КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Новости

10 декабря 2018г.

 

ПРЕСС-РЕЛИЗ

07  декабрь 2018 йил

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги  Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2018 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш Республика суд экспертизаси марказининг фаолияти, мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган бир қатор хуқуқий масалаларга бағишланди. 

Йиғилишда Марказ директори, юридик фанлари доктори Худоёр Маматов “Конституция – инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати” мавзусида маъруза қилди. Нотиқ маърузада таъкидлаганидек, Конституциянинг мавжудлиги – жамият ва давлат ҳаёти қонун орқали бошқариладиган замонавий, ривожланган демократик-ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан биридир. Шу нуқтаи назардан қараганда Асосий қомусимиз бугунги Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигига ҳуқуқий кафолат бўлиш билан бирга, мустақил Ватанимизнинг ҳуқуқий рамзи сифатида тан олинади.

Ўзбекистон Конституцияси бутун дунё ҳамжамияти аъзоларининг ажралмас ва бузилмас ҳуқуқларини илк бор эълон қилган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қоидаларини ҳам ўзида мужассамлаштирганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барча аъзоларига хос қадр-қимматни ва тенг ҳуқуқларни тан олиш – эркинлик, адолат ва тинчликнинг асоси саналади.

Инсоннинг яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка, ҳуқуқ субъекти сифатида тан олинишга, қонун билан ҳимоя қилинишга, мустақил судлар томонидан ҳуқуқларининг тикланишига, шахсий ҳаёт ва тураржой дахлсизлигига, мамлакат ҳудудида эркин ҳаракат қилиш, хусусий мулкка эга бўлиш, эркин фикрлаш, виждон ва дин эркинлигига бўлган ажралмас ҳуқуқлари ва бошқа муҳим қоидалар Ўзбекистон Конституциясида тўлиқ ўз ифодасини топган.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари мустақиллик йилларида амага оширилган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Биргина мисол, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ҳамда унинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган “Обод маҳалла” дастури тўғрисидаги Фармонлари мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан мустаҳкам ўрин олган, аждодларимиз томонидан маҳалла ва қишлоқларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишдек энг бебаҳо қадрият ва анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ ва маҳаллалар аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.  Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган инсонпарвар нормаларнинг ижроси амалда таъминланаётганлигининг ёрқин ифодасидир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фан ва техниканинг изчил тараққиётига хос равишда суд экспертизасининг ҳам барқарор ривожланиши кузатилмоқда. Ушбу даргоҳда экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий илмий даражада ўтказилиши учун барча  шароитлар яратилган.

Суд экспертизасининг Контитуциямизда алоҳида эътироф этилган инсон хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини  таъминлашдаги  аҳамиятини инобатга олган ҳолда бу борадаги қонунчилик асослари ҳам такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни экспертлик фаолиятнинг ҳуқуқий пойдеворини яратди, унинг асосида қабул қилинган бир қатор қарорлар соҳанинг турли йўналишларини такомиллаштиришга қаратилди. Хусусан, Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  Қарорида белгиланган вазифалар энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, холисона тергов ҳамда одил судловни амалга оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бугунги кунда Республика суд экспертизаси маркази томонидан 44 та экспертиза тури, 60 та мутахассислик йўналиши бўйича фаолият олиб борилмоқда.  Бу ўз навбатида тергов органларига  жиноятларни очиш, далиллар тўплаш ва уларни илмий асосда мустаҳкамлаш, судлар фаолиятида эса  одил судловни амалга ошириш, адолатли  қарор ва ҳукмлар чиқаришда таъсирчан восита  бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, бевосита Конституция байрами арафасида ўтказилган “Энг яхши суд эксперти” кўрик-танловининг натижалари эълон қилинди ва ғолибларга пул мукофотлари топширилди.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан ҳамда жамиятда  қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги, суд экспертиза соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларда фаол иштирок этиб, ўзига юклатилган вазифаларни самарали ва виждонан бажариб келаётганлиги учун бир гурух эксперт ва ходимларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Республика суд экспертиза марказининг Фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари топширилди.