Мехнат қилган доимо эътиборда

Бугун 21-май куни Жиззах вилояти Фориш тумани ИИБ ХТГ суриштирувчиси капитан  Ё.Ш.Худайбердиев вилоят ИИБ раҳбарияти топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига ташриф буюриб,

       photo_2020-05-21_12-42-00         photo_2020-05-21_12-42-00 (2)

✅ Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясининг давлат суд эксперти М.К.Обабакировага жиноят иши фош этилишидаги хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб ташаккурнома тақдим этди.

✅   М.К.Обабакирова Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган, ўғирлик яъни, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш” жинояти ишида гумонланаётган шахсни фош этишда далилий ашё сифатида ходиса жойидан бузиш куроли сифатида тош ва тош устидаги жуда кам миқдордаги кон доғининг кимга тегишли эканлигини аниқлади.