Вебинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан Бош прокуратура Академияси ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби билан ҳамкорликда “Суд экспертизаларини ўтказишда зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари ва адвокатлар учун “ZOOM” платформаси орқали вебинар ташкил этилди.

Бош прокуратура Академияси бошлиғи Евгений Коленко ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори Акрам Халилов очиб берган вебинарда

Марказнинг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси бош эксперти Дилобар Ахмедова,

Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Ракия Ахмедова ва

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси эксперти Бузрукхужа Мамадалиев томонидан суд экспертиза соҳасидаги ислоҳотлар, экспертизанинг имкониятлари ҳамда экспертизани ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот берилди.

Мазмунли ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.