М.Х.Ташпулатов (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаcи маркази “Суд–фонография экспертизаси” лабораторияси етакчи эксперти)
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг асосий вазифасидир. Ҳозирги вақтда бу вазифани самарали бажариши фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланиш билан боғлиқдир. Дастлабки тергов ва судловни амалга оширишда фан ва техниканинг замонавий имкониятларига асосланган суд экспертиза хулосалари алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси суд-экспертиза муассасалари ўртасида етакчи ўринни эгаллаган Алдия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, қарийб 65 йилдан бери самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Марказда суд-фонография экспертизаси лабораторияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, порахўрлик, коррупция, рекетни фош этишда муҳим ўрин эгаллайди. Айни вақтда лабораторияда ўзбек, рус, зарур ҳолларда эса, тегишли мутахассислар жалб этилиб, бошқа тиллардаги фонограмма ва видеоёзувлар ҳам тадқиқ қилиниши йўлга қўйилган.
Шуни такидлаб ўтиш жойизки, суд фонография экспертизаси энг мураккаб экспертиза турлари қаторига киради.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судлар фаолиятида фан ва техника ютуқларини татбиқ этишнинг асосий шаклини ташкил қилган суд- фонография экспертизаси мураккаб жиноятларни очиш, тергов ва судларни инкор этиб бўлмайдиган далилар билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Шу кунга келиб суд-фонография экспертизаси имконият даражаси, жиноятга тайёргарликни ёки қонунбузарликка йул қўйган шаҳсларни фош этишда исботловчи, гувохлик берувчи ҳолат, материаллар танқис бўлган вазиятларда, яширин равишда ёзиб олинган сўзлашувлар мавжуд ҳолларда, уларнинг қилган жиноятларини очишда хозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган суд-фонография экспертизасини ўтказишга имкон беради.
Лаборатория ҳодимлари экспертизаларни бажаришда илмий ва техник ютуқлардан, энг замонавий асбоб-ускуна, қурилма ҳамда компьютер дастурларидан фойдаланиб, энг оғир ва мураккаб жиноятларни фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ёрдам бериб келмоқдалар.
Жумладан бугунги кунга келиб, Марказнинг суд фонография экспертизаси лабораторияси қуйдаги турли масалаларни ҳал этади, жумладан:
- экспертизага тақдим этилган стенограмманинг тадқиқ қилинувчи фонограмма мазмунига мос келиши ёки мос келмаслиги;
- экспертизага тақдим этилган ёзув сифати паст бўлганда суҳбат стенограммасини тузиш;
- экспертизага тақдим этилган суҳбатда неча нафар шахс иштирок этганлигини, уларнинг жинсини, суҳбат қаерда (хонада, кўчада, автомашина салонида ва ҳ.к.) ёзиб олинганлигини аниқлаш;
- рақамлий аудио ва видео ёзувчи технологияларда (диктофон, видео камера, видео регистратор, мабил телефон апарати ва.б.) электроакустик монтаж белгилари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниклаш;
- экспертизага тақдим этилган фонограмманинг асли ёки нусхалигини аниқлаш;
- экспертизага тақдим этилган фонограммадаги овоз ва нутқнинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш;
- рақамлий аудио ва видео ёзувчи технологияларни диагностика қилиш;
- аудио ва видео ёзувни рақамлий технология хотирасига қачон сақланганлиги ва ўзгартирилганлигини аниқлаш;
- рақамлий аудио ва видео ёзувни солиштириш (айнан шу технологияда ёзилганлигини, ўзаро бир-бирига мутаносиблигини аниқлаш).
Маълумки суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими суд экспертизасини ўтказиш учун асос деб ҳисобланади. Суд экспертизаси тегишли қарор ёки ажрим чиқарилган кундан эътиборан тайинланган ҳисобланади. Суд-экспертизани тайинлаш процессуал ҳаракат бўлиб, қонун томонидан белгиланган асос ва тартибга биноан амалга оширилади. Бу ҳаракат фақатгина экспертиза тайинлаш ҳақида қарор ёки ажрим тузиш билан чекланмайди. Аввалам бор суруштирувчи, терговчи ва судьялар суд экспертиза тайинлаш жараёнида унинг турига, замонавий шароитдаги имкониятлари, экспертиза хал эта оладиган масалалар доираси ва ўзига хос томонлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Масалан “Суд-фонография экспертизаси”ни ўтказилиши учун экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорга қўшимча равишда айибланувчи, гумон қилинувчи ёки гувохдан экспертиза текшируви учун овози ва нутқидан наъмуна олиш тўғрисидаги қарор, шу билан биргаликда овоз ва нутқни ёзиб олиш тўғрисидаги баённома, экспертизага тақдим этилаётган мунозарали фонограммани эшитиб кўриш тўғрисидаги баённома экспертиза ўтказишлик учун тақдим этилади.
