Yangiliklar

Онлайн семинар

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси  биносида прокуратура ходимлари учун “Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти ва Суд-автотехника экспертизаси замонавий имкониятлари” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг “Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси” бош эксперти М.Махкамов иштирок этди.

Ушбу тадбирда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказидаги бўлим ва лабораториялар тўғрисида, янги жорий этилган экспертизалар тўғрисида ва суд-автотехника экспертизаси йўналишидаги янгиликлар ва замонавий имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Семинар жараёнида прокуратура ходимларини қизиқтирган бир қатор саволларга ҳам жавоб берилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси, онлайн тарзда Тошкент транспорт прокуратураси, Тошкент авиация транспорт прокуратураси ва вилоятлар транспорт прокуратуралари ходимлари иштирок этишди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .