс этган объектларни бузиш учун айнан бир бузиш қуроли ишлатилганми?
- Ўзаро солиштирилаётган ЛБМ намуналари аниқ бир заводда ишлаб чиқарилганми ҳамда бир партияга мансубми?
- Ўзаро солиштирилаётган ЛБМ намуналари айнан бир жойда сақланганми?
3.5. Суд-баллистика ва изшуносли экспертизасига оид саволлар
- Трасологик экспертизанинг тушунчасини айтинг?
- Трасологик экспертизанинг турлари ва вазифалари нима?
- Трасологик экспертизанинг предметини айтинг?
- Трасологик тадқиқот объектлари.
- Ҳажмий ва сиртий излар. Маҳаллий излар ва переферик излар. Статик излар ва динамик излар.
- Криминалистиканинг махсус усуллари.
- Эксперт трасология идентификация қилиш босқичлари.
- Трасологик экспертиза методикасининг ташкилий–ҳуқуқий асослари.
- Пойафзал ва одам оёғи изларининг тушунчаси ва аҳамияти.
- Пойафзал ва оёқ изларининг таснифланиши.
- Ягона пойафзал ёки оёқ излари ҳамда гуруҳий излар.
- Пойафзал ва оёқ изларининг ҳосил бўлиш механизми
- Оёқ ва пойафзал излари ҳажмий ва юзаки излари.
- Пойафзалнинг из ҳосил қилувчи объект сифатида идентификацион белгилари.
- Пойафзал ва оёқ изларининг трасологик экспертизасида ҳал этиладиган масалалар.
- Классификацион вазифаларни бажаришда қўйиладиган саволлар.
- Диагностик вазифаларни бажаришда қўйиладиган саволлар.
- Идентификацион вазифаларни бажаришда қўйиладиган саволлар.
- Пойафзал ва оёқ излари трасологик экспертизасининг методикаси.
- Ишлаб чиқариш механизмлари трасологик экспертизаларининг объектлари ва вазифалари.
- Ишлаб чиқариш механизмларининг идентификацион белгилари
- Тайёрловчи (қайта ишловчи) механизмларнинг ишчи ва бошқа қисмларининг ташқи тузилишини ўзида акс этган излар.
- Тайёрловчи ва қайта ишловчи механизмлар (асбоблар)нинг функционал (амалий) белгиларини акс этувчи излар.
- Муайян ҳаракат акс этувчи излар, масалан оператор кўникмаси (ишчи қисмларни созлаш, қўл билан ишлов бериш).
- Технологик жараён хусусиятларини акс этувчи излар (тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш тартибидаги оғиш, маҳсулотни бевосита ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотга кейинчалик ишлов бериш).
- Тўпламда бўлган буюм қисмларини йиғиш излари.
- Қисмлар орқали яхлитни аниқлаш трасологик экспертизасининг предмети, объекти ва ҳал этиладиган саволлар.
- Буюм қисмларининг бутунга тааллуқлилигини аниқлаш. Объектларнинг ташкилий тузилишига қараб, умумий бутун модда ва яхлит тизимларга бўлиниши.
- Бир жинсли (монолит) буюмлар. Қўшма предметлар. Комплект яхлитлик.
- Қисмлар орқали яхлитни аниқлаш трасологик экспертизасининг методикаси.
- Умумий бўлиниш чизиғи бўлмаганида бутунни қисмларга қараб аниқлаш методикаси.
- Қулфлар тушунчаси ва тузилиши.
- Қулфларни очиш ва бузиш усуллари.
- Пломбалар тушунчаси ва таснифланиши.
- Пломба тушунчаси ва вазифаси.
- Пломбаларнинг асосий элементлари деганда нима тушунилади?
- Транспорт воситалари изларининг трасологик аҳамияти.
- Транспорт воситаларининг излари.
- Транспорт воситалари изларининг турларини айтинг?
- Тўқнашув, кесиб ўтиш, босиш ва думалаш изларига таъриф беринг?
3.6. Суд-иқтисодий экспертизасига оид саволлар
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси доирасида қандай тадқиқотлар ўтказилади.
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси предмети нима?
- Ташқи савдо шартномалари деганда қандай келишувлар тушунилади?
- Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси объектлари нималардан иборат?
- Қандай шартномалар Импорт шартномаси деб юритилади?
- Қандай шартномалар Экспорт шартномаси деб юритилади?
- Суд-режали- иқтисодий экспертизасининг предмети нима?
