15/10/2019

Сифат менеджменти соҳасидаги сиёсат

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази

СИФАТ СОҲАСИДАГИ СИЁСАТ

Эксперт фаолиятидаги қонунийлик, холисоналик, мустақиллик-одил судлов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг гаровидир (Кредо)

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) – Республикадаги суд экспертизаси соҳасидаги тадқиқотлар, илмий ва услубий ишлаб чиқишлар бўйича етакчи ташкилотлардан бири бўлиб ҳисобланади. Марказдаги илмий-услубий база ва тадқиқотларнинг олиб борилиши халқаро стандартлар даражасида амалга оширилмоқда.

Тадқиқотларни юқори даражада ўтказиш ва ташкиллаштириш, ишончли, холисона натижаларни таъминлаш, кўрсатилаётган хизмат турларининг муддати ва сифати билан буюртмачиларни рози қилиш ҳамда мустаҳкам ишонч уйғотиш Марказ сиёсатининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

Марказ фаолиятининг стратегик мақсади ўтказилаётган тадқиқот натижаларини халқаро даражада тан олинишини таъминлашдир.

Қонунийлик, инчон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, суд экспертининг мустақиллиги, суд-эксперт тадқиқотларининг ҳар томонлама тўлиқлиги ва холисоналиги Марказда суд экспертлик фаолиятининг асосий принциплари бўлиб ҳисобланади.

Марказ ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, хусусан “Суд экспертиза тўғрисида”ги Қонун ва ГОСТ ISO/IEC 17025:2019 “Калибрлаш ва тадқиқот лабораториялари учун умумий ваколат талаблари” (кейинги ўринларда Стандарт деб юритилади)  ҳамда Адлия вазирлигининг ва бошқа ташкилотларнинг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлари асосида  олиб боради.

Буюртмачиларнинг талабини юқори даражада қондириш, суд экспертиза
ва тадқиқот жараёнлари ривожининг муқобил шароитларини таъминлаш мақсадида Марказда Стандарт талабларига жавоб берадиган Марказнинг сифат менеджменти тизими ишлаб чиқилган ва ҳозирда амалда тадбиқ этилмоқда.

Қўйилган мақсад қуйидаги вазифаларни бажарилиши билан таъминланади:

– Марказ фаолиятининг Стандарт талабларига мослигини таъминлаш ва сифат менеджмент тизимини доимий равишда мукаммалаштириб бориш;

-мустақиллик ва бетарафлик, ишончлилик ва холисоналикни таъминлаб берувчи сифатнинг ташкилий структураси ва сифат менеджментини ташкил этишни ҳамда буюртмачиларнинг кўрсатилаётган хизмат сифатига бўлган ишончи;

  • Марказнинг барча фаолиятида, энг аввало, ходимлар, ташкилий ва техник масалалари бўйича сифатнинг устувор бўлиши;
  • Марказнинг барча ходимларини сифат менеджментини таъминлаш жараёнига жалб этиши;
  • барча буюртмачилар учун тенг ҳуқуқ ва шароитларни яратиб бериши;
  • ўтказилаётган эксперт тадқиқотлари давомида олинган маълумотларнинг ошкора этилмаслиги;
  • Марказ фаолиятининг холислигини шубҳа остига қўядиган фаолият тури билан шуғулланишни рад этиши;
  • Эксперт фаолиятида янги экспертиза турларини жорий қилиш, замонавий техник жихозларни харид қилиш йўли билан объектларни текширишнинг самарали усул ва технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиши;
  • Марказ тадқиқот ва ўлчов базасини юқори техник даражада бўлиши;
  • суд экспертиза амалиёти ва назариясини ривожлантиришда иштирок этиши;
  • Марказ сифат менеджменти тизмининг доимий такомиллаштириб борилиши.

Марказ Раҳбарияти қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

  • сифат соҳасидаги Сиёсатни амалга ошириш ва унга қарши бўлган хеч қандай ҳаракат ва қарорларни қабул қилмасликни;
  • Стандарт талаблари бўйича сифат менеджменти тизмини иш ҳолатида ушлаб туриш ва унинг домий самарадорлигини яхшиланишига кўмаклашишни;
  • ходимларнинг зарур бўлган профессионал даражасига амал қилишини;
  • ўтказилаётган эксперт тадқиқотларининг ишончлилигини таъминлашни.

Марказ ходимлари сифат бўйича қўлланма, СМТи жараёнларининг хужжатлари ва мазкур сифат соҳасидаги Сиёсати билан танишиб чиқиши ва уларга амал қилиши  лозим.

 

Директор                                                                                                    А. Халилов

Юклаб олиш

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .