Суд баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси

Тошкент илмий-тадкиқот криминалистика лабораторияси ўз фаолиятини суд-баллистика ва изшунослик экспертизаларининг баъзи турлари ўтказишдан бошлаган.
Экспертлар малакасининг ошиши, лабораториянинг янги замонавий ускуналар билан жиҳозланиши натижасида бажарилаётган экспертизалар доираси кенгайди ва хозирги вақтда суд-тергов идоралари ходимлари қўяётган вазифаларнинг деярли барчаси ҳал қилинмоқда. Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича олиб борилаётган изланишлар лаборатория фаолиятида катта ўрин тутади.
Лаборатория ходимларининг ўз мутахассисликлари бўйича олиб бораётган илмий ишлари натижасида янги автомобиль маркалари, автомобиль шиналарининг турли кўринишга эга протекторлари ва бошқа маълумотларни акс эттирган каталоглар тузилди, суд-баллистика экспертизаси вазифаларини хал этиш услублари такомиллаштирилди. Ушбу тадқиқотлар натижалари Марказ экспертлари олдига қўйилган вазифаларни самарали хал этиш имконини бермокда.