- Суд-режали иқтисодий экспертизасининг объектига нималар киради?
- Қандай ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб юритилади?
- Бухгалтерия ҳисоби регистрлари нималардан иборат?
- Молиявий ҳисобот деганда нималарни тушунасиз?
- Инвентарлаш деганда нимани тушунасиз?
- Суд- бухгалтерия экспертизаси қандай ҳолларда тайинланади?
- Суд- бухгалтерия экспертизаси предмети нима?
- Суд-бухгалтерия экспертизасининг объектлари нимадан иборат?
- Жамланма бухгалтерия ҳужжатлари нима?
- Инвентарлаш материаллари нимадан иборат?
- Суд-бухгалтерия экспертизаси ҳал этадиган асосий вазифалар нима?
- Ҳисобни тиклаш – нима?
- Суд-бухгалтерия экспертизасининг тадқиқот услублари қайсилар?
- Ҳужжатли текшириш усули нима?
- Ҳужжатли текшириш усулининг қандай услублари мавжуд?
- Ҳар бир ҳужжатнинг мажбурий реквизитларини санаб беринг.
- Ҳужжатни тузилиш шакл бўйича текшириш услуби қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатни меъёрий текширув услуби қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатни арифметик текширув услуби қандай амалга оширилади?
- Жамланма бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларида қиймат кўрсаткичларининг тўғрилиги қайси услуб билан текширилади?
- Сифатсиз ҳужжатнинг белгиларини тафсифланг.
- Ҳужжатларни таққослаш усули қандай амалга оширилади?
- Ҳужжатларни қарама-қарши текшириш усули қандай амалга оширилади?
- Назорат солиштириш усули нимадан иборат?
- Суд-иқтисодий-статистик экспертиза предмети нима?
- Суд-иқтисодий-статистик экспертиза объектлари нима?
- Жамоа шартномаси қандай ҳужжат?
- Меҳнат шартномаси қандай ҳужжат?
- Пенсия қандай ҳолларда тўланади?
- Суд-меҳнат иқтисоди экспертизасининг предмети нима?
- Суд – меҳнат иқтисоди экспертизаси объектлари нима?
- Суд – меҳнат иқтисоди экспертизаси ҳал этадиган асосий масалалари доирасини айтинг.
- Иккиёқлама ёзув услуби қандай ҳолларда қўлланилади?
- Молиявий ҳисобот шаклларини санаб беринг?
- Рақобат нима?
- Ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат нима?
- Актив счетга таъриф беринг.
- Ишончнома қандай ҳужжат?
- Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағини юритиш тартиби қайси идора томонидан белгиланади?
- Ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти нима?
- Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ қайси ставка бўйича тўланади?
- Солиқ ҳисоботи қандай ҳужжатлардан иборат?
- Камерал назорат қандай тартибда ўтказилади?
3.7. Ҳужжатлар криминалистик экспертизасига оид саволлар
- Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизаси (ҲСТЭ)нинг предмети, объектлари ва илмий асослари.
- ҲСТЭ усуллари тизими.
- ҲСТЭ тадқиқотлари усуллари.
- Нам нусха кўчиришнинг моҳияти ва ушбу тадқиқот усуслининг экспертизани бажаришдаги аҳамияти.
- Адсорбция-люминесцент усулнинг моҳияти ва аҳамияти.
- Диффуз-нусха кўчириш усулининг моҳияти ва турлари.
- Тасвирни фотосурат усулда кўчайтириш.
- Кўринадиган люминесцент нақшни қўзғатиш ва қайд этиш.
- Ультра бинфша ва инфра қизил нурларда тадқиқот ўтказиш. Рангларни ажратиш.
- Юқори частотали токлар соҳасидаги тадқиқотлар.
- Қоғозни криминалистик тадқиқ қилишнинг умумий схемаси.
- Қоғознинг физик-кимёвий хусусиятларини тадқиқ қилиш усуллари.
- Рангли моддаларнинг турлари. Турли буёқлардан қилинган зарбаларнинг морфологик хусусиятлари.
- Контрулар (штрих)нинг ранг бериш моддаси ва уларни таҳлил қилиш.
- Босма маҳсулотларни полиграфия ишлаб чиқариш технологик жараёнининг асослари.
- Ҳарф босиш шаклларини тайёрлаш учун юқори босиш усуллари. Ҳарф босиш белгилари.
- Ясси ҳарф босиш учун шаклларни тайёрлаш усуллари. Ясси босма белгилар.
