Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

Ҳозирги кунда ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси Ўзбекистон суд-экспертлик тизимининг этакчи бўлинмаларидан биридир. Лаборатория ходимлари экспертлик амалий фаолияти билан бир қаторда (лаборатория Республиканинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хизмат корсатади, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларига кўра тадқиқотлар бажаради) дастхат ва имзони, шунингдек ҳужжатлар материалларини ва реквизитларини тадқиқот қилишнинг янги услубларини ўзлаштирмоқдалар ва тадбиқ этмоқдалар. Чунончи, муаллифлар жамоаси, шунингдек лабораториянинг айрим ходимлари томонидан тадқиқотнинг янги услублари ишлаб чиқилди. Улар орасидан қўйидагиларни такидлаб ўтиш мумкин:
· “Судебно-почерковедческое исследование множества подписей” С.А.Атаходжаев;

  • “Имзоларнинг ҳақиқий (ҳақиқий эмас)лигини аниқлаш маҳсадида одатдан ташқари шароитда (атайлаб ўзгартирилган, таҳлидан, алкогол мастлик ва стресс ҳолатида) бажарилган имзоларнинг криминалистик тадқиқоти;
    · “Ўзбек тилидаги матнларни тадқиқот қилишда дастхатни атайлаб ўзгартирганлик фактини аниқлаш;
  • “Ўзбек тили лотин графикасида ёзувчи шахслар дастхатларида ёзув-ҳаракат кўникмаларининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;
  • Фотополимер (фотосмол) асосида ва резинада лазерли куйдириб тайёрланган муҳр (штамп) ва муҳр (штамп) изларини криминалистик тадқиқот қилиш бўйича услубий тавсияномалар;
    · “Нусха кўчирувчи-кўпайтирувчи техника ёрдамида монтаж қилинган ҳужжатларнинг белгиларини аниқлаш ва тасвирлаш;
  • “Флуорессенсия спектрлари ва УБ-нурлари тасирида чизиқларнинг тезлатилган эскиришидан фойдаланган ҳолда шарикли ручканинг кўк-бинафша пастасида бажарилган чизиқларнинг бажарилган ваҳтини аниқлаш.

2007 йилга лаборатория ходимлари томонидан ўзбек тили лотин графикасида бажарилган қўлёзма матнлар бажарувчисининг жинсини аниқлаш бўйича, шунингдек флуорессенсия спектрларидан фойдаланган ҳолда муҳр ва штамп излари босилган ваҳтни аниқлаш ва уларга УБ-нурлари тасирида чизиқларнинг тезлатилган эскириши бўйича услубиётлар ишлаб чиқиш режалаштирилган ва муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Лаборатория ташкил этилгандан бери лаборатория криминалистлари томонидан битта докторлик ва ўнта номзодлик диссертасиялари ёзилди ва муваффақиятли ҳимоя қилинди.
Суд-хатшунослик экспертизаси

Дастхат ва имзо суд-хатшунослик экспертизаси тадқиқотининг объектлари бўлиб, экспертизанинг асосий ҳал қилувчи масалалари эса қуйидагилардир:
1.Идентификатсион масалалар:
“Қўлёзма матннинг бажарувчисини аниқлаш;
“Имзоларнинг ҳақиқийлиги ёки ҳақиқий эмаслигини аниқлаш;
“Ҳақиқий бўлмаган имзонинг бажарувчисини аниқлаш.
2.Диагностик масалалар:
“Атайлаб ўзгартирилган дастхатни аниқлаш;

“Қўлёзма матнлар ва имзолар бажарувчисининг одатдаги ёки одатдан ташқари (тақлидан, атайлаб ўзгартирилган, алкоголъ мастлик, стресс ва бошқа) ҳолатини аниқлаш;

  • ёзувнинг одатдан ташқари шароитда (ёмон об-ҳаво шароитида, гавданинг одатдан ташқари вазиятида, ҳаракатланаётган автотранспортда ва бошқа) бажарилганини аниқлаш.
    3.Классификасион масалалар:
    “Қўлёзма матн бажарувчисининг жинсини ва ёшини аниқлаш.
    ҲУЖЖАТЛАР СУД-ТЕХНИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

Ҳужжатлар реквизитлари ва материаллари ҳужжатлар суд-техник экспертиза тадқиқотининг объектларидир, унинг асосий вазифаларига эса қуйидагилар киради:
1. Ҳужжатнинг тайёрланиш усулини аниқлаш;
2. Ҳужжат мазмунини ўзгартириш факти ва усулини аниқлаш;
3. Хира кўринган ва кўринмайдиган ёзувларни тиклаш;
4. Ҳужжатнинг бирламчи кўринишини тиклаш;
5. Ҳужжатнинг тайёрланган вақтини аниқлаш;
6. Ҳужжатни тайёрлашда қўлланилган асбоб, восита, жиҳоз ва материалларни идентификасия қилиш.

