“On-line” мулоқот бўлиб ўтди

Ҳозирги кунда транспорт воситаларининг сони ортиб бораётганлиги сабабли йўл транспорт ҳодисаларининг сони ҳам  ортиб бормоқда. Шу сабабли ҳозирги кунда “Суд автотехника экспертизаси” суд экспертиза турлари орасида талаб ортиб бораётган экспертиза турларидан биридир.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Адлия вазирлиги биносида “Суд автотехника экспертизаси. Унинг ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича  ўринбосари У.Узаков, Марказнинг суд автотехника экспертизаси лабораториясининг Бош эксперти М.Махкамов ва етакчи эксперти З.Сайфутдиновлар иштирок этишди.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олди:

  1. Суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби.
  2. Суд автотехника экспертизасини ўтказишда аҳоли учун яратилган имкониятлар.

Фуқаролар суд автотехника экспертизасига оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллаб, марказ экспертлари томонидан жавоблар олишди.