- Чуқур ҳарф босиш учун шаклларни тайёрлаш усуллари. Чуқур босма белгилар.
- Трафарет ҳарф босиш учун шаклларни тайёрлаш усуллари. Трафарет босма белгилари.
- Тезкор полиграфия воситалари. Тезкор полиграфия воситалари ёрдамида босилган матнларнинг белгилари.
- Ярим товушли тасвирларни босиб чиқариш усуллари. Растерли ва растерланган босма шакл тушунчаси.
- Рангли босиб чиқариш технологияси.
- Фирмали бланкаларни ва босма шаклларни идентификация қилиш техникаси.
- Ҳужжатларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилишнинг махсус воситаларининг турлари ва тайинлаш.
- Ҳужжатларни сохталаштиришдан ҳимоя қилишнинг замонавий воситалари.
- Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти намунасидан фойдаланган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш усуллари.
- Банкноталарни қалбакилаштириш усуллари ва уларнинг белгилари.
- Қоғоз пулларни тадқиқ қилиш усул ва услубиётлари.
- Муҳр ва штамларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар.
- Гувоҳлантирилган (сертификатлаш) босма шаклларини ишлаб чиқариш усуллари. Плиталар (клише) тайёрлаш технологияси, уларни қўллаш механизми ва муҳрлар ҳамда штампларнинг ишлаш пайтида юзага келадиган белгилар.
- Муҳрлар ва штампларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари.
- Тасвир изларини тушуришда ва муҳр ҳамда штампларни тайёрлашда қўлланилган усулларни аниқлаш.
- Муҳр ва штамплар изларини қалбакилаштириш усуллари ва уларнинг белгилари.
- Ёзув маникаларининг таснифи, қурилмалар ва асосий қисмларини аниқлаш.
- Ёзув машинкаларининг умумий хусусиятлари ва уларнинг идентификация масалаларини ҳал қилишдаги аҳамияти.
- Ёзув машикаларининг шахсий белгилари.
- Ёзувдан ёзилган матндаги ёзув машинкасини идентификациялаш техникаси.
- Шахсий компьютерларнинг белгиларни босиш қурилмаларини аниқлаш.
- Имзоларни техник сохталаштириш усуллари ва белгилари.
- Имзони техник-криминалистик тадқиқ қилиш усуллари.
- Ёзиб ўчирилган ёзувлар таркибини аниқлаш усуллари ва услубиёти.
- Кимёвий ҳужумга учраган ёзув таркибини аниқлаш усули ва услубиёти.
- Ўчирилган ёзувларни аниқлаш. Углерод (копировальной) қоғоздаги матнларни ўқиш техникаси ёки усули.
- Йиртилган (кесилган), куйган ҳужжатлар мазмунини аниқлаш услубиёти.
- Ҳужжат қисмларини алмаштириш ва унинг белгилари.
- Ҳужжат мазмунини қисман ўзгартириш усуллари.
- Ҳужжат мазмунини ўзгартириш факти ва услубини аниқлаш усули.
- Тозаланган ёзувларнинг мазмунини аниқлаш усули.
- Ҳужжатлар қисмларини алмаштирилганлигини аниқлаш усули.
- Қўшилган ва кейинчалик ёзилган ёзувларни аниқлаш усуллари.
- Ҳужжатдаги кимёвий таъсирнинг белгилари. Ўчириш орқали ўзгартирилган ҳужжат таркибини аниқлаш усули.
- Ҳужжатни тайёрлашнинг мутлақ ва нисбий муддати тушунчаси.
- Ҳужжатнинг тайёрланиш муддатини аниқлашда ҳал қилиниши (ёки бажарилиш) керак бўлган вазифалар.
- Ҳужжат реквизитларини бажарилиш кетма-кетлигини аниқлаш учун қўлланиладиган криминалистик воситалар ва усуллар.
- Кесишган зарбаларни тадқиқ қилиш усули.
- Жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш, тергов қилиш ва очишда Ҳужжатларнинг суд-техникавий экспертизасининг ўрни.
- Қандай ҳолатларда ҲТСЭ объектларини таништириш якка тартибда ўтказилади?
58. Суд-техникавий экспертизани ўтказишда хужжатларни ультрафиолет нурларида кўришни ким амалга ошириши мумкин?
- Қандай тадқиқотлар суд-техникавий экспертизаси деб аталади?
- Хулосанинг объективлигига йўналтирилган ташкилий характерга эга бўлган кафолат нима?
- Экспертиза тадқиқотлари учун тақдим этилган материалларнинг ишонарли эканлигига ким жавобгар?
- Ҳужжатларнинг идентификацион белгилари деганда нимани тушунасиз?
- Қалбаки ҳужжатларни текширишнинг мақсади нимадан иборат?
- Ҳужжат матнини (айрим ёзувлари) ўчириш – ювиш билан йўқотиб бошқа ёзув киритилганда қандай нурларда текширилади?
- Криминалистик идентификация нима?
- Эксперт ҳал қиладиган масалаларни айтиб беринг?
- Суд хатшунослик экспертизаси предмети ва вазифалари.
- Ёзув ва дастхат тушунчаси.
- Дастхатнинг хусусияти ва унинг тушунчаси.
- Суд хатшунослик экспертизасининг объектлари.
- Экспертиза тайинлашда таққослаш материалларини расмийлаштириш.
- Эркин дастхат ва имзо намуналарига қўйилган талаблар.
- Тажрибавий дастхат ва имзо намуналарини қабул қилиш.
- Дастхатнинг идентификацион белгилари ва дастхат белгиларини таснифлаш тушунчаси.
- Дастхатнинг умумий белгилари, уларнинг таснифланиши ва хусусиятлари.
- Дастхатнинг ёзув-ҳаракати кўникмаларини ва даражасини ифодаловчи умумий белгилари.
- Дастхатнинг траектория бўйича тузулишини ифодаловчи умумий белгилари.
- Дастхатнинг қўлёзмани фазовий жойлашиши ва қисмларини ифодаловчи умумий белгилари.
- Дастхатнинг хусусий белгилари: тушунчаси, аҳамияти, уларнинг таснифланиши.
- Ёзув-харакати кўникмаларини шаклланганлигини ифодаловчи хусусий белгилар.
- Ҳаракатларнинг тузулишини ифодаловчи хусусий белгилар.
- Ҳаракатларнинг фазовий жойлашишини ифодаловчи хусусий белгилар.
- Ноодатий бажарилган қўлёзмаларнинг белгилари.
- Дастхатнинг ташқи шароитлар ўзгарганда (ноқулай ҳолат, қоронғулик…) бажарилган қўёзмалар ҳақида маълумот берувчи белгилари.
- Бажарувчининг ҳолати ўзгарганлиги (касаллиги, маст холаталиги…) ҳақида маълумот берувчи белгилар.
- Ноодатий тезликда бажарилган қўлёзма ҳақида маълумот берувчи белгилар.
- Суд хатшунослик экспертизаси методикасининг умумий ҳолати.
- Суд хатшунослик экспертизасида хатшунослик экспертизаси босқичи. Тадқиқотларнинг дастлабки босқичи.
- Суд хатшунослик экспертизасида батафсил тадқиқот босқичи (алохида ва таққослаш тадқиқоти).
- Эксперт хулосасининг тадқиқот ва тузилиши натижаларини бахолаш.
- Эксперт хулосасини тузиш ва фотожадвал расмийлаштиришга тегишли талаблар.
- Кўп объектли суд хатшанослик экспертизасини ўтказишда хулоса тузишнинг методик хусусиятлари.
- Қайта суд хатшунослик экспертизаси хулосаларини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари.
- Рақамли хатлар тадқиқот методикаси.
- Вақтлар оралиғида бажарилган қўлёзма матнлар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Ўхшаш дастхатлар тадқиқоти методикаси.
- Маълум услубдаги ёки босма шаклдаги харфларда бажарилган қўлёзмалар тадқиқоти методикасининг ўзига хос хусусиятлари.
- Чап қўлда бажарилган қўлёзма матнлар тадқиқоти. (чап қўлда ёзиш кўникмасига эга бўлмаганда).
- Бошқа шахснинг дастхатига тақлид қилиб бажарилган қўлёзмалар тадқиқоти методикасининг ўзига хос хусусиятлари.
- Атайлаб ўзгартирилган дастхатларда бажарилган матлар методикасининг ўзига хос хусусиятлари.
- Юқори ишловли дастхатлар бўйича эркак ва аёл қўлёзмаларини фарқлаш методикаси.
- Имзонинг тушунчаси, шаклланиш босқичлари, таркиби.
- Имзонинг умумий белгилари.
- Имзолар тадқиқоти методикасининг ўзига хос хусусиятлари.
- Имзолар тадқиқоти босқичлари. Гумон қилинувчи ижрочи бажарганлиги ва ҳақиқийлиги масалаларини хал қилишнинг кетма кетлиги.
- Тадқиқотларнинг дастлабки босқичи.
- Суд хатшунослик экспертизасида имзолар тадқиқоти босқичлари.
- Имзолар тадқиқотининг дастлабки босқичи.
- Имзолар тадқиқотининг батафсил босқичи (алохида ва таққослаш тадқиқоти).
- Тақлид билан бажарилган имзолар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Вақт оралиғи билан бажарилган имзолар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Кекса ва қари ёшдаги шахслар томонидан бажарилган имзолар тадқиқоти.
- Ўйлаб топилган шахслар номидан бажарилган имзолар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Бир хил фамилияли ўхшаш имзолар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Атайлаб ўзгартирилган имзолар тадқиқоти методикаси.
- Маст холатда бажарилган имзоларнинг тадқиқоти.
- Ноодатий шароитда (ноодатий холатда) бажарилган имзолар тадқиқотининг ўзига хос хусусиятлари.
- Ҳақиқий бўлмаган имзолар ижрочисини аниқлаш.
- Кам хажмли матнлар ва қисқа ёзувларнинг хусусиятлари ва уларнинг тадқиқот методикаси.
- Дастхат объектларининг нусхаларида (ксерокопиялар билан) хатшунослик тадқиқоти ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари.
3.8. Суд-фонография экспертизасига оид саволлар
- «Фонография» сўзига таъриф беринг, ҳамда марказда қайси тилдаги фонограммалар бўйича СФЭ ўтказилиши ташкиллаштирилган?
- Фонограммалар бўйича асбоб-ускунали (инструментал) тадқиқот ўтказиш учун қандай дастурий таъминот ва асбоб-ускуналар қўлланади?
- Товуш бўйича ахборот ташувчиларнинг (рақамли диктофон, уяли телефон аппарати, флешь-хотира картаси ва ҳ.) таҳлилининг асосий методлари қандай?
- 4.Бугунги кунда суд-фонография лабораториясида қандай масалалар ҳал этилади?
- Идентификацион тадқиқот ўз ичига нималарни қамраб олади?
- Инструментал белгилар гуруҳи нима, таърифлаб беринг?
- Овоз ва нутқни диагностик тадқиқоти қандай саволларни ҳал этишга ёрдам беради?
- Овознинг белгилари орқали қандай ахборотлар аниқланади?
- Овознинг баландлига қандай белгилар орқали аниқланади?
- 10.Овознинг кучи нималарга боғлиқдир?
- Артикуляция белгилари нималарни ўзида акс эттиради?
- Нутқнинг тезлигина таърифлаб беринг?
- “Нутқдаги паузалар” тушинчасига таъриф беринг?
- Нутқ маданияти белгилари ўзида нималарни акс эттиради?
- Суд-фонография экспертизасида инструментал, электроакустик тадқиқот методлари нималарни ўрганишга йўналтирилган?
- 16.«Монтаж» тушинчасига изоҳ беринг?
- Электроакустик монтаж белгиларини аниқлаш учун қандай методлар қўлланилади?
- «Цезарь» (транскрайбер) дастурий таъминоти суд-фонографик экспертизаси ўтказиш жараёнида нима учун қўлланилади?
- Суд-фонография экспертизасида “форманта структуралари” нимани англатади?
- Оғзаки нутқнинг фонетик-акустик белгиларини таърифлаб беринг?
3.9. Суд-қурилиш экспертизасига оид саволлар
- Ер майдони чегара бўлакларининг чизиқли ўлчамлари қандай мақсадда ер чегаралари бўйлаб чизилади?
- Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолатини текшириш – тартиби ва асосий вазифалари?
- Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолатини текширишда қўлланиладиган асосий меъёрий хужжатлар?
- Уй-жой, нотурар бино ва иншоотлар, тугалланмаган қурилиш конструкцияларга нисбатан жисмоний эскиришни инобатга олган ҳолда бозор баҳосини аниқлаш тартиби?
- Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолатини текшириш босқичлари?
- Уй-жой (квартира ва ер майдонлари)ни хақиқий ҳолат бўйича бўлиш ёки улуш ажратиш тартиби қандай?
- Конструкцияларнинг ташқи омиллари (кўриниши)ни техник ҳолатининг баҳолашдаги асосий факторлари.
- Уй-жойни бўлишда қурилиш-техникавий экпертизасини ўтказиш учун зарур бўлган асосий васиталар.
