Суд иқтисодий экспертизалар бўлими

СИE бўлими иқтисодий соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ бўлган жиноий, хўжалик, фуқаролик ишларининг олиб борилишида ва иш бўйича хақиқатни қарор топишида асосли хукм чиқаришга ёрдам берувчи суд – иқтисодий экспертизаларни ўтказади.

Ўзбекистон ССР 1963 йил 14 августда 461-сонли Вазирлар Кенгашининг қарорига мувофиқ, таркибида ўн уч эксперт-ҳисобчи бўлган ЎзССР Молия Вазирлиги Қошидаги Давлат бухгалтерия экспертиза бюроси Тошкент суд-экспертиза илмий-тадқиқот институти бошқармасига топширилди.

1990 йилдан то ҳозирги кунгача СИE бўлимида Марказнинг Андижон (2004 й.), Қорақалпоғистон (1995й.), Сирдарё (1999й.), Қашқадарё (1998й.), Хоразм (2002й.), Фарғона (2002й.) вилоятлараро бўлинмаларида суд-иқтисодий экспертизалар ўтказилиши ташкил этилди.

Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан мамлакатимизда рўй бераётган иқтисодий ўзгаришлар, уларни бошқарадиган қонунлар ҳам тубдан ўзгарганлиги сабабли кун тартибида махсус билимл