Суд экспертларнинг малакаси оширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги 206-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 3 февралдан
7 февралгача “Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курсида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт -криминалистика Бош маркази эксперт-криминалистлари
(13 нафар), Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази экспертлари (11 нафар) ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд-баллистика ва трасология экспертизаси лабораторияси экспертлари (4 нафар) ҳуқуқий билимларини оширдилар.
Машғулотлар Юридик фанлари докторлари-профессорлар Бобоқул Тошев, Ғайбулла Алимов, Саида Агзамходжаевалар, психология фанлари номзоди Ҳулкар Талибовна Маҳмудова ва катта ўқитувчи Бурхон Усмоновлар ҳамда Суд экспертизаси марказининг амалиётчи экспертлари томонидан ўтказилди.
Марказ директорининг буйруғига асосан Марказ директори Акрам Утамродович Халилов (Комиссия раиси) Марказнинг экспертлик фаолияти ва илми ишлар бўйича ўринбосари Учқун Хамидович Узаков, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-криминалистика Бош маркази бошлиғининг ўринбосари Салимов Азиз Халимович, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази бошлиғининг ўринбосари Амриддин Умаров, Суд экспертлари малакасини ошириш ўқув марказир мудири Улуғмурод Эрназаровлар, Марказ Бош юрисконсульти Бахтиёр Махсадовдан иборат комиссия аъзоларидан иборат таркибда тест синовлари олинди.
Тест синовларини муваффаққиятли топширган барча тингловчиларга серфикатлар топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарори талабларига кўра, суд экспертларининг ҳар икки йилда ҳуқуқий билимларини ошириш белгиланган.