- Қурилиш конструкцияларининг техник ҳолати ва тоифалари. Ушбу техник ҳолат тоифаларини аниқлаш меьзонлари ва усуллари.
- Ўлчов ишлари моҳияти ва асосий мазмуни. Ўлчаш ишлари натижасида олинган маълумотларни тақдим этиш усуллари.
- Бино ва иншоотларни кўздан кечириш вақтида мавжуд бўлмаган (бузиб ташланган) қурилмалар инвентар хужжати техник паспортида акс эттирилган бўлсада, тадқиқот жараёнида инобатга олинадими?
- Материалларнинг мустахкамлигини аниқлаш учун асбобларнинг ишлаши асослари ва усул(метод)лари.
- Иншоотларга тавсиф (характеристика) беринг.
- Материалларнинг мустахкамлигини бузмайдиган усуллар билан аниқлаш учун қўлланиладиган қурилмалар.
- Техник текшириш вақтида қурилиш иншоотлари ва материалларининг физик-механик хусусиятларини аниқлаш (мустахкамлигидан ташқари) учун ишлатиладиган асосий воситалар.
- Қайси мақсадда инвентар хужжатида акс эттирилган бино
ва иншоотларнинг ўлчамлари ва ташқи баландлиги алоҳида литер
ва контурларда келтирилади. - Ёруғлик конструкциялари ва структураларининг вертикал текисликдан четланишни алиқлашнинг геодезик усуллари ҳамда амалиёт асбоблари ва ишлаш усуллари.
- Уй-жойни натура шаклда, идеал хиссадан чекинган ҳолда бўлиш мумкинми?
- Юк кўтарувчи ва беркитиб турувчи конструкциялардаги ёриқларнинг хавфлилик даражаси (мисоллар келтиринг).
- Уй-жойни натура шаклда, идеал хиссадан чекинган ҳолда бўлишда, улушнинг компенсацияси қайси усул (метод) ёрдамида аниқланади?
- Юк кўтарувчи ва беркитиб турувчи конструкцияларда экплуатацион даврдан олдинги ёриқларнинг турлари (мисоллар келтиринг).
- Уй-жойдан мулкдорлар ўртасидаги улушни бир қисмини ажратиб олиш нимани англатади?
- Қандай ҳолларда ер майдонини бўлишнинг техник имконияти йўқ. Таъриф беринг.
- Темир бетон элементларда кучланиш (зўриқиш)да хосил бўладиган ёриқлар ҳақида тушунчангиз. Схематик таърифлар билан кўрсатинг.
- Низоли бўлган уй-жойларни натура шаклда бўлишда, давлат суд экспертнинг кўздан кечириши вақтидаги харакати.
- Горизонтал кучлар таъсири остида юк кўтарувчи конструкцияларнинг (ушлаб турувчи девор, пойдевор, тошли арка) деформацияланиши ва шикастланиши. Схематик таърифлар билан кўрсатинг.
- Суд қурилиш экспертининг хулосасининг мазмун, моҳияти
ва таркиби - Турли ҳил турпоқда жойлашган бинолар деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ва деформациялари. Схематик таърифлар билан кўрсатинг.
- Турар жой биноларининг жисмоний эскириш даражасини аниқлаш услуби (метод) ва норматив хужжати қайси.
- Қайси қурилмалар асосий қурилмалар хисобланади? (Уй-жой миқёсида).
- Ер тузиш кадастр (инвентар) хужжатининг шаклланиш тартиби?
- “AutoCad” дастури қайси ҳолатларда қўлланилади?
- Тахеометрик тасвирга олиш нима?
- “Нивелир” асбоб-ускунаси қандай ҳолатларда қўлланилади?
- Баҳолашнинг неча ҳил услуби мавжуд ва улар қайсилар?
3.10. Суд-автотехника экспертизасига оид саволлар
- Суд автотехника экспертизаси бу қандай илм тармоғи ?
- Суд транспорт-изшунослик экспертизаси тушунчаси ?
- Суд транспорт-изшунослик экспертизасида қандай саволлар хал этилади ?
- Тўқнашувларнинг транспорт воситаларини йўналишлари бўйича қандай турлари мавжуд ?
- Транспорт воситаларини бўйлама ўқлари орасидаги бурчак катталиги ҳақида тушунча беринг ?
- Ттранспорт воситаларини харакатда бўлган ёки тўхтаб турганлигини қандай омилларга асосан аниқланади ?