Суд экспертизани самарали ўтказишнинг асосий шартларидан бири бўлиб эксперт олдига қўйилаётган вазифалар иш материалларидан келиб чиқиши, иш учун ахамиятли бўлган фактлар ва ҳолатларни аниқлашга қаратилиши, экспертнинг махсус билимлари доирасида бўлишидир. Вазифалар лўнда, иккиламчи тахлилга эга бўлмаган саволлар шаклида ифодалинаши зарур.
Экспертлар белгиланган илмий услубга асосланган холда тадқиқ қилиниши лозим бўлган мунозарали фонограмма ҳамда солиштириш учун айибланувчининг овози ва нутқидан олинган наъмуналарини алохида тадқиқ қилиниб олинган натижаларни ўзаро бир бирига солиртишиш орқали ўз хулосаларини берадилар.
Эксперт тадқиқотининг самарадорлиги экспертиза предмети ва объектини тўғри белгилаш билан боғлиқдир. Қонунда экспертиза тайинланиши мумкин бўлган масалалалар белгилаб қўйилган, аммо экспертиза услубиёти, тадқиқот учун қўлланадиган усуллар, техник воситалар, қонуниятлар ва бошқа маълумотлар ишончли, текширилган ва синалган бўлиши талаб қилинади. Шунинг учун экспертизанинг илмий асослари шакилланган ва у тегишли тартибда амалиётга тадбиқ килишга тавсия қилинган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 14 ноябрдаги №321-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида янги турдаги экспертизалар ташкил этиш кўзда тутилди. Шу жумладан суд фонография лабараториясида ҳам “рақамли технологиялар асосида аудио ва видео ташувчилар хамда, электроакустик монтаж белгиларини комплекс тадқиқ қилиш” йўналишидаги янги турдаги экспертизани ўтказиш йўлга қўйилди.
Бу янги турдаги экспертиза ҳозирги замонавий рақамли аудио ва видео ёзувчи технологияларда (рақамлий диктофон, видео камера, видео регистратор, мабил телефон аппарати ва.б.) электроакустик монтаж белгиларини аниклаш, диагностика қилиш, авдио/видео ёзувни рақамли технология хотирасига қачон сақланганлиги ва ўзгартирилганлигини аниқлаш, аудио/видео ёзувни солиштириш (айнан шу технологияда ёзилганми) имкониятларини беради.
Бу каби янги турдаги экспертиза амалиётга мувофақиятли тадбиқ этилиб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардан тайинланган суд фонография экспертизаларини бажаришда қўшимча имкониятлар яратди.
Яқин амалиётдан “рақамли технологиялар асосида аудио ва видео ташувчилар ҳамда, электроакустик монтаж белгиларини комплекс тадқиқ қилиш” йўналишидаги экспертизалардан бирини мисол тариқасида келтириб ўтамиз.
– фуқаро А.Н. хуқуқни мухофаза қилувчи органларига ариза билан мурожат қилади. У ўз аризасида турмуш ўртоғининг яқин таниши Д.Х., фуқаро С.Ғ.га катта пул маблағларини вада қилиб А.Н.нинг хаётига суюқасд қилишга кўндирмоқчи бўлганлигини, фуқаро С.Ғ. эса, бўлиб ўтган суҳбатларни ўзининг уяли телефон аппаратининг диктофонига ёзиб олганлигини ва бу аудио ёзувларни А.Н.га берганлигини такидлаб Д.Х.га нисбатан тегишли чора кўрилишини сўрайди. А.Н.ни ўз аризасига илова қилган суҳбатларни холислар иштрокида қонунда белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, эшитиб кўрилганида, ундаги суҳбатларнинг ҳар бирида бир аёл ва бир эркак қатнашганлиги, суҳбатлар мазмунан қотиллик тўғрисида олиб борилганлиги маълум бўлди.
Терговчи томонидан юқоридаги аудио файиллар жиноят иши юзасидан муҳим ахамиятга эга деб топилиб, иш учун ахамиятли ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида, суд-фонография экспертизаси тайинланиб ва уни ўтказишлик учун Х.Сулаймонова нимидаги Республика суд экспертизаси маркази экспертларига топширилди. Тадқиқотлар натижасида экспертизага тақдим этилган мунозарали фонограммалардаги суҳбатларда иштрок этган ва ушбу суҳбатлар стенограммасида «Аёл киши» деб, белгиланган шахснинг овози ва нутқи Д.Х.нинг овози ва нутқига тегишли деб топилди.
Аммо ушбу фонограммалардаги суҳбатларнинг айнан қотиллик ҳақида сўз юритилган қисмларида электроакустик монтаж белгилари мавжудлиги аниқланди. Экспертларнинг берган қатий хулосалари фуқаро Д.Х.га нисбатан тухмат қилинганлигини исботлашда муҳим далил бўлди.