Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

Ҳозирги кунда шахс идентификацияси ва яқин қариндошликни аниқлашга қаратилган «Одам ДНКси суд биологик экспертизаси» суд экспертиза турлари орасида жадал суратлар билан ривожланаётганларидан биридир. Ушбу экспертиза турли сабабларга кўра тайинланиши мумкин. Масалан тергов идораларидан яширинган жиноятчи ёки ўзи ҳақидаги маълумотни қасддан яшираётган гумонланувчини шахсини аниқлаш учун айнан шу турдаги махсус текширувни ўтказиш зарур бўлади Шунингдек яқин қариндошликни аниқлаш, оталикни белгилаш, мерос белгилашда қариндошликни аниқлаш ҳолатлари бўйича, туғруқхоналарда чақалоқнинг алмашиб қолиши, номаълум жасадларнинг идентификацияси ва гумон қилинаётган шахснинг қариндошлари орқали шахсни аниқлаш учун одам ДНК си суд биологик экспертизаси тайинланади.