- Транспорт воситаларини тўқнашув жойи қандай омилларга асосан аниқланади ?
- Транспорт воситаси тушунчасига тариф беринг ?
- Транспорт-изшунослик экспертизаси билан изшунослик экспертизасини фарқини тушунтириб беринг ?
- Транспорт воситаларини кўздан кечириш тартибини тушунтириб беринг?
- Транспорт воситаларини тўқнашув жойини аниқлашда кандай ҳужжатлардан фойдаланилади ?
- Транспорт воситаларини тўқнашувгача бўлган харакат йўналишлари қандай омилларга асосан аниқланади ?
- Транспорт воситаларини тўқнашувдан кейинги харакат йўналиши (траекторияси) қандай аниқланади ?
- Транспорт воситаларини тўқнашув вақтида йўлнинг ўқ чизиғига нисбатан жойлашуви қандай аниқланади ?
- Транспорт воситаларини тўқнашув вақтида орқага харакатланганлик холатини аниқлаш ?
- Агар транспорт воситалари бир неча марта тўқнашган бўлса, бирлачи қайси қисмлари билан тўқнашганлиги холати қандай аниқланади ?
- Воқеа жойида асфальтда қолган тормоз излари ва қирилиш изларининг транспорт-изшунослик экспертизасидаги ўрни ?
- Транспорт воситасини синган шиша синиғини сочилиши бўйича тўқнашув жойини аниқлаш усули ва формуласи ?
- Суд транспорт-изшунослик экспертизаси объектларига нималар киради ?
- Нима учун транспорт-изшунослик экспертизасига текшириладиган транспорт воситаси йўл транспорт ходисасидан кейинги ҳолати ўзгармасдан тақдим этилиши шарт ?
- Фотосуратлар бўйича транспорт-ишунослик тадқиқотларини ўтказиш имкони борми ва агар мумкин бўлса тартиби қандай ?
- Транспорт-изшунослик экспертизасида жарохатланган қисмларнинг ўлчаш тартиби ?
- Транспорт воситаларини тўқнашувида улардин бирининг йўналиши ўзгартирганлиги қандай аниқланади ?
- Транспорт воситалари иккаласи ёки биттаси таъмиланган бўлса тадқиқотлар қандай ўтказилади ?
- Уч ва ундан ортик транспорт воситалари кетма-кет тўқнашганида тадқиқотлар тартиби ?
- Транспорт воситаларидаги шикастларнинг пайдо бўлиб механизми, қандай холатдан нимадан хосил бўлганлигини аниқлаш тартиби ?
- Иккита транспорт воситалари ўзаро тўқнашганми уларда бир-бирига мос излари аниқлаш тартиби ?
- Транспорт воситалари бирламчи қайси қисмлари билан тўқнашганлиги аниқлаш тартиби ?
- Транспорт-трасология экспертизасида комплекс экспертизани ўрни ?
- Комплекс экспертизада амалиётда транспорт-изшунослик экспертизаси билан қандай турдаги экспертизалар билан биргаликда ҳал этилиши мумкин?
- Суд кимёвий, суд трансологик ва суд транспорт-изшунослик экспертизалари бир вақтда тайинланганида ўтказилиш тартиби ?
- Транспорт-изшунослик экспертизасида транспорт воситаларини ғилдиракларидаги изларни тадқиқот қилиш ?
- Транспорт воситаси билан велосипед тўқнашувдаги ўзига хос ҳусусиятлари ?
- Транспорт воситаларини тўқнашув вақтидаги холатини тасвирлаш турлари ?
- Транспорт воситаларини масштабли ва натура шаклида тасвирлашни фаркини тушунтиринг ?
- Тўқнашув жойини аниқлашда бирламчи қандай омиллар ҳисобланади ва уларга асосан тўқнашув жойини аниқлаш тартиби ?
- Тўқнашув жойини аниқлашда иккиламчи қандай омиллар ҳисобланади ва уларга асосан тўқнашув жойини аниқлаш тартиби ?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Йўл” атамаси нимани англатади?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Транспорт воситаси” атамаси нимани англатади?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Ҳайдовчи” атамаси нимани англатади?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Йўл-транспорт ҳодисаси” атамаси нимани англатади?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Мопед” атамаси нимани англатади?
- Йўл ҳаракати қоидаларига асосан “Тўхташ” атамаси нимани англатади?
- Аҳоли пунктларидан ташқарида енгил автомобилларниг тезлигини нечи километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса ва ҳайдовчилар ҳодисага баҳо беришда ўзаро келиша олсалар, хайдовчилар қандай ҳаракатланиши мумкин?
- Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини нечи километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда, хайдовчи қайси тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши керак?
Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш соҳаси бўйича
- Компьютер доимий хотирасидан ўчган маълумотларни тиклаш босқичларини тушунтириб беринг.
- Дастурлаш тиллари ва уларнинг турларини тушинтириб беринг.
- Протсессорнинг асосий хусусияти нима?
- Ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Логин ва Парол тушунчаси.
- Компьютер вируси, уларнинг турлари ва хоссалари қандай?
- Операцион тизим нима ва Ўзбекистонда қандай миллий операцион тизим мавжуд?
- Очиқ ва ёпиқ кодли дастурлар, уларнинг фарқи?
- HTTP ва HTTPS протоколлари нима?
- HUB ва SWITCH. Уларнинг фарқлари қандай?
- IP-манзил нима?
- Ахборот хавфсизлиги нима?
- DdoS (Distributed Denial of Service) хужумлари қайси хужум турларига киради?
- Сервер операцион тизимларига мисол келтиринг?
- Алоқа линия турлари ва Алоқа каналлари
- Тармоқ кўламига кўра нечта турга ажралади?
- Идентификация ва Аутентификация нима?
- Тармоқлараро экран нима?
- Локал тармок топологиялари турлари?
- Ахборотни шифрлашда очиқ ва махфий калитлар тушунчаси?
- Марказлашган архитектура ва «файл-сервер» архитектура фарқи нимада?
- Операцион тизим нима?
- Операцион тизимларнинг асосий вазифалари.
- Ахборот тизими нима?
- Маълумотлар базасига таъриф беринг.
- Симсиз тармоқларни категориялари.
- Домен нима.
Бухгалтерия хисоби ва хўжалик фаолияти бўйича
- Балансдан ташкари счётларга нималар киритилади?
- Қандай ташкилотлар бюджет ташкилоти ҳисобланади?
- Бюджетдан маблаг олувчилар деб кимларга айтилади?
- Вактинчалик харажатлар сметаси нима?
- Молиявий мажбурият деганда нимани тушунасиз?
- Ўзбекистон Республикасида молия йили қайси даврни ўз ичига олади?
- Маҳаллий бюджет деганда нимани тушунасиз?
- Республика бюджети деганда нимани тушунасиз?
- Харажатлар моддаси нима?
- Харажатлар сметаси қайдай ҳужжат?
- Харажатлар сметаси ва бюджетдан ташкари маблаглар буйича смета кайси муддатга тузилади?
- Бошқа харажатлар” IV гуруҳи бўйича маблаглар белгиланган лимитлар доирасида кандай навбатга риоя қилган ҳолда сарфланади:
- Бюджет ташкилотларининг харажатларини маблаг билан таъминлашда янги молия йилида нима ҳисобига камайтнрилиши мумкин?
- Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий сугурталаш харажат моддаси кайси харажат гурухи таркибига киритилади?
- Бюджет ташкилоти штатлар жадвалини тузиш, руйхатдан утказиш ва тасдиклаш жараёнида кимлар иштирок этади?
- Асосий воситаларга эскириш қандай ҳисобланади ва ҳужжатлаштирилади?
- Бюджет ташкилотларида асосий воситалар учуй ҳисобланадиган эскириш суммаси кайси муддатларда хисобланади?
- Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қайта баҳолаш қачон амалга оширилади?
- Бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари смета харажатлари ва унинг бажарилиши бўйича кайси ҳисобот шакли тўлдирилади?
- Бюджет маблағи ҳисобидан олдиндан тулов 15% ўтказилиб ва моддий қийматлик кирим қилинганда қандай ҳолат юзага келади?
- Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситаларни (бино иншоотлардан ташқари) сотишдан тушган маблағнинг қанча миқдори бюджет даромадига ўтказиб берилади?
- “Бош-журнал”дафтари асосида ҳар бир бюджет бўйича бюджетнинг ғазна ижроси баланси кандай шаклланади?
- Касса харажатлари деганда нимани тушунасиз?
- Молия йили якуни буйича бухгалтерия ҳисоби бўйича ғазначилик бўлинмалар ходимлари томонидан бюджетлар ижроси натижалари бўйича йиллик ҳисобот тузишдан олдин нималар текширилади.
- Ташкилотларнинг харажатлар сметалари неча нусхада тузилади?