Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – тараққиётимизнинг ҳамда амалга ошираётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

 

 

Босиб ўтган йўлимизга назар солиб шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, ўтган тарихий қисқа давр мобайнида мамлакатимизда конституциявий меъёрлар ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш, давлат бошқарувини амалга ошириш ҳамда ислоҳ қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Жумладан, бундан 27 йил олдин, яъни 1992 йил 8 декабрда моҳияти ва аҳамиятини хеч нарса билан таққослаб бўлмайдиган ҳаётимизнинг қомуси бўлмиш тарихий ҳужжат-мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Конституция
6 бўлим, 26 боб ва 128 та моддан иборат.

Айнан шу кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти, бозор мунособатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу сабабли ҳам Конституция қабул қилинган кунни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланлаймиз.

Конституция ўзи лотинча “Constitution” – “тузилиш”, “тузук” сўзларидан олинган бўлиб, давлатнинг Асосий қонуни деган маънони билдиради. Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев такидлаганларидек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунасидир.

Конституция том маънода мустақиллигимизнинг энг катта ютуғи ҳамдир. У шунчалар мукаммал ишланганки унда нафақат инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс тушунчаси, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши каби барча жабҳалар қамараб олинган.

Зеро, Конституциямиз тарихан синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир бўлиб, халқимизнинг орзу-умидларини акс эттиргани билан қадрлидир.

Асосий қонунимиз энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган бўлиб, нсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларини, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасини, халқаро ҳуқуқнинг умумэтироф этилган нормаларини ўзида мужассам этган бўлиб мустақилликни мустаҳкамлашнинг, ҳар томонлама тараққий этган эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг мукаммал дастуриламалидир.

Конституциямиз демократик жамият барпо этишнинг мукаммал ҳуқуқий базаси бўлиб республикамизда қабул қилинаётган ҳар бир ҳуқуқий ҳужжатга бош асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу сабабли, ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз қалбидан чуқур жой олди, дунё ҳамжамиятининг юксак эътирофларига сазовор бўлди.

Конституция ҳамда Конституцияда белгиланган устувор ғояларни рўёбга чиқариш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари давлатимиз мустақиллигини, халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини, юртимизда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Қолаверса, юртимизда юз бераётган сиёсий янгиланишлар, улкан ислоҳотлар амалга оширишда ва ҳаётга татбиқ этишда ушбу ҳужжат муҳим аҳамият касб этмоқда, мустақиллик йилларида қўллга киритган барча ютуқларимизда бевосита Конституциямизнинг аҳамияти беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси озод ва суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан бирга жамиятимизнинг ҳуқуқий тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Конституцияга биноан ўзбек халқининг йўли битта — Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, мустақилликни мустаҳкамлаб, мамлакат равнақини таъминлашдир. Ўзбекистон  Конституциясининг  ўзига  хос  мазмуни шундан иборатки, у ўзбек халқининг тарихий ва миллий қадриятларини инсонпарварлик тамойилларини ўзида мужассам этади.

Мухтасар қилиб айтганда, жонажон ватанимизнинг қомуси бўлган Республикамиз

Конституцияси бугунги кунимиз ва келажагимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир. Конституциясини ўрганиш ва унга чуқур ҳурмат билан қараш ҳар биримизнинг юксак фуқаролик бурчимиздир. Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Х.Сулаймонова номидаги суд-экспертизаси марказининг

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

 иш-ўрганувчиси эксперти Н.Нажмидинова

 

 

Skip to content