Лаборатория экспертларининг фаолияти кўп қиррали бўлиб, фақат экспертиза ўтказиш ва илмий-тадқиқотлар билан чегараланмайди. Уларнинг ишларида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тадбирлар, жиноят содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича экспертларнинг илмий-асосланган тавсияномаларини ишлаб чиқиш катта ўрин эгаллайди. Профилактик тавсияномалар муайян экспертиза материаллари бўйича ҳам, суд-тергов ва экспертлик амалиёти умумлашмалари натижалари бўйича ҳам ишлаб чиқилади. Экспертларнинг жиноят содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича илмий-асосланган тавсияномалари криминоген ҳолатларни соғломлаштириш, айрим фуқаролар ва бутун жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига бўлиши мумкин бўлган тажовузнинг олдини олишга йўналтирилган. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашда экспертлик фанининг ютуқларини ташвиқот қилишнинг шаклларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан услубий ишлаш, шунингдек экспертларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари орқали амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда лабораторияда А.Г.Минасян бошчилигида 12 нафар турли стаж ва иш тажрибаларига эга бўлган экспертлар экспертизалар бажариб, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиб келмоқдалар. Шунингдек, лаборатория таркибида қадрдон лабораториянинг шонли ананалари ва тарихини муносиб давом эттириши кутилаётган икки ёш мутахассис иш ўрганмоқда.

ҲКЕ лабораторияси ҳужжатлар суд-техник экспертизаси масалаларини муваффақиятли эчиш учун мўлжалланган замонавий юқорисезувчан криминалистик ускуналар билан жиҳозланган.

“ВСC 2000”, “ВСC 5000” русумли видеоспектрал компараторлари – “Фостер &Фреман” инглиз компаниясининг замонавий, кўп функсияли ускуналаридир. Улар ҳужжатларнинг реквизитлари ва материалларини оптик, яроқсиз ҳолга келтирмайдиган услублар билан тадқиқот қилиш учун мўлжалланган. Бу ускуналар қўшиб ёзиб қўйиш, қўшиб чизиб қўйиш, ўчириб тозалаш, кимёвий усул билан тозалаш, ювиб ташлаш йўли билан ҳужжат мазмунини тўлиқ ёки қисман ўзгартириш фактини аниқлаш, ёзув материалларини идентификасион тадқиқот қилишда фото-метрик ва оптик фарқларга асосланган услублардан фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, улар обектларни катта масштабда (14 зумлик) визуал кузатувда қандай кўринса, ёруқликнинг ИҚ-доирасига яқин шундай кўриш, таққослаш тадқиқотини ўтказиш, УБ-нурлари ва ёруқликнинг кўринувчи доиралари қўзғатган люминессенсияни кузатиш, бевосита чизгилардаги бўёқлар спектрларини олиш, спектрларнинг солиштирма тадқиқотини ўтказиш имкониятларини беради. Ушбу ускуналар ёруқлик тўпламидаги диапазон бўйича тор узун тўлқинларда, тўғри, ён томондан тушувчи ва ўтувчи ёруқликда кенг диапазонларда (УБ-ИҚ) ёруқлик нурланишини тадқиқот қилишни таминлаш имконини беради. Ускуналар автоматлаштирилган ва график файллар билан ишлаш имконини берувчи МЕҲМга уланган, шунингдек тадқиқот қилинувчи обектларнинг тасвирини бевосита эксперт хулосаларида намуна қилиб яққол кўрсатади. Деярли барча тадқиқотларда қўлланилади.

“ЭСДА” русумли босилган бўёқсиз чизгилар бўйича матнни ўқиш учун ускуна – “Фостер&Фреман” инглиз компаниясининг янги, замонавий ускунаси тўлиқ ёки қисман бўёқсиз ёзувларни ботиқ чизгилари бўйича кўриш имконини беради. Ишнинг асосий негизи юқори частотали токдан фойдаланишга асосланган. Полимер плёнкадаги кўринмайдиган тасвир махсус порошок (девелопер) каскад услубида чизгиларни кўринувчан қилади, сўнгра шаффоф ёпишқоқ лента ёрдамида порошок тўплаб олинади.

Ботиқда тасвир юқори частотали ток манбаи тасири остида ҳосил бўлади, прокладка сифатида тадқиқот қилинувчи ҳужжат ва полимер плёнка бўлган конденсатор статик заряднинг турли жойларида турлича акс этади. Қулай шароитларда “ЭСДА” ёрдамида тўртинчи нусхагача бўлган матн аниқланади. Ускуна тадқиқот қилинувчи ҳужжат юзасидаги турли хилдаги мавҳумликларга ўта сезувчан бўлиб, фақат бир томонида чизгилар мавжуд бўлган варақларни тадқиқот қилиш имконини беради.

“Форам 685” русумли рамановский спектограф ускунаси “Фостер&Фреман” инглиз компаниясининг мураккаб автоматлашган аппарати бўлиб, ёзув материаллари ва бошқа ҳужжатлар материалининг рамановский спектрларини суратга олиш учун мўлжалланган. У бевосита чизгиларда бўёвчи моддалар тадқиқотини яроқсиз ҳолга келтирмайдиган услубда бажариш имконини беради.

Рамановский спектрлар – тадқиқот қилинувчи моддалардаги қўзғалувчан молекулаларнинг уларга 685 нм тўлқин узунлигидаги лазер нурлари тасири остидаги спектрлар тушиши бўлиб, фотометрик спектрлардан фарқи муайян кимёвий бирикма учун хослигидир. Рамановский спектограф аниқ тадқиқот ўтказиш, олинган спектрларни шакллаш ва ёзиб олиш имконини берувчи қулай дастурга киритилган МЕҲМга уланган.

Лабораторияда экспертларга ҳар бир хулосани кўргазмали қилиш имконини берувчи сканерловчи ва босмадан чиқарувчи мосламалар билан жиҳозланган ҲКЕ лабораторияси бинонинг иккинчи қаватида ўнг қанотда жойлашган ва олтита хизмат хонасидан иборат.