Экспертиза жараёни: АҚШ ва Буюк Британия эксперт муассасалари мисолида

Миллий адабиётимизда чет давлатларда экспертизани ташкиллаштириш жараёни бўйича етарлича маълумотлар топилмади. Махсус эксперт муассасалари хакидаги ушбу мақола АҚШ ва Англиядаги криминалистика лабораторияларидаги экспертлик фаолиятига бағишланади.

Америка ва Европа давлатларида жиноят процессига асосан 3 хил шаклда экспертиза ўтказилади.

Экспертизани ташкиллаштиришда рақобат принципини қўллаш умумий хусусият ҳисобланади.

Рақобат принципини дастлаб орган жиноят процессида 19 аср охирларида қўллана бошланган. 1926 йилдан барча жиноят ишларида қўлланила бошланган.

Бу шаклдаги экспертиза жараёнида ишда 2 та эксперт иштирок этади:

биринчи экспертни суд тергов органи жалб қилади, иккинчисини эса айбдор томонидан таклиф қилинади. Иккала эксперт ҳам бир хил процессуал хуқуққа эга бўлади ва биргаликда зарур тадқиқотни ўтказади. Агар экспертлар ўзаро бир тўхтамга келолмаса, учинчи эксперт чақириш имконияти берилади, у эксперт-орбитр вазифасини ўтайди. У низоли вазиятни ҳал қилади. Агар томонлар эксперт-орбитр танлашда келишолмаса, у суд ёки терговни назорат қилувчи орган томонидан тайинланади.

Экспертизани ўтказиш иккинчи шаклида техник маслаҳатчилар институтидан фойдаланилади. Айбланувчига фуқаровий даъвогар ёки жавобгарга ўзини ҳисобидан техник маслаҳатчи ёллаш имкони берилади. Ёлланган маслаҳатчи эксперт томонидан ўтказилган тадқиқот билан танишади. Зарурат бўлса дастлабки экспертиза объекти бўйича экспертдан қайта текширув ўтказилишини сўрайди.

Экспертиза ўтказиш жараёнининг учинчи шакли Англо-Америка жиноят процессида учрайдиган “эксперт-гувохлар” иштироки ҳисобланади.

АҚШ да экспертлик фаолияти 1938 йилги “Суд экспертиза тўғрисида” ги Қонун, жиноят процессуал кодекси 307, 308, 309-моддалари билан тартибга солинган.

Ушбу моддалар асосан суд психатрия экспертиза жараёнларини тартибга солсада, улардаги талаблар умумий экспертиза жараёни учун ҳам фойдаланилади. “Суд экспертиза тўғрисидаги” қонун судья, прокурор ва айбланувчига тергов, суриштирув ва суд жараёни учун ҳам аҳамиятли ҳолатлар бўйича зарур экспертни жалб қилиш хуқуқини беради. Фуқаролик процесларида ҳоҳлаган томон экспертни жалб қилиши мумкин. Бунда талабнома судга берилади, судья ўз қарашидан келиб чиқиб бир ёки бир неча экспертни жалб қилади (учтадан ортиқ эмас). Суд жараёнига судья томонларни эксперт ҳақидаги аниқ ва адреси бўйича маълумотларни тақдим қилганидан кейин экспертни жараёнга жалб қилиши мумкин. Жараён иштирокчилари эксперт жалб қилишга суддан рухсат олмоқчи бўлганида судья ва томонларни эксперт ҳақидаги аниқ маълумот билан таништиради. Экспертиза тайинлангунга қадар судья томонлар учун маъқул келадиган экспертни танлаши керак, агар бундай келишув бўлмаса судья мустақил равишда экспертни жалб қилади.

Экспертга ҳал қиладиган савол бўйича судья ёки томонларга объектни тўлиқ текширув ўтказиш мажбурияти юкланади. Объектни қўшимча кўздан кечириш ёки қўшимча тадқиқотларга фақатгина томонларнинг вакили бўлишига қонун рухсат беради. Экспертиза натижалари суд баённомасига киритилган қасамёд қилинган кўрсатув шаклида ёки қасамёд билан тасдиқланган ёзма кўринишда бўлади. Суд томонидан ўрнатилган муддатда томонлар ёзма хулоса билан танишадилар. Суд ҳохишича ёки томонлар талабига кўра хулоса суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши мумкин. Суднинг рухсати билан томонларнинг талабларига биноан суд мажлиси бошлангунигача экспертлар ўзаро йиғилиш ўтказиши мумкин. Йиғилиш натижаларига кўра ҳисобот ёки уни қисмлари бўйича эътирозларини билдиришлари мумкин. Суд мажлисида суднинг судда ёки томонларнинг талабига биноан эксперт хозир бўлади, экспертга соҳаси, малакаси ва хулосаси асослантирилганига оид саволлар берилиши мумкин. Ҳар бир томон суд мажлисини ўзида суд томонидан рухсат этилган қўшимча экспертни жараёнга жалб қилиш мумкин. Суд асослантирилган ҳолатда эксперт жалб қилишни бекор қилиши мумкин. Хулоса экспертни махсус билимлари доирасида фактик маълумотларга ва ишда мавжуд маълумотларга кўра берилиши мумкин. Бунда эксперт хуслосасини кенг асослантириш талаб этилмайди, бироқ эксперт суд жараёнида ундан талаб қилинганда ўз хулосалари асослантирилганлигини ҳимоя қилишга доим тайёр бўлиши керак.

Экспертлик хизмати тўлов қисми суд томонидан белгиланади. Агар эксперт жиноий процессда хулоса берган бўлса, ҳаражатлар жиноий иш ҳаражатларига киритилади, агар хулоса фуқаролик иши доирасида берилган бўлса, экспертлик ҳаражатлари томонлар томонидан тенг ҳиссада тўланади. Томон тарафидан чақирилган эксперт ҳаражатлари шартномавий асосда томон томонидан қопланади. Агар эксперт суд томонидан белгиланганидан бошқа даромад олса, жавобгарликка тортилади.

Бу тизимни асосий камчилиги молиявий имконияти чекланган фуқаролар ҳақиқатни юзага чиқариш имкониятини чеклайди. Ҳимоячиларга тўлов қилиш орқали айбсизлик ҳолати бўйича етарлича далиллар тўплашга имконият беради, имконияти чекланган томон далилларни ўзи йиғишга мажбур бўлади.

АҚШда эксперт муассасаларини марказлашган тизими мавжуд эмас. АҚШ да кўпсонли эксперт муассасалари ва криминалистика лабораториялари тармоғи мавжуд. АҚШ да жиноятлар асосан полиция томонидан тергов қилинади, криминалистика лабораториялари ҳам асосан полиция тизимида ташкил қилинган.

Шуниси аҳамиятлики бу тузилма АҚШ ҳамма жойида ҳам бир хил эмас. Федерал полиция билан бир қаторда штатларни ҳам алоҳида полицияси бор, шунингдек алоҳида шахар ва графликлар полицияси хам бор. Мос равишда полицияни вазифалари турли тармоқларга бўлинган, яъни асосий бошқарув, махсус хизмат ва ҳаракатланувчи хизмат. Махсус ва ижро хизматлари ҳамда жиноят қидирув лабораториялари ташкил қилинган бўлиб, турли криминалистика тадқиқотларини бажаришга мўлжалланган. Кичик шахар ёки қишлоқ жойларидаги полиция бўлимларида изқуварларга далилларни топиш ва сақлашга кўмаклашувчи техниклар ёрдам кўрсатади. Кўпинча полиция департаментларида муҳим криминалистика лабораторияларидан ташқари махсус жихозланган автомобилларда кўчма криминалистика лабораториялари ҳам фаолияти олиб боради. Ушбу лабораториялар бевосита воқеа жойида эксперт тадқиқотларини ўтказиш имкониятини беради. Деярли барча криминалистика лабораторияларида:

а) кимёвий лаборатория
б) бармоқ изларини олиш лабораторияси
в) ҳужжатлар криминалистика лабораторияси
г) ўқотар қуролларини аниқлаш лабораторияси
д) фотолаборатория
е) физик тадқиқотлар лабораторияси
ё) нурлар ва ультрафиолет нурлар билан ишловчи
ж) кумуш нитрат билан ишловчи лаборатория
з) ДНК таҳлил лабораторияси ва бошқа турдаги лабораториялар мавжуд.

Юқоридаги лабораториялар федерал полиция департаментида, штатлар полиция департаментида, шунингдек йирик шахарлар полиция департаментларида мавжуд.

Нисбатан кичик шаҳарлар полиция департаментида нисбатан ташкилий тизими соддароқ криминалистика лабораториялари мавжуд. Федерал тергов бюросида йирик криминалистика лабораторияси бор бўлиб унга 1924 йилда Адлия вазирлиги тизимига асос солинган. 1935 йилда қайта ташкил қилиниб федерал тергов бюросида бугунги кунда Умум Америка Дактилоскопик қайд қилиш маркази бўлимига айлантирилган.

Эксперт-криминалистлар ФҚБ қошидаги махсус мактабда асосий криминалист лаборатория учун мутахассис тайёрлайди. Бундан ташқари Вашингтонда 1949 йилда асос солинган Криминалистика Академияси таркибидаги баъзи коллежларда ҳам криминалистика лабораториялар мавжуд. Ушбу муассаса талаба ва илмий ходимлари учун амалий дарслар ўтказишга мўлжалланган. Уларда экспертлик тадқиқотлари жиноят ишини юритувчи шахсни ёзма талабига асосан ўтказилади. Ушбу талабномага текширув материаллари илова қилинади.

Англияда ҳам АҚШ даги каби экспертиза жиноят процессида махсус далил ҳисобланмайди, балки мутахассислиги бор шахс гувох кўрсатуви ҳисобланади. Шу сабабли, эксперт алоҳида процессуал мақомга эга эмас, балки гувох мутахассис ҳисобланади. Англияда суд ёки терговда эксперт хуқуқий мақомини белгиловчи аниқ бир қонун мавжуд эмас. Англияда 100-200 йил олдин чиқарилган экспертлик фаолияти тартибга солувчи хуқуқий меъёрлар ҳозирда ҳам жиноят процессида қўлланилади.  Экспертни ишга таклиф қилиш ва унга тадқиқот ўтказишни топшириш 1887 йилдаги   (суриштирувчи) ҳақидаги қонуннинг 1926 йилда қўшимча қилинган 21-22 моддасида суриштирувчига ўлим сабаби ёки бошқа махсус билим талаб қиладиган саволларни ҳал қилиш учун ишга жалб қилиш мумкин.

Эксперт гувоҳ ҳақидаги 1807 йилги далиллар ҳақидаги қонунда ҳам тегишли моддалар мавжуд, ушбу қонунга 1938 ва 1948 йилларда қўшимча қилинган. Ушбу қонунга биноан гувоҳ ўз билимлари доирасида кўрсатув бериши кўрсатиб ўтилган. Судга гувоҳ ўз фикрини билдирмайди, унинг кўрсатувларига асосан суд тергов фикр беради. Бу ҳолатга фақат махсус билим орқали фан, санъат, тиббиёт ёки халқаро хуқуқ бўйича тадқиқот ўтказувчи экспертга фикр билдириш имкони берилади.

Экспертга гувоҳга берилган саволлар берилиши мумкин. Агар эксперт ўзи кўрган ҳолатлар бўйича кўрсатма берса (масалан амалиётчи врач жароҳатланган беморни кўздан кечириш) оддий гувоҳ билан тенглаштирилади, агар махсус билимларидан келиб чиқиб фикр билдирса,  гувоҳ эксперт сифатида баҳоланади.

Инглиз хуқуқ амалиётида эксперт ўз хулосасини судда оғзаки беради, баъзида ёзма хулоса беришига рухсат берилади. Англияда экспертни судга чақирилиши суд томонидан ҳал қилинади. Томонлар ҳам экспертни чақириши мумкин. Суд жараёнида экспертга томонларга савол бериш ҳуқуқи мавжуд.

Англияда жиноят ишларини суриштириш билан полиция шуғулланади. Англияда кўплаб полиция органлари бўлиб, улар ягона марказга буйсунмайди, балки жойлашган худудидаги маҳаллий ҳокимият органларига буйсунади.

АҚШ даги каби Англияда ҳам полиция нафақат полиция, балки баъзи маъмурий ва суд ишларини ҳам бажаради.

Жиноят ишлари жиноят қидирув бўлимларида ўрганилади. Улардан энг кучлиси Сколенд Ярд жиноят қидирув бўлими ҳисобланади. У норасмий Англия полицияси маркази ҳисобланади. Унинг қошида Криминалистика лабораториялари бўлиб, турли хилдаги экспертизалар ўтказилади.

Лабораторияда қўйидаги бўлимлар мавжуд: фото тадқиқотлар, баллистика тадқиқотлари, хужжатлар тадқиқотлари, кимёвий тадқиқотлари, физик тадқиқотлар, рўйхатга олиш, идентификациялаш ва бошқалар.

Бундан ташқари ҳудудларда криминалистика илмий техник лабораториялари ташкил қилинган.

Ҳар бир лаборатория бошқа лабораториялар тадқиқотларини текшириш мақомига эга.

Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг
Қашқадарё вилоят бўлими мудири                                                             Ж.Ҳ.Умидиллаев

Хориж амалиёти асосида

